Моҳамед Эид Алй Балбаанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Макроиқтисодий омилларнинг Ўзбекистон барқарор ривожланишига таъсири”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt826.
Илмий маслаҳатчи: Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмедиева Алия Тохтаровна, Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети (ТИФТ) кафедра доценти, иқтисодиёт фанлари бўйича фан доктори, профессор Абдурахимова Саида Ахмаджоновна, Наманган давлат университети иқтисодиёт фанлари доктори Бустонов Мансур.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатувчи макроиқтисодий омилларни аниқлаш ва иқтисодиётни ривожлантиришга ёуналтирилган консептуал тамойилларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “барқарор ривожланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни уйғунлаштириб, келажак авлодлар манфаатларига зарар етказмасдан иқтисодий, ижтимоий ва экологик мувозанатни таъминлайдиган иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири, қайта тикланадиган энергия манбалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон шароити учун Барқарорлик индекси методологияси синов натижасида индекснинг мақбул даражаси (82-85%)ни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
инсон капиталини ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига таъсирини баҳоловчи эконометрик моделни ишлаб чиқиш асосида иқтисодий ўсишга инвестиция таъсирини 70-75% аниқлик билан прогноз қилиш имконини бериши асосланган;
барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза харажатлари ҳисобга олинган ҳолда давлат харажатларининг самарадорлигини баҳолашга қаратилган услубий ёндашув инсон капитали ривожланишига давлат сарф-харажатлари таъсирини 1,3-1,5 мартага оширишни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш, ишсизлик, инфляция ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигининг эконометрик моделини такомиллаштириш асосида ижтимоий барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг 2030-йилгача узоқ муддатли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “барқарор ривожланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни уйғунлаштириб, келажак авлодлар манфаатларига зарар етказмасдан иқтисодий, ижтимоий ва экологик мувозанатни таъминлайдиган иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртларининг 5231000 – “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (Мусулмон мамлакатлари)” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Макроиқтисодиёт” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида талабаларда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, экологик ва ижтимоий ўлчовларни иқтисодий сиёсатга интеграциялаш, яшил технологияларни фискал рағбатлантиришни жорий этиш бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири, қайта тикланадиган энергия манбалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон шароити учун Барқарорлик индекси методологияси синов натижасида индекснинг мақбул даражаси (82-85%)ни таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 7-ноябрдаги 04/26-1-2-24490-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Ўзбекистон шароити учун Барқарорлик индекси методологияси синов натижасида индекснинг мақбул даражасини таъминлаш асосида такомиллаштириш имкони яратилган;
инсон капиталини ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига таъсирини баҳоловчи эконометрик моделни ишлаб чиқиш асосида иқтисодий ўсишга инвестиция таъсирини 70-75% аниқлик билан прогноз қилиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05-33-12809-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига таъсирини прогноз қилиш аниқлигини ошириш имкони яратилган;
барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза харажатлари ҳисобга олинган ҳолда давлат харажатларининг самарадорлигини баҳолашга қаратилган услубий ёндашув инсон капитали ривожланишига давлат сарф-харажатлари таъсирини 1,3-1,5 мартага оширишни таъминлаш таъминлаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05-33-12809-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида инсон капитали ривожланишига давлат сарф-харажатлари таъсирининг даражасини ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш, ишсизлик, инфляция ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигининг эконометрик моделини такомиллаштириш асосида ижтимоий барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг 2030-йилгача ишлаб чиқилган узоқ муддатли прогнозидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 7-ноябрдаги 04/26-1-2-24490-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Ўзбекистонда ижтимоий барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг узоқ муддатли кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.