Рузикулова Умида Хусниддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамолларнинг вирусли диарея касаллигининг диагностикаси ва махсус профилактик тадбирларини такомиллаштириш”, 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусология, эпизоотология, микология, микотоксикология ва иммунология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/В119
Илмий раҳбар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Илхом Хаитович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Менглиев Ғайрат Акрамович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг айрим қорамолчилик хўжаликлари шароитида вирусли диареянинг тарқалишини ўрганиш, диагностикаси, махсус профилактикаси ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг қорамолчилик хўжаликларида вирусли диареянинг 69,8 фоизгача тарқалиши ва ёшга оид динамикасида 15 кунликгача бўлган бузоқларда 80,1% ни, сигирларда 82,5% ни ташкил этиши аниқланган;
қорамоллар вирусли диареясининг катта ёшдаги ҳайвонларда субклиник шаклда, 6 ойликгача бўлган бузоқларда клиник - энтерал, респиратор шаклда, шиллиқ пардалар ва туёқлариниг шикастланиши белгилари ва ичакда яралар ва ўпкада катарал яллиғланишлар каби патологанатомик ўзгаришлар билан кечиши аниқланган;  
қорамолларда вирусли диареяни экспрес тест, иммуноферментли таҳлил (ИФТ), билвосита гемагглютинация реакцияси (БГАР) усулларини қўллашга асосланган диагностика усули ишлаб чиқилган;
биринчи марта қорамоллар вирусли диарея касаллигини махсус профилактикасида Бовилис БВД, Энтеровак-5 ва Тетравир-4 вакциналарини қиёсий профилактик самарадорлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорамоллар вирусли диарея касаллигининг диагностикаси ва махсус профилактик тадбирларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Қорамоллар вирусли диареясини профилактикаси учун фаолсизлантирилган “Бовилис БВД” моно, ассосиацияланган, фаолсизлантирилган “Энтеровак – 5”, қуруқ тирик “Тетравир-4” вакциналарини қиёсий самарадорлиги аниқланган ва Андижон вилоятининг “Навоий наслли чорва моллари” фермер хўжалигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 9 октябрдаги 02/23-719-сон маълумотномаси). Натижада бузоқлар вирусли диареясининг махсус олдини олишда “Бовилис БВД” моно, “Тетравир-4” вакциналари 86,7 фоиз ва фаолсизлантирилган “Энтеровак – 5” вакцинасини қўллаб 93,4% самарадорликка эришилган;
“Йирик шохли ҳайвонлар вирусли диареясини диагностикаси учун билвосита гемагглютинация ва билвосита гемагглютинацияни тўхтатиш реакцияларини қўйиш учун эритроситар антигенлар ва зардоблар тўплами”ни қўллаш бўйича услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 9 октябрдаги 02/23-719-сон маълумотномаси). Натижада вирусли диареяга аниқ диагноз қўйиш орқали ўз вақтида даволаш ва профилактика қилишга эришилган;
 Бузоқларнинг вирусли диареясини олдини олиш ва даволашда “Энтероавиглоб-1” препаратини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига кенг жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 9 октябрдаги 02/23-719-сон маълумотномаси). Натижада бузоқлар вирусли диареясининг олдини олишда самарадорлик 88,5%, даволаш самарадорлиги 95,5 % бўлиб, иқтисодий самарадорлиги ҳар бир сарфланган 1 сўм харажатлар ҳисобига 10,7 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish