Мурталибова Малика Мирмаксудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Туркиянинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш сиёсати (Сурия ва Ироқ мисолида) 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётинг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ss413
Илмий раҳабар: Мадаминова Дурдона Искандаровна, сиёсий фанлар доктори, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор
Ғозиев Равшан Рустамович сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркиянинг Яқин Шарқда минтақавий хавфсизликни таъминлашда Сурия ва Ироқ муаммосини ҳал этиш борасидаги ташқи сиёсий саъй-ҳаракатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлигини таъминлашдаги Туркиянинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ресурсларини уйғунлаштирган ҳолда мажмуавий мултимодал хавфсизлик ёндашувлари, халқаро хавфсизлик назариялари билан уйғунлашган ва ўзига хос хавфсизлик стратегиясини қамраб олган “Чегара ташқарисидаги хавфсизлик” ва “Террорсиз Туркия” консепсиялари доирасида амалга ошираётгани илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Яқин Шарқ хавфсизлигига таъсир қилувчи трансмиллий хавф хатарларни идентификация қилиш зарурати юзасидан ҳамда уларни бошқаришдаги стратегик функсионал вазифаларини илмий-тажрибавий таҳлил этиш натижасида Туркиянинг амалга ошираётган инновацион таҳдидларни бартараф этиш парадигмаси далилланган;
Туркиянинг маданий дипломатияси ва “юмшоқ куч” салоҳияти минтақавий хавфсизлик архитектурасида стратегик ресурс сифатида қайта консептуализация қилиниши натижасида унинг интеграцион самарадорлиги хисобга олган ҳолда, ҳарбий ҳаракатларни дипломатик воситалар билан уйғунлаштириш механизмини ифодаловчи “превентив хавфсизлик дипломатияси”ни ташкил этиш зарурияти исботланган;
Ўзбекистон ва Туркиянинг стратегик ҳамкорлик муносабатларида минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг институционал-режавий механизмларини ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-энергетик ва маданий-гуманитар ўлчамларда уйғунлаштирувчи “ўзаро мослашган яхлит хавфсизлик платформаси” назарий-консептуал жиҳатдан илк бор ўрганилди ҳамда унинг амалий қўллаш имкониятлари юзасидан Ўзбекистон ташқи сиёсатида Туркиянинг воситачилик салоҳиятини мақсадли интеграция қилишни назарда тутувчи инновацион парадигмаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлигини таʼминлашдаги Туркиянинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ресурсларини уйғунлаштирган ҳолда мажмуавий мултимодал хавфсизлик ёндашувлари, халқаро хавфсизлик назариялари билан уйғунлашган ва ўзига хос хавфсизлик стратегиясини қамраб олган “Чегара ташқарисидаги хавфсизлик” ва “Террорсиз Туркия” консепсиялари доирасида амалга ошираётгани борасидаги илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маʼрифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси иш фаолияти ва кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 07-сентябрдаги 15-33/745-сон маʼлумотномаси). Натижада телекўрсатувлар орқали телетомошабинларга мазкур юз бераётган геосиёсий жараёнлар ҳақида таҳлилий маълумот улашишга эришилди.
Туркиянинг маданий дипломатияси ва “юмшоқ куч” салоҳияти минтақавий хавфсизлик архитектурасида стратегик ресурс сифатида қайта консептуализация қилиниши натижасида унинг интеграцион самарадорлиги хисобга олган ҳолда, ҳарбий ҳаракатларни дипломатик воситалар билан уйғунлаштириш механизмини ифодаловчи “превентив хавфсизлик дипломатияси”ни ташкил этиш каби назарий таклифларидан Ўзбекистонда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази иш фаолияти ва ахборот таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистонда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломаияси марказининг 2025-йил 28-августдаги 477/25-сон маʼлумотномаси). Натижада, мазкур марказининг иш фаолияти ҳамда уни олиб боришда диссертация ишидаги маʼлумотлар муҳим манбалардан бири боʻлиб хизмат қилган.
Ўзбекистон ва Туркиянинг стратегик ҳамкорлик муносабатларида минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг институционал-режавий механизмларини ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-энергетик ва маданий-гуманитар ўлчамларда уйғунлаштирувчи “ўзаро мослашган яхлит хавфсизлик платформаси” назарий-консептуал жиҳатдан илк бор ўрганилди ҳамда унинг амалий қўллаш имкониятлари юзасидан Ўзбекистон ташқи сиёсатида Туркиянинг воситачилик салоҳиятини мақсадли интеграция қилишни назарда тутувчи инновацион парадигма ишлаб чиқиш лозимлиги борасидаги назарий-консептуал хулосаларидан Марказий Осиё халқаро институти иш фаолияти ва ахборот таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Марказий Осиё халқаро институтининг 2025-йил 18-июлдаги 01/04 450-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.