Ражабова Дилора Назаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Средняя Азия в исследованиях российских востоковедов: имперские нарративы и научные парадигмы” (“Россия шарқшунослари тадқиқотларида Ўрта Осиёнинг ўрганилиши: империявий қарашлар ва илмий асослар”) 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Tar525
Илмий маслаҳатчи: Алимова Дилором Агзамовна – тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Кличев Ойбек Абдурасулович, тарих фанлари доктори, профессор; Карлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ асрнинг ИИ ярми ва ХХ аср бошларидаги Россия шарқшуносларининг Ўрта Осиё тарихи, археологияси ва этнографиясига оид ишларини таҳлил қилиш ва талқин этиш, шунингдек, уларнинг ўртаосиёшуносликка қўшган ҳиссасини назарий ва амалий жиҳатдан англаб, баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Россия шарқшунос олимлари Ўрта Осиё тарихини ўрганишда янги тарихий таҳлил методларини қўллашнинг асосларини яратганликлари аниқланди. Уларнинг асарлари танқидий манбашуносликка, мултидисциплинар ёндашувга ва замонавий илмий талаблар даражасига таянганини кўрсатади. Бу шарқшунослик анъаналарининг изчиллигини, шу билан бирга янги аналитик воситаларнинг қўшилганини тасдиқлайди ҳамда уларнинг ҳиссасини минтақа тарихий ўтмишини илмий реконструксия қилишда муҳим деб белгилайди.
Россия шарқшунослари томонидан археологик, манбашунослик, нумизматика ва этнографик материаллар ҳамда йиғилган қўлёзмаларни комплекс ўрганиш Ўрта Осиёнинг тарихий ўтмишини илмий англаш учун тарихшунослик асосларини шакллантиргани илмий жиҳатдан асослаб берилди. Археология, манбашунослик, этнография, нумизматика ва қўлёзма меросидан олинган маълумотларнинг бирлаштирилиши ислом сивилизацияси халқларининг маданий бойлиги ва этник хилма-хиллигини акс эттирувчи яхлит тасаввурни шакллантиришга хизмат қилди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Россия шарқшунослари томонидан йиғилган илмий материаллар (археологик топилмалар, нумизматик тўпламлар, этнографик тавсифлар ва қўлёзма манбалар) Ўрта Осиёнинг тарихий-маданий ва этник хилма-хиллиги ҳақида яхлит тасаввур шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилганлиги аниқланди. Бу турли манбалар илк бор танқидий тарихшунослик ва постколониал таҳлил нуқтайи назаридан умумий фанлараро доирада кўриб чиқилди. Моддий ёдгорликларни йиғиш ва талқин қилишдаги империявий амалиётларнинг ўзига хос жиҳатлари, жумладан рамзий ўзлаштириш элементлари ва маҳаллий тарихий маъноларни эътибордан четда қолдириш аниқланди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Россия шарқшунослари томонидан қўлёзмаларни йиғиш усуллари, уларнинг атрибуция ва кодикологик ўрганиш фаолияти таҳлил қилинди. Бу ишлар мустамлака ёбдашувга қарамай, кейинги манбашунослик тадқиқотлари учун методологик асос яратган. Шарқшунослик амалиётларига комплекс танқидий баҳо берилиб, уларнинг академик фан ривожига ҳамда минтақанинг тарихий меросини музей ва маданий стратегиялар орқали намойиш этишга таъсири кўрсатилди.
Ўрта Осиёнинг ўрта асрлар тарихини ўрганишда Россия шарқшунослари объектив илмий мезонларга амал қилиш ёки тадқиқот натижаларини империявий манфаатларга мослаштириш каби иккиёқлама муаммога дуч келгалиги исботланди. Бу Амир Темур ва Темурийлар даврига берилган баҳоларда яққол кўринди: бир томондан, Темурнинг улкан ташкилотчилик қобилияти эътироф этилди, иккинчи томондан эса Россиянинг босқинчилик сиёсатини асослаш мақсадида Темур даври кўпинча зўравонлик ва мутлақ ҳокимият рамзида талқин қилинди. Олинган илмий натижалар Темур ва темурийлар меросининг империявий талқинидаги иккиёқлама хусусиятини очиб берди ҳамда тарихий шахслар ва даврларнинг сиёсий ҳукмронликни мустаҳкамлаш воситасига айлантирилишини кўрсатди. Бу ёндашувларга танқидий қайта баҳо берилди ва уларни жамоат майдонида муҳокама қилиш зарурати илмий асосда кўрсатилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ асрнинг ИИ ярми – ХХ аср бошларида Россия шарқшунослари томонидан Ўрта Осиё халқлари тарихи бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар қуйидаги шаклларда амалий қўлланилди:
Олинган илмий натижалар шарқшунослик, археология ва этнографияга оид тарихий тадқиқотлар учун архив ҳужжатларининг илмий тавсифлари ва аннотасияланган каталоглар тузишда; Ўрта Осиё тарихи бўйича илмий нашрлар тайёрлашда; Ислом оламига оид тадқиқотларга дахлдор Россия Фанлар Академияси (РАН)нинг музей ва архив тўпламларини илмий-методик қўллаб-қувватлашда қўлланилди. Шунингдек, улар Пётр И номидаги Антропология ва этнография музейи (Кунсткамера) қошидаги илмий-тадқиқот ва илмий-ташкилий фаолият доирасида амалиётга жорий этилди. Жумладан, “Ислом олами халқларининг маданий мероси ва этник тарихи (тарихий-этнографик, музей ва архив манбалари)” мавзусидаги илмий тадқиқот иши (2021–2023 йй., раҳбари – РАНнинг антропология ва этнография музейининг директори ўринбосари, т.ф.д., профессор Е.А. Резван) доирасида фойдаланилган (РАНнинг Пётр И номидаги Антропология ва этнография музейи (Кунсткамера) 2025 йил 2 апрелдаги маълумотномасига кўра). Тадқиқотнинг асосий қоидалари ва якунлари, шу жумладан, назарий-методологик асослар ва тадқиқот хулосалари шуни исботлаш имконини бердики, Россия шарқшуносларининг археологик ёдгорликлар, нумизматик далиллар, этнографик маълумотлар ва улар тўплаган қўлёзма манбаларни ўрганиш бўйича олиб борган фаолияти Ўрта Осиёнинг ўтмиши ҳақидаги яхлит тасаввурни шакллантиришга хизмат қилган. Бу тасаввур минтақа халқларининг маданий бойлиги ва ислом сивилизасияси доирасидаги этник хилма-хиллигини акс эттиради.
ХИХ асрнинг ИИ ярми – ХХ аср бошларида Туркистон матбуотида чоп этилган ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қимматли нашрлар бўлими фондларида сақланаётган рус тилли мақолалар таҳлили асосида “Ўрта Осиё тарихи бўйича муҳим манбаларнинг қисқача шарҳи” номли библиографик кўрсаткич тайёрланди. Бу кўрсаткич илмий ишлар ва мақолалар билан бирга тадқиқотчилар, мутахассислар ва фойдаланувчиларни Миллий кутубхонадаги илмий-амалий материалларни мақсадли фойдаланиш учун тўлиқ ахборот билан таъминлайди (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлигининг 2025 йил 8 апрелдаги № 02-20/564-сонли маълумотномасига асосан). Илмий тадқиқот доирасида шунингдек, кўрсатилган даврда Россия шарқшунослари томонидан қўлланган қўлёзмаларни йиғиш усуллари, шунингдек, улар томонидан амалга оширилган атрибуция ва кодикологик таҳлил ишлари кўриб чиқилди.
ХИХ асрнинг ИИ ярми – ХХ аср бошларида Россия шарқшунослари томонидан тўпланган археологик топилмалар, нумизматик ва этнографик маълумотлар, шунингдек, қўлёзма манбалар таҳлили Ўрта Осиёнинг тарихий ўтмиши, маданий ва этник хилма-хиллиги ҳақида яхлит илмий тасаввурни шакллантириш имконини берди. Шу билан бирга, Россия шарқшунос олимларининг археологик тадқиқотларга, Ўрта Осиё ёзма манбалари ва танга топилмаларини ўрганишга, шунингдек, коллекциялар яратиш амалиётига хос бўлган империявий ёндашувларига танқидий баҳо берилди. Алоҳида эътибор маданий топилмаларни рамзий ўзлаштириш амалиёти, маҳаллий тарихий тасаввурларни инкор этиш ҳолатлари, шунингдек, археологик, нумизматик, қўлёзма ва этнографик коллекцияларни йиғиш ҳамда атрибуция қилиш усулларига қаратилди. Бу ёндашув, хусусан, археологик ва нумизматик топилмаларни хронология ва илмий тизимлаштириш, этнографик материаллар асосида тарихий-маърифий кўргазмалар тайёрлаш, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларига оид экспонатлар асосида экскурсия дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, музей фондида сақланаётган тарихий ҳужжатлар ва коллекциялар бўйича тадқиқот ишларининг устувор йўналишларини режалаштиришда алоҳида талабга эга бўлди. Келтирилган амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025 йил 14 апрелдаги № 02-05/1404-сонли маълумотномасига кўра Самарқанд давлат музей-қўриқхонасида фаол қўлланилган.
Тадқиқот жараёнида қилинган хулосалар Самарқанд вилояти ҳудудий телерадиоканали фаолиятида амалий татбиқ топди: улар «Кун мавзуси» радиодастури учун асос сифатида хизмат қилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканали маълумотномаси № 01-07/177, 2025 йил 2 май). Олинган илмий натижалар ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидаги Россия тадқиқотчилари томонидан Амир Темур ва темурийлар даврига берилган баҳоларнинг икки томонлама ва зиддиятли хусусиятини аниқлаш имконини берди. Бир томондан, Темурнинг истеъдодли ташкилотчи сифатидаги қиёфаси ва давлат бошқаруви соҳасидаги ислоҳотчилик фаолияти таъкидланган бўлса, иккинчи томондан, Ўрта Осиёдаги сиёсий тартиблар кўп ҳолларда беқарор ва золимона деб талқин қилинган. Бу эса кўпинча минтақага нисбатан Россия империясининг сиёсий иштироки ва босқинини оқлашига хизмат қилган. Шу тариқа, тарихий шахслар ва даврларни талқин қилишдаги мафкуравий ёндашувларга танқидий баҳо бериш, шунингдек, бундай мавзуларни жамоатчилик муҳокамасига чиқариш заруратини илмий асослаш ушбу тадқиқотнинг жамият учун муҳим ва долзарб эканлигини тасдиқлайди.