Мардиева Гузал Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилоят таълим тизимида хотин-қизларнинг иштироки: муаммо ва ечимлар (1925-1991 йй.)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1562
Илмий раҳбар: Нормуродова Гузал Бекмуродовна – тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Набиев Фарҳод Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Джураева Нилуфар Далибаевна, тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1925-1991-йилларда давомида Самарқанд вилоятида хотин-қизларнинг таълим соҳасидаги иштирокига таъсир қилган омилларни таҳлил қилиш, ҳамда ушбу жараёнда юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср 20-30-йилларида советлар томонидан Ўзбекистонда маориф соҳасида хотин-қизлар таълими мажбурий этиб белгиланиб, унинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши ҳамда саводсизликни тугатишга қаратилган тадбирларнинг хотин-қизлар саводхонлигини кўтаришга ҳисса қўшиши баробарида, бу соҳада маҳаллий кадрлар, моддий-техник базасининг етишмаслиги ва ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ муаммолар юзага келтирганлиги аниқланган;
Халқ таълимида ўғил ва қизларни биргаликда ўқитиш амалиётининг натижаси ижтимоий омиллар ва хўжалик қайд дафтарларидаги хатоликлар сабабли қизларни мажбурий таълимга жалб қилиниши жараёнида бошланғич таълимда юқори бўлиб, бироқ юқори синфларда келиб қисқариб борганлиги далилланган; шу билан бирга ўрта махсус таълимини битирган хотин-қизлар асосан халқ таълими ва саноат соҳалари мутахассислари сифатида тайёрланганлиги очиб берилган;
Самарқанд вилояти олий таълим тизимида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ХХ аср 30-40-йилларига нисбатан 1960-1980-йилларда маҳаллий хотин-қизлар қамрови ўсиб, ижтимоий-гуманитар, педагогика йўналишларида хотин-қизлар улуши нисбатан кўпроқ, аммо иқтисодиёт, табиий ва аниқ фанлар соҳасида паст даражада бўлганлиги; шунингдек, тарих, филология, биология, тиббиёт каби илм-фан соҳаларини ривожлантиришга олима аёллар ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлиги далилланган;
ХХ аср 2-чорагига нисбатан сўнгги ўттиз йилликда вилоят хотин-қиз кадрлари орасида олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар 50 фоиздан ошганлиги, шундан етакчи мутахассислар шифокор, ҳамшира, педагогика, библиограф ва кутубхоначилик соҳаларини эгаллаганлиги, ҳамда, бу даврда аёллар соғлиқни сақлаш ва маориф соҳасида эркакларга нисбатан кўпчиликни ташкил этганлиги кўрсатиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1925-1991-йиллардаги Самарқанд вилояти таълим тизимида хотин-қизларнинг иштироки, муаммо ва ечимлари таҳлил қилинган илмий натижалар ва хулосалари асосида:
ХХ аср 20-30-йилларида советлар томонидан Ўзбекистонда маориф соҳасида хотин-қизлар таълими мажбурий этиб белгиланиб, унинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши ҳамда саводсизликни тугатишга қаратилган тадбирларнинг хотин-қизлар саводхонлигини кўтаришга ҳисса қўшиши баробарида, бу соҳада маҳаллий кадрлар, моддий-техник базасининг етишмаслиги ва ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ муаммолар юзага келтирганлиги оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканилида 2024-йил 16-сентябрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК нинг 2024-йил 16-сентябрдаги 02-28-1014 сонли маълумотнома). Ушбу илмий натижалар кенг жамоатчиликка Самарқанд вилояти хотин-қизларнинг таълим тизимидаги иштироки ва соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва ечимига оид маълумотларни очиб бериш хизмат қилган.
ХХ аср 2-чорагига нисбатан сўнгги ўттиз йилликда вилоят хотин-қиз кадрлари орасида олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар 50 фоиздан ошганлиги, шундан етакчи мутахассислар шифокор, ҳамшира, педагогика, библиограф ва кутубхоначилик соҳаларини эгаллаганлиги, ҳамда, бу даврда аёллар соғлиқни сақлаш ва маориф соҳасида эркакларга нисбатан кўпчиликни ташкил этганлиги оид илмий натижалардан ЎзМУда бажарилган “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги ОТ-Ф1-88-сонли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2025-йил 22-мартдаги 04/11-39-51 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар хотин-қизларнинг ижтимоий маданий ҳаётда, таълим ва илм-фан соҳасидаги ўрни қай даражада бўлганлигига доир тарихий билимларни бойитишга хизмат қилади.
Халқ таълимида ўғил ва қизларни биргаликда ўқитиш амалиётининг натижаси ижтимоий омиллар ва хўжалик қайд дафтарларидаги хатоликлар сабабли қизларни мажбурий таълимга жалб қилиниши жараёнида бошланғич таълимда юқори бўлиб, бироқ юқори синфларда келиб қисқариб борганлиги, шу билан бирга ўрта махсус таълимини битирган хотин-қизлар асосан халқ таълими ва саноат соҳалари мутахассислари сифатида тайёрланганлиги оид илмий маълумотларидан Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 14-майдаги 04-07/1884 сонли маълумотнома). Мазкур илмий хулосалар 1925-1991-йилларда Самарқанд вилояти таълим тизимида хотин-қизларни қамраб олиниши, тузилмавий ўзгаришлар ва соҳадаги муаммолар янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган.
Самарқанд вилояти олий таълим тизимида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ХХ аср 30-40-йилларига нисбатан 1960-1980-йилларда маҳаллий хотин-қизлар қамрови ўсиб, ижтимоий-гуманитар, педагогика йўналишларида хотин-қизлар улуши нисбатан кўпроқ, аммо иқтисодиёт, табиий ва аниқ фанлар соҳасида паст даражада бўлганлиги, шунингдек, тарих, филология, биология, тиббиёт каби илм-фан соҳаларини ривожлантиришга олима аёллар ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлиги оид илмий хулосалардан Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 14-майдаги 04-07/1884 сонли маълумотнома). Ушбу илмий натижалар Самарқанд вилояти таълим тизимида хотин-қизларни ўрни ва соҳадаги муаммолар янги илмий маълумотларннинг бойишига хизмат қилади.