Исроилов Хусанбой Иброҳимжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  
“Саноат корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий - иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”; 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5660
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Мухтаров Махмуджон Марифович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноати корхоналари фаолиятида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини “хом-ашёни диверсификациялаш”, “технологик жараёнларни модернизациялаш”, “сертификатлаш тизимини жорий этиш” ва “рақамли савдони ривожлантириш” йўналишларини киритиш орқали ошириш асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини “критик” - ( ), “минимал” - ( ),  “нормал” - ( ) ва “оптимал” - 
( ) даражаларга гуруҳлаш орқали баҳолаш таклиф этилган; 
тўқимачилик саноати корхоналарида “мақсадни аниқлаш”, “вазифаларни белгилаш”, “жараёнларни ривожлантириш”, “воситаларни ривожлантириш” ва “натижаларни баҳолаш”дан иборат беш босқичли интеграциялашган омиллар асосида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми  таклиф этилган;
Фарғона вилояти тўқимачилик саноати корхоналарида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш эконометрик моделлар асосида  баҳоланган ҳамда уни 2028-йилгача  прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
тўқимачилик корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган стратегияни “хом-ашёни диверсификациялаш”, “технологик жараёнларни модернизациялаш”, “сертификатлаш тизимини жорий этиш” ва “рақамли савдони ривожлантириш” йўналишлари асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи Фарғона вилоятида фаолият юритаётган тўқимачилик корхоналарини   ривожлантириш бўйича Йўл хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2025-йил 08-октябрдаги 02/25-2353-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида мазкур соҳада хом-ашё импортига қарамликни камайтириш, ресурслар сарфини қисқартириш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини кенгайтирган, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда рақамли савдони ривожлантиришга хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини “критик” - ( ), “минимал” - ( ),  “нормал” - ( ) ва “оптимал” - 
( ) даражаларга гуруҳлаш орқали баҳолаш методи бўйича берган таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат»  уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2025-йил 08-октябрдаги 02/25-2353-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада ресурсларни етишмовчилиги ёки омборда ортиқча тўпланишидан келадиган рискларни эрта аниқлаш, харажатларни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича қабул қилинадиган бошқарув қарорларини объективлигини таъминлашга хизмат қилган, шунингдек, рақобатбардошлик, молиявий барқарорлик ва стратегик ривожланиш бўйича устивор мақсадли кўрсаткичларни белгилаш имкониятини кенгайтирган;
тўқимачилик саноати корхоналарида “мақсадни аниқлаш”, “вазифаларни белгилаш”, “жараёнларни ривожлантириш”, “воситаларни танлаш” ва “натижаларни баҳолаш”дан иборат беш босқичли интеграциялашган омиллар асосида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг такомиллаштирилган ташкилий-иқтисодий механизми «Ўзтўқимачиликсаноат»  уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2025-йил 08-октябрдаги 02/25-2353-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарида ресурслар тежамкорлигини оширишга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини яхшиланишига, экспорт салоҳияти, иқтисодий ва молиявий барқарор ривожланиш ҳамда рентабеллик даражасини кўтарилишига, шунингдек, инновациялар ва кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
Фарғона вилояти тўқимачилик саноати корхоналарида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни эконометрик моделлар асосида  баҳолаш ҳамда мазкур самарадорликни 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан «Ўзтўқимачиликсаноат»  уюшмаси томонидан  прогноз кўрсаткичларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2025-йил 08-октябрдаги 02/25-2353-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида мазкур соҳада ишлаб чиқариш ресурларига бўлган талаб ва эҳтиёжни аниқ белгилаш, булар бўйича харажатларни оптималлаштириш, жараёнларни модернизациялаш, инвестиция йўналтириш бўйича самарали бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish