Абдурахманова Шохида Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тиббиёт муассасаларида рақобатбардошликни бошқариш стратегиясини такомиллаштириш”; 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3592
Илмий раҳбар: Ашуров Маҳаммаджон Сотволдиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор;
Адизов Санжар Рашидович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт муассасаларида рақобатбардошликни бошқариш стратегиясини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт муассасаларида ресурслардан фойдаланиш даражаси, рақобат ва бошқарув жараёнларига субъектив ҳамда объектив омиллар таъсирини кўп мезонли интеграл индекслар орқали баҳолашга асосланган интеграцион баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
замонавий технологиялар, рақамли хизматлар ва интеграциялашган бошқарув консепсияси асосида офталмологияга ихтисослашган тиббиёт муассасалари фаолиятини оптималлаштиришга қаратилган “Смарт клиника” бизнес модели ишлаб чиқилган;
офталмологияга ихтисослашган тиббиёт муассасалари бошқарувида қўлланиладиган ОCИМ интеграцион модели ССДМ, ПCСМ, ВБҲМ, ОЕҲМ ва СПМ моделларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
тиббиёт муассасалари рақобатбардошлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларини оптимистик, пессимистик ва динамик ёндашув бўйича ссенарийларининг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт муассасаларида рақобатбардошликни бошқариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
ресурслардан фойдаланиш даражаси, рақобат ва бошқарув жараёнларига субъектив ҳамда объектив омиллар таъсирини кўп мезонли интеграл индекслар орқали баҳолашга асосланган интеграсион баҳолаш модели бўйича берилган тавсиялар Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси таркибидаги клиникалар фаолиятларига жорий этилган (Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасини 2025 йил 7 октябрдаги №20-10/1-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиядан фойдаланиш тиббиёт муассасаларининг рақобатбардошлигини аниқ ва комплекс баҳолаш имконини бериб, тиббий компетенсиялар, стратегик ва операцион имкониятлар, тиббий туризм салоҳияти ҳамда молиявий индикаторлар, корпоратив маданият муассаса мавқеи, хизматлар сифатини қамраб олиш орқали муассасаларнинг кучли ва заиф жиҳатларини тўлиқ очиб беришига, шунингдек, стратегик режалаштиришни такомиллаштириш, хизматлар сифати ва барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилган;
замонавий технологиялар, рақамли хизматлар ва интеграциялашган бошқарув консепсияси асосида офталмологияга ихтисослашган тиббиёт муассасалари фаолиятини оптималлаштиришга қаратилган “Смарт клиника” бизнес модели бўйича берилган таклиф Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасини таркибидаги клиникалар фаолиятларига жорий этилган (Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасини 2025 йил 7 октябрдаги №20-10/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар тезлиги, сифати ва аниқлиги яхшиланган, врачлар қабулига навбатлар қисқариб, мижозларнинг кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш даражаси ортган, шунингдек, ресурсларни тежашга ҳамда рентабелликнинг ошишига эришилган;
офталмологияга ихтисослашган тиббиёт муассасалари бошқарувида қўлланиладиган ОCИМ интеграцион моделини ССДМ, ПCСМ, ВБҲМ, ОЕҲМ ва СПМ моделлари асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи кўз касалликларини даволашга ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида фойдаланиш учун қабул қилинган(Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасини 2025 йил 7 октябрдаги №20-10/1-сонли маълумотномаси) Мазкур моделни амалиётда жорий этилиши натижасида тиббий хизматлар сифати, беморларнинг мазкур хизматлар истеъмолидан қониқиш ва клиник ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш, хизматлар портфелини оптималлаштиришга эришилган, шунингдек, рақобат муҳитини аниқ баҳолаш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, тиббий туризм салоҳиятини яхшилаш имконияти кенгайган;
тиббиёт муассасалари рақобатбардошлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларни оптимистик, пессимистик ва динамик ёндашув бўйича ссенарийларининг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича берган таклифи Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси таркибидаги клиникалар фаолиятига жорий этилган (Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасини 2025 йил 7 октябрдаги №20-10/1-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичлари тиббиёт муассасаларида стратегик бошқарувнинг аниқлигини оширишга хизмат қилиб, улар орқали хизматлар сифати, ресурслар тақсимоти, инвестисия эҳтиёжлари ва рисклар даражаси олдиндан баҳоланишига эришилган. Шунингдек, уч йўналишдаги ссенарийлар турлича шароитларда қарор қабул қилиш имкониятини яратиб, корхонанинг барқарор ривожланишига, рақобатбардошликнинг ортишига, бозор конюктурасига тез мослашишга ёрдам берган ҳамда бошқарув самарадорлигини яхшилаган.