Баҳранова Умида Исломовнанинг  фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фанлараро интеграциялаш асосида талабаларни инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Технологик таълим йўналиши мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped9980.
Илмий раҳбар: Қулиева Шаҳноза Ҳалимовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Базарова Саодат Жамоловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бобомуродова Латофат Элмуродовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Технологик таълим йўналишининг мутахассисликка оид фанларини физика таълими мазмуни билан интеграциялаб ўқитиш асосида талабаларни инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мутахассисликка оид фанларни физика таълими мазмуни билан интеграциялаш динамикасига адекват ҳамда синхрон мослаштириш асосида стратегик ғоялар генезисининг (адаптивлик, ахборотлилик, интегративлик) инновацион тенденсияларига асосланган ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилган;
ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятлари, педагогик алгоритмлаш механизмларини эвристик ривожлантиришга оид йўналганлигини таъминлашга асосланган модел талабаларнинг педагогик фаолиятидаги қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган малака талабларидаги касбий фаолият турининг педагогик компонентини парадигмик ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
мутахассисликка оид фанларни физика таълими мазмуни билан интеграциялаш орқали талабаларни дивергент тафаккурини модификацийлаш, компютер муҳитини ҳис қилишга қаратилган 3Д анимациялардан фойдаланиб виртуал реаллик қонуниятларига асосланган, инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларни рефлексив фаолиятидаги рационализаторлик мотивларини ривожлантиришни трансформациялаш асосида инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмунини трансферлашга қаратилган таълимнинг идентив методик моделлари ва виртуал лабораторийаларни яратиш ҳамда (Классик жуфтликлар, Ойга саёҳат, Мантиқий чалкаш занжир) номли ўқитишнинг инновацион методларини ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларига интегратив сингдиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Технологик таълим йўналишининг мутахассисликка оид фанларини физика таълими мазмуни билан интеграциялаб ўқитиш орқали талабаларни инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
мутахассисликка оид фанларни физика таълими мазмуни билан интеграциялаш динамикасига адекват ҳамда синхрон мослаштириш асосида стратегик ғоялар генезисининг (адаптивлик, ахборотлилик, интегративлик) инновацион тенденсияларига асосланган ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаштиришга оид маълумотлар “Информатиканинг назарий асослари” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0643 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати ва ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларнинг талабаларни инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси ривожлантирилган;
ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятлари, педагогик алгоритмлаш механизмларини эвристик ривожлантиришга оид йўналганлигини таъминлашга асосланган модел талабаларнинг педагогик фаолиятидаги қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган малака талабларидаги касбий фаолият турининг педагогик компонентини парадигмик ривожлантириш орқали такомиллаштиришга оид маълумотлар “Робототехника асослари” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи, 277-388 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Технологик таълим йўналиши талабаларининг педагогик фаолиятидаги қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган малака талабларидаги касбий фаолият турининг педагогик компоненти парадигмик ривожлантирилган;
мутахассисликка оид фанларни физика таълими мазмуни билан интеграциялаш орқали талабаларни дивергент тафаккурини модификацийлаш, компютер муҳитини ҳис қилишга қаратилган 3Д анимациялардан фойдаланиб виртуал реаллик қонуниятларига асосланган, инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-105 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, “Технологик  таълим” йўналиши талабаларини ахборот-таълим муҳити (э-леарнинг) шароитида виртуал конструктор дастурлари ва симуляция воситалари орқали ўқитишнинг назарий асосларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларни рефлексив фаолиятидаги рационализаторлик мотивларини ривожлантиришни трансформациялаш асосида инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмунини трансферлашга қаратилган таълимнинг идентив методик моделлари ва виртуал лабораторийаларни яратиш ҳамда (Классик жуфтликлар, Ойга саёҳат, Мантиқий чалкаш занжир) номли ўқитишнинг инновацион методларини ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларига интегратив сингдиришга оид тавсиялар “Техник механика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи, 375-032 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни инновацион касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашга қаратилган тайёргарлик даражалари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish