Жабборов Ботир Шукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маккажўхори (Зеа майс Л., индентата) янги нав ва дурагайларини асосий ҳамда такрорий экинлар сифатида ўрганиш, ажратилганларининг ўстириш агротехнологиясини такомиллаштириш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Qx1816
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD.05/28.08.2024.Qx.182.01.
Расмий оппонентлар: Махматмуродов Алишер Улмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Азизов Кобулжан Кахраманович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида тишсимон маккажўхори мавжуд ҳамда янги раёнлаштирилган нав-дурагайлар тўпламини асосий ва такрорий экинлар сифатида ҳар томонлама баҳолаш асосида мосланувчан истиқболлиларини ажратиб, улардан барқарор юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиясининг асосий элементи мақбул органоминерал ўғитлар ва ўстирувчи стимуляторлар меъёрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилояти суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида тишсимон маккажўхори мавжуд ва янги раёнлаштирилган нав-дурагайлари тўплами асосий ва такрорий экинлар сифатида ўстирилиб, комплекс баҳоланган. Натижада, асосий ва такрорий экин сифатида ўстиришга истиқболли мосланувчан ўртапишар – Қумқишлоқ, ҚарДУ-1000, Самарқанд тишсимони, ўртакечпишар – Келажак-100, Оқпари, НС6010Ф1, КДС6664Ф1 нав-дурагайлари ажратилган ва уларда ўсув даври 86-103 кун, ўсимлик жадал ўсиши, баланд бўйли (247,6-270,7 см), сербаргли (15,0-17,3 дона), барг сатҳили (0,97-1,4 м2) ёки майдон бирлигида 53,8-74,4 минг м2/га, энг юқори пайкалнинг фотосинтетик потенсиали (4419,7-5919,6 минг м2/га х кун), бақувват илдиз тизимли ва яшил массали ўсимлик (273,0-331,3 г ва 1460,1-1704,1 г), юқори маҳсулдорлик (сўталар 2,2-2,7 дона, вазни 485,0-520,3 г), дон (7,9-9,3 т/га) ва силос масса (72,4-92,5 т/га) ҳосилдорлиги, мосланувчанлик коеффициенти (1,0 ва ундан зиёд) бўлиши аниқланган;
тишсимон маккажўхори турли нав-дурагайлари асосий ва такрорий экинлар сифатида ўстирилганда ўсимликнинг асосий морфологик, хўжалик-биологик белгилари ўртасидаги боғланишлар таҳлил қилинганда, улар орасида ўрта, ўртачадан юқори ва юқори даражада корреляциялар борлиги аниқланган;
ажратилган мосланувчан Қумқишлоқ, ҚарДУ-1000 ва Оқпари навлари турли органоминерал ўғитлар ва ўстирувчи стимуляторлар меъёрларида асосий ва такрорий экинлар сифатида ўстириб ўрганилганда, органоминерал ўғитлар - 20 т/га гўнг – Н200 П160 К100 кг/га + 10 г/га ўстирувчи гиббереллин меъёрда биргаликда қўлланилганда мақбул бўлиб, ўсув даври навлар бўйича 2-9 кунгача узайиши, энг баланд бўйли (283,4-301,5 см), баргланган (15,3-18,0 дона), барг сатҳили (1,16-1,49 м2), ўсимликлар шакллангани, майдон бирлигида (54,44-66,67 минг м2) барг сатҳи ҳосил бўлиши, энг юқори пайкалнинг фотосинтетик потенсиали (3489,2-6944,1 минг м2/га х кун), баргдаги хлорофилл миқдори (705,2-759,4 мг), фотосинтез соф маҳсулдорлиги (9,45-10,34 г/м2 суткада), бақувват ер остки ва устки қисми (289,1-349,1 г ва 1610,1-1831,8 г) шаклланиши, дон (8,9-9,5 т/га) ва силос масса (82,2-90,4 т/га) ҳосилдорлиги ҳамда доннинг сифат кўрсаткичлари (1000 та дон массаси, 1 литр дон натура массаси)га ижобий таъсир этиб йирик, донадор бўлиши аниқланган;
тишсимон маккажўхори мосланувчан нав-дурагайлари турли ўғитлар ва стимуляторлар меъёрларида асосий ва такрорий экинлар сифатида парваришланганда асосий морфобиологик ва хўжалик белги орасидаги корреляциялар аниқланганда, ўрта, ўртачадан юқори ва юқори даражада тўғри ва тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти эскидан суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида тишсимон маккажўхори нав ва дурагайларни танлаш ҳамда агротехнологиясини такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Тадқиқот натижалари асосида “Самарқанд вилояти шароитида маккажўхоридан юқори ва сифатли ҳосил олишда нав-дурагайларнинг ўрни, мақбул ўғитлар ва гиббереллин стимуляторининг меъёрларини белгилашга оид тавсиялар” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/05-04-757-сонли маʼлумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
тишсимон маккажўхори мавжуд ва янги раёнлаштирилган нав-дурагайлар тўплами ўсиши, ривожланиши ва дон ҳамда силос масса ҳосилдорлиги бўйича комплекс баҳоланиб, истиқболли мосланувчан ўртапишар – Қумқишлоқ, ҚарДУ-1000, Самарқанд тишсимони, ўртакечпишар - Келажак, Оқпари, НС6010Ф1, КДС6664Ф1 нав-дурагайлари ажратилган ва Оқдарё туманида жойлашган Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув тажриба хўжалигида асосий экин сифатида 1,5 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/05-04-757-сонли маʼлумотномаси). Натижада, янги мосланувчан нав-дурагайлар гектаридан 7,5-9,0 ёки стандартдан 1,8-2,8 т/га зиёд ҳосилни, 4,550-6,500 млн. сўм соф фойда ва 32,0-40,6 % рентабелликни таъминлаган.
Тишсимон маккажўхори ажратилган мосланувчан нав-дурагайларини мақбул органоминерал ўғитлар – 20 т/га гўнг + 10 г/га гиббереллин стимулятори меъёрида биргаликда қўллаб, асосий экин сифатида парваришлаш агротехнологияси Оқдарё туманида жами 4,5 гектар майдонда жорий этилган. Натижада, гектаридан 5,150-6,950 млн. сўм соф фойда, 34,1-42,6 % рентабеллик олинган. Шунингдек, такрорий экин сифатида Оқдарё туманида жами 3,5 гектар майдонда жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/05-04-757-сонли маʼлумотномаси). Натижада, гектаридан 4,700-6,800 млн. сўм соф фойда, 31,8-42,0 % рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish