Насирова Нилуфар Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўмон барқарор ижтимоий-сиёсий ривожланишида Султон Қобуснинг лидерлик феномени”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ss609
Илмий раҳбар: Абдуллаев Нодир Абдулхаевич сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли сиёсий фанлар доктори, профессор.
Соипов Бекзод Икромбекович сиёсий фанлар доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўмон Султонлиги сиёсий тизимининг шаклланиши ва эволюциясида лидер шахсининг ролини тизимли таҳлил қилиш, лидерлик моделининг генезиси ва асосий хусусиятларини аниқлаш ҳамда унинг мамлакат барқарорлиги ва ташқи сиёсатига таъсирини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўмон Султонлигида давлат ва жамият қурилиши тарихий, диний-мафкуравий анъаналар, сиёсий институтлар эволюцияси ва геосиёсий омиллар таъсирида шаклланган миллий-сиёсий идентиклик модели сифатида сиёсий реализм ва либерализм назариявий мактаблари нуқтаий назаридан консептуал исботланган;
Ўмон Султонлигида давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар анъанавий монархик бошқарув модели доирасида шаклланган бўлса-да, сиёсий мулоқот механизмлари, ижтимоий синф ва гуруҳлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш амалиёти ҳамда модернизация ва барқарорликка қаратилган институционал ислоҳотлар ўзаро уйгʻун ҳолда амалга ошгани илмий асосда очиб берилган;
Сиёсий лидерлик ва институционал ривожланиш ўртасидаги ўзаро богʻлиқлик барқарорлик, модернизация жараёнлари ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни белгилашда муҳим индикатор сифатида намоён бўлиши далилланган;
Ўмон Султонлигида жамиятни демократлаштириш маданий, сиёсий ва ижтимоий контекстда замонавий институционал механизмларга эгалиги, демократик институционал ислоҳатларни самарали амалга ошириш имкониятлари мавжудлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўмон барқарор ижтимоий-сиёсий ривожланишида Султон Қобуснинг лидерлик феномени” мавзуси доирасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўмон Султонлигида давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар анъанавий монархик бошқарув модели доирасида шаклланган бўлса-да, сиёсий мулоқот механизмлари, ижтимоий синф ва гуруҳлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш амалиёти ҳамда модернизация ва барқарорликка қаратилган институционал ислоҳотлар ўзаро уйгʻун ҳолда амалга ошгани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан Республика вазирлик ва идораларига юборилган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда амалий манба сифатида қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2025-йил 23-июндаги 14/701-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур диссертация материаллари Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлиги билан сиёсий-дипломатик алоқаларини шакллантириш ва таҳлил этишда тўгʻридан-тўгʻри амалий қийматга эга манба сифатида хизмат қилган.
Ўмон Султонлигида давлат ва жамият қурилиши тарихий, диний-мафкуравий анъаналар, сиёсий институтлар эволюцияси ва геосиёсий омиллар таъсирида шаклланган миллий-сиёсий идентиклик модели сифатида сиёсий реализм ва либерализм назариявий мактаблари нуқтаий назаридан консептуал исботланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида давлат ва жамоат ташкилотлари учун ташкил этилган курслар ўқув режалари ва дастурлари мазмунларини ишлаб чиқишда амалий манба сифатида қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 25-июндаги 02-02/02/1/1826-сонли далолатномаси асосида). Натижада, ушбу диссертация Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги давлат ва жамоат ташкилотлари фаолияти, диний таълим ва етакчилик мавзуларига оид малака ошириш тизимида илмий асосланган, амалий аҳамиятга эга манба сифатида хизмат қилган.
Сиёсий лидерлик ва институционал ривожланиш ўртасидаги ўзаро богʻлиқлик барқарорлик, модернизация жараёнлари ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни белгилашда муҳим индикатор сифатида намоён бўлиши ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази томонидан фойдаланилган (Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 23-июндаги 348/25-сонли расмий хатига асосан). Натижада, диссертация материаллари Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар тизимида, хусусан, Ўмон билан сиёсий, ижтимоий ва дипломатик ҳамкорлик йўналишларини баҳолаш ва таҳлил этишда амалий аҳамиятга эга илмий манба сифатида хизмат қилган.
Ўмон Султонлигида жамиятни демократлаштириш маданий, сиёсий ва ижтимоий контекстда замонавий институционал механизмларга эгалиги, демократик институционал ислоҳатларни самарали амалга ошириш имкониятлари мавжудлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 8-июлдаги14-14/259-сонли маълумотномаси асосида). Натижада, диссертация натижалари миллатлараро тотувлик, дўстлик алоқаларини такомиллаштириш, хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва хориждаги ватандошлар билан ижтимоий-сиёсий, маданий ҳамкорликни ривожлантиришда амалий аҳамиятга эга манба сифатида хизмат қилган.