Назарова Феруза Курбанназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ШҲТ доирасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришда маданий дипломатия”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ss339
Илмий раҳбар: Султанова Эътибор Сиддиковна сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Касимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор
Шарапов Анри Абдуллаевич, сиёсий фанлар номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида давлатлараро маданий дипломатияни таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Замонавий халқаро муносабатлар тизимини рақамлаштириш шароитида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида маданий, таълимий ва гуманитар ҳамкорликни тизимли равишда бошқарувчи ва маданиятлараро мулоқотни самарали таъминловчи инновацион электрон платформаси яратиш консепсиясини ишлаб чиқиш зарурати назарий-амалий асосда далилланган;
Ташқи сиёсатнинг консептуал асосларини ривожлантиришда ва стратегик режалаштиришда бошқарув, дипломатия, маданият ва рақамли коммуникация интеграцияси асосида янги трансмиллий мулоқот платформаларига таянилган “геомаданий тизимли дипломатия” консепсияси мамлакатнинг геомаданий имиджини мустаҳкамлашнинг муҳим омили экани далилланган;
ШҲТ доирасида маданий алмашувни рақамли инфратузилма ва инновацион медиа-технологиялар билан интеграциялаш орқали ягона маданий стандартлар, мувофиқлаштирилган тадбирлар ва рақамли экспорт стратегияларини бирлаштирувчи электрон савдо майдонлари, ижтимоий тармоқ маркетинги, 3Д-каталоглар ва виртуал музей экспозицияларида номойиш этиладиган миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқариш зарурияти асосланган;
Маданий дипломатия жараёнларини тизимлаштириш, анъанавий қўшиқчилик ва ижрочилик санъатининг халқаро намойиш этилишини оптималлаштириш ҳамда мамлакатнинг барқарор маданий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилувчи ҳамда прагматик ва стратегик ёндашувларни илмий асослашга имкон берувчи “таклиф – механизм – таъсир” тамойиллари асносида комплекс модел ишлаб чиқиш зарурати методологик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. ШҲТ доирасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришда маданий дипломатияси мавзусини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида:
Ташқи сиёсатнинг консептуал асосларини ривожлантиришда ва стратегик режалаштиришда бошқарув, дипломатия, маданият ва рақамли коммуникация интеграцияси асосида янги трансмиллий мулоқот платформаларига таянилган “геомаданий тизимли дипломатия” консепсияси мамлакатнинг геомаданий имиджини мустаҳкамлашнинг муҳим омили эканлиги тўғрисидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорлик департаменти томонидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 15/17950-сонли маълумотномаси). Натижада улар бу борадаги ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш ва уларни амалиётда қўллашга хизмат қилган.
Замонавий халқаро муносабатлар тизимини рақамлаштириш шароитида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида маданий, таълимий ва гуманитар ҳамкорликни тизимли равишда бошқарувчи ва маданиятлараро мулоқотни самарали таъминловчи инновацион электрон платформаси яратиш консепсиясини ишлаб чиқиш таклифи тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва прогнозлаш олий мактаби иш фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва прогнозлаш олий мактабининг 2024-йил 22-ноябрдаги 9088-сонли маълумотномаси) Натижада соҳага оид ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга хизмат қилган.
ШҲТ доирасида маданий алмашувни рақамли инфратузилма ва инновацион медиа-технологиялар билан интеграциялаш орқали ягона маданий стандартлар, мувофиқлаштирилган тадбирлар ва рақамли экспорт стратегияларини бирлаштирувчи электрон савдо майдонлари, ижтимоий тармоқ маркетинги, 3Д-каталоглар ва виртуал музей экспозицияларида номойиш этиладиган миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқариш тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси иш фаолиятида фойдаланилди. (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 20-июндаги 14-07-996-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик ва идораларга юборилган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилган.
Маданий дипломатия жараёнларини тизимлаштириш, анъанавий қўшиқчилик ва ижрочилик санъатининг халқаро намойиш этилишини оптималлаштириш ҳамда мамлакатнинг барқарор маданий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилувчи ҳамда прагматик ва стратегик ёндашувларни илмий асослашга имкон берувчи “таклиф – механизм – таъсир” тамойиллари асносида комплекс модел ишлаб чиқиш борасидаги хулосаларидан Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатия марказини иш фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатия марказининг 2024-йил 7-апрелдаги №179/25-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган маълумотлар ташкилот фаолиятидаги таҳлилий материалларни тайёрлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган.