Жуманиязова Гўзал Бахоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини интердициплинар  ёндашув асосида креатив компетентлигини ривожлантириш методикаси (Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси фани мисолида) 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1.PhD/Ped4379
Илмий раҳбар: Қучқорова Наргиза Мамажоновна педагогика фанлари  доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.132.02 
Расмий оппонентлар: Қурбонова Бахтиҳон Қучқорбоевна педагогика фанлари доктори, профессор; Курбаниязова Замира Калбаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интердициплинар ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини интердициплинар ёндашув асосида креатив компетентлигини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
талабаларни креатив компетентлигини ривожлантириш, педагогик фаолиятга тайёрлашнинг умумий тенденсиялари, педагогик категориялари, тамойиллари ва мезонлари интердициплинар ёндашувга асосланган машғулотларнинг интенсивлигини таъминлашга қаратилган фаолиятини  ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
интердициплинар ёндашувга асосланган машғулотлар орқали талабаларни креатив компетентлигини  ривожлантириҳнинг мотивлари, фаолиятга доир ташкилий – педагогик стратегик мақсадларига мувофиқ ижодий, инновацион кўникмаларни шакллантиришнинг динамик кетма – кетлиги когнитивлик, интегративлик, креативлик, рефлексив фаолиятга устуворлик бериш асосида таҳлил қилинган;
“Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанида интердициплинар ёндашув асосида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол методлари, график органайзерлари эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг  иерархик даражаси таълим узвийлигини  индивидуаллаштиришнинг   фасилитацион СТРЕАМ, ГРОWН, ЭВЕНТ  технологияларига  устуворлик бериш орқали асосланган;
интердициплинар ёндашув асосида талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабалар ривожланиш векторини интеграл тизимлари интердициплинар ёндашув сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интердициплинар ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини креатив компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий тавсиялар асосида: 
талабаларни креатив компетентлигини ривожлантириш, педагогик фаолиятга тайёрлашнинг умумий тенденсиялари, педагогик категориялари, тамойиллари ва мезонлари интердициплинар ёндашувга асосланган машғулотларнинг интенсивлигини таъминлашга қаратилган фаолиятга доир маълумотлар “Бошланғич таълим педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023-йил 22- декабрдаги 537-сонли нашр рухсатномаси)  Натижада, “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанида талабаларнинг интердициплинар ёндашув асосида  креатив компетентлигини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
интердициплинар ёндашувга асосланган машғулотлар орқали талабаларни креатив компетентлигини  ривожлантиришнинг мотивлари, фаолиятга доир ташкилий – педагогик стратегик мақсадларига мувофиқ ижодий, инновацион кўникмаларни шакллантиришнинг динамик кетма – кетлиги когнитивлик, интегративлик, креативлик, рефлексив фаолиятга  доир хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт” ва “Ўзбекистон ёшлари”  каби дастурлар сценарийларини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси) давлат муассасасининг 25-июл 2025-йил. 05-09-1232-сонли маълумотнома) Натижада, интердициплинар ёндашувга асосланган машғулотлар орқали талабаларни креатив компетентлигини  ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
“Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанида интердициплинар ёндашув асосида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол методлари, график органайзерлари эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг  иерархик даражаси таълим узвийлигини  индивидуаллаштиришнинг   фасилитацион STREAM, GROWN, EVENT технологиялари “Бошланғич таълим педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023-йил 22- декабрдаги 537-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанида интердициплинар ёндашув асосида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ортган;
интердициплинар ёндашув асосида талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабалар ривожланиш векторини интеграл тизимлари интердициплинар ёндашув сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни  аниқлашга оид  маълумотлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Миллат ва маънавият” каби дастурлар сценарийларини ишлаб чиқишда  фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-июлдаги 05-09-1232-сонли маълумотномаси) Натижада,  “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси”  фанини ўқитиш жараёнида   интердициплинар ёндашув асосида талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish