Расулова Шахноза Хатамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  
“Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерийа ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари”; 08.00.08 – “Бухгалтерийа ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3556.
Илмий раҳбар: Кудбиев Шерзод Давлятович, иқтисодиёт фанлари доктори, DSc. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: Турсунов Улуғбек Сативолдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори(DSc), доцент; 
Пардаева Шаҳноза Абдинабиевна, иқтисодиёт фанлари доктори(DSc),  доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлариниг бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини такомиллашитиршга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида маҳсулот таннархини аниқ шакллантирилишига эришиш мақсадида “АБC” усулини қўллаш “Устама харажатларни фаолият турлари бўйича тақсимлаш”, “Харажат драйверлари” ва “Харажатларни бошқариш самарадорлиги” иқтисодий мезонларини ҳисоб сиёсатига киритиш асосланган;
умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг обективлигини таъминлаш мақсадида маҳсулот турлари бўйича умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи 2511 – “Калава ип ишлаб чиқариш учун харажатлар” ва 2512 – “Газлама ишлаб чиқариш учун харажатлар” аналитик ишчи счётларини қўллаш таклиф этилган;
тўқимачилик корхоналарида  реализация қилинган, лекин харидорлар томонидан нуқсон ёки камомад туфайли рад этилган ва қайтарилган  маҳсулотлар ҳисобини юритиш мақсадида ҳисоб сиёсатига 2210 – “Рекламациядан қайтган маҳсулотлар” ишчи счётини киритиш таклиф қилинган;
тўқимачилик корхоналарида ташқи омиллар асосида харажатлар тузилмасининг кучли ва заиф жиҳатларини мувофиқлаштириш, таҳдидларни минималлаштириш ҳамда нейтраллаштириш мақсадида “Харажатлар-Стратегия” матрицаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
тўқимачилик корхоналарида тармоқ хусусияти асосида маҳсулот таннархини шакллантиришда “АБC” усулини қўллаш юзасидан берилган тавсия Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2772-сонли, Ўзбекистон савдо саноат палатасининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-19-13496-сонли маълумотномалари). Мазкур тавсияни амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарда харажат драйверлари, яъни энергия ресурслар сарфи, технологик жараёнлар ва иш вақти орқали  устама харажатларни тўғри тақсимлаш, ҳар бир устама харажат улушини  аниқ белгилаш ҳамда уни камайтириш  шароитларини баҳолаш асосида фаолият самарадорлигига обектив баҳо бериш имконияти яхшиланган;
умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи аналитик ишчи счётларини қўллаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2772-сонли, Ўзбекистон савдо саноат палатасининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-19-13496-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида  корхоналарда харажатларни тақсимлаш масаласини оқилона бошқаришга, ҳар бир хизмат тури бўйича тақсимланган харажатларга меъёр белгилашга, шунингдек, ишчи счётлардаги маълумотлар асосида ҳар бир сцехда  умумишлаб чиқариш харажатларини истеъмол қилинган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича назоратини ташкил қилишга ва маҳсулот таннархини тўғри шакллантиришга эришилган;
тўқимачилик корхоналарида  реализация қилинган, лекин харидорлар томонидан нуқсон ёки камомад туфайли рад этилган ва қайтарилган  маҳсулотлар ҳисобини юритиш мақсадида 2210 – “Рекламациядан қайтган маҳсулотлар” ишчи счёти қўллаш билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2772-сонли, Ўзбекистон савдо саноат палатасининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-19-13496-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида корхоналарда рекламация харажатларини технологик босқичлар бўйича аниқ идентификация қилиш, ҳисобот маълумотларини таҳлил қилиш, нуқсонлар юзага келиш сабаб-оқибатларини ўрганиш, шунингдек  рекламациядан қайтган маҳсулотлар маълумотларини умумлаштириш имконияти яратилган;
тўқимачилик корхоналарида ташқи омиллар асосида харажатлар тузилмасининг кучли ва заиф жиҳатларини мувофиқлаштириш, таҳдидларни минималлаштириш ҳамда нейтраллаштиришга қаратилган “Харажатлар-Стратегия” матрицаси бўйича берган тавсияси Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2772-сонли, Ўзбекистон савдо саноат палатасининг 2025-йил 29-ноябрдаги 01-19-13496-сонли маълумотномалари). Мазкур  матрицадан фойдаланиш орқали корхонанинг аниқ ривожланиш стратегиясини танлаш, рискларни олдиндан бошқариш, харажатларни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва молиявий барқарорликни ҳамда бозорларда рақобатбардошликни таъминлаш имкониятини яхшилаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish