Рахматуллаева Наргиза Октябревнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларини ривожлантиришда стратегик  бошқарувдан  самарали фойдаланиш истиқболлари (Ўзагролизинг АЖ мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5570.
Илмий раҳбари:Аллаяров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори ( PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қаххоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Акциядорлик жамиятларини ривожлантиришда стратегик  бошқарувдан самарали фойдаланиш истиқболлари   борасида  илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “стратегик бошқарув” тушунчасининг иқтисодий мазмуни компания хўжалик фаолияти ҳолатини яхшилашда бошқарув стратегиясини мавжуд вазиятга мослаштириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд салоҳиятлардан юқори даражада фойдаланиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
халқаро молия институтларидан узоқ муддатли ва паст фоизли маблағларни жалб қилиш асосида инвестицион салоҳиятни ошириш стратегик модели асосида акциядорлик жамиятларининг инвестицион салоҳиятини бошқариш стратегияси орқали корхонанинг капитал сиғимини  15-20 фоизга ошириш асосланган;
акциядорлик жамиятларида “стратегияларни баҳолаш мониторингги ва рискларни бошқариш” бўлимини жорий этиш орқали инвесторлар учун корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш, дивиденд сиёсатини оптималлаштириш, рискларни минималлаштириш (0 ≤  р ≤ 1) ҳамда узоқ муддатли ликвидлик (Л > 1) ни таъминлаш имконини берадиган бошқарув тизими такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларини ривожлантиришда стратегик бошқарувдан фойдаланишга таъсир этувчи омиллар таҳлили натижасида шакллантирилган  бошқарув фаолияти  самарадорлигини баҳолаш услубиёти асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларини ривожлантиришда стратегик  бошқарувдан самарали фойдаланиш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “стратегик бошқарув” тушунчасининг иқтисодий мазмуни компания хўжалик фаолияти ҳолатини яхшилашда бошқарув стратегиясини мавжуд вазиятга мослаштириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд салоҳиятлардан юқори даражада фойдаланиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғига асосан нашрга тавсия этилган  “Стратегик менежмент” номли дарсликка киритилган. Мазкур илмий таклифнинг дарсликка киритилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларда компанияни стратегик бошқарувга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш, акциядорлик жамиятлари стратегик бошқарувини такомиллаштириш ва инновацион ривожлантириш стратегиясини  ишлаб чиқишда назарий ҳамда амалий билимларни янада чуқурлаштиришга  янги билим ва кўникмаларнинг ҳосил бўлишига имкон яратилган; 
халқаро молия институтларидан узоқ муддатли ва паст фоизли маблағларни жалб қилиш асосида инвестицион салоҳиятни ошириш стратегик модели асосида акциядорлик жамиятларининг инвестицион салоҳиятини бошқариш стратегияси орқали корхонанинг капитал сиғимини  15-20 фоизга ошириш асосланган;
Ушбу таклиф “Ўзагролизинг” АЖ томонидан амалиётга татбиқ этилган (“Ўзагролизинг” АЖнинг  2025 йил 10 апрелдаги  № 02-07-25/542   сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзагролизинг” АЖ томонидан 235,5 миллион АҚШ доллари жалб қилиниши ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига 8,5 мингдан ортиқ замонавий техника етказиб бериш имконияти яратилган.
акциядорлик жамиятларида “стратегияларни баҳолаш мониторингги ва рискларни бошқариш” бўлимини жорий этиш орқали инвесторлар учун корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш, дивиденд сиёсатини оптималлаштириш, рискларни минималлаштириш (0 ≤  р ≤ 1) ҳамда узоқ муддатли ликвидлик (Л > 1)ни таъминлаш имконини берадиган бошқарув тизими такомиллаштирилган;
Ушбу таклиф “Ўзагролизинг” АЖ томонидан амалиётга татбиқ этилган (“Ўзагролизинг” АЖнинг  2025 йил 10 апрелдаги  № 02-07-25/542   сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзагролизинг” АЖнинг устав фонди 2024 йил (31 декабр ҳолатига)  286 миллиард сўмга оширилишига эришилган.
акциядорлик жамиятларини ривожлантиришда стратегик бошқарувдан фойдаланишга таъсир этувчи омиллар таҳлили натижасида шакллантирилган  бошқарув фаолияти  самарадорлигини баҳолаш услубиёти асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
АЖни истиқболли ривожлантириш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагролизинг” АЖнинг  2025 йил 10 апрелдаги  № 02-07-25/542   сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания бошқарув тизими, асосий кўрсаткичларини узоқ муддатли истиқболда ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish