Зарипов Ҳабиб Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган майдонларда маъданли ўғитларнинг кузги буғдойнинг озиқа моддалардан фойдаланиш даражасига ва тупроқ унумдорлигига таъсири (Навоий вилояти мисолида)”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.4.PhD/Qx1247
Илмий раҳбар: Юсупов Хасан, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Лалмикор деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/05.04.2025.Qx.02.13.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назар Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Набиева Гулчеҳра Мирергашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан юқори ҳосил йетиштириш учун баланс усулида аниқланган маъданли ўғитларнинг самарадорлиги, кузги буғдойнинг ўғитлардан фойдаланиш коеффициентига, тупроқдаги НПК балансига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биринчи марта Навоий вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида ҳудуднинг об-ҳаво шароитлари, гидротермик коеффициенти, тупроқнинг агрокимёвий, физикавий ва сув-физик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кузги буғдойнинг “Аср” навидан 70-80 с/га ва ундан юқори ҳосил олиш учун талаб этиладиган маъданли ўғитлар меъёри ҳисоб-баланс усулида аниқланиб, илмий асосланган ўғит қўллаш усули ишлаб чиқилган;
кузги буғдойнинг асосий фенологик босқичларида тавсия ва баланс усулида аниқланган минерал ўғитлар меъёрининг ҳамда вегетация даврида “Рокогумин” органик ўғит, гербицид, фунгицид ва инсектицидлар суспензиясини уйғунлашган ҳамда илмий асосланган усулда қўллаш технологияси ишлаб чиқилиб, ўғициз назорат вариантига нисбатан, кузги буғдойнинг дала унувчанлиги тавсия бўйича 5,7% ва баланс усулида 5,8%, қишлаш даражаси тавсия бўйича 4,0% ва баланс усулида 0,2%, умумий биологик яшовчанлиги тавсия бўйича 6,2% ва баланс усулида 7,0%, га юқорилиги аниқланган;
режалаштирилган ҳосил олиш учун ҳисоб-баланс усулида аниқланган минерал ўғитлар меъёрининг кузги буғдой вегетацияси даврида ўғициз назорат вариантга нисбатан, тупроқдаги ўртача маҳсулдор намлик 80 м3/га камлиги, ҳаракатчан шаклдаги азот 10,1 мг/кг, фосфор 15,1 мг/кг, калий 33,0 мг/кг, уларнинг ўсимлик томонидан тўлиқ пишиш фазасида кузги буғдой донида ўзлаштириши азот 0,98 %, фосфор 0,05%, бошоқда қуруқ биомасса тўплаш 26,7 г/10 та ўсимлик, барг сатҳи индекси 14,3 минг м2/га, ҳосилдорлик ўртача 25,2 с/га кўплиги ва унинг сифат кўрсаткичларига таъсири очиб берилган;
ҳисоб-баланс усулида аниқланган минерал ўғитлар меъёри ҳамда “Рокогумин” органик ўғитни пестицидлар аралашмаси билан уйғунлашган ҳолда қўллаш натижасида, ўғициз назорат вариантга нисбатан, хўжалик ва биологик ҳосил билан олиб чиқиб кетилган азот мос равишда 133,2 ва 135,4 кг/га, фосфор 35,9 ва 43,3 кг/га, калий 34,4 ва 40,6 кг/га юқорилиги, фойдаланиш коеффицентини азот 60,9 %, фосфор 39,2 %, калий 77,0 %, минерал озиқа моддаларининг тупроқдаги шартли баланси азот -12,4…+29,2 кг/га, фосфор -1,8..+44,5 кг/га, калий -78,4-106,1 кг/га ҳамда ўғициз назорат вариантга нисбатан, рентабеллик даражаси 28 %га юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган майдонларда маъданли ўғитларнинг кузги буғдойнинг озиқа моддалардан фойдаланиш даражасига ва тупроқ унумдорлигига таъсири бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари учун “Суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда маъданли ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича” (Навоий вилояти мисолида) номли тавсиянома ишлаб чиқилиб (Зарипов, Юсупов, 2025), Навоий вилоятининг Навбаҳор, Кармана ва Қизилтепа туманлари фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-ноябрдаги 534-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома кузги буғдойдан режалаштирилган юқори ва сифатли ҳосил олиш учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Янги ишланма Қизилтепа туманидаги “Баширнинг баракали ҳосили” фермер хўжалигида 8 га, Навбаҳор туманидаги “Қўшработ келажаги” фермер хўжалигида 7 га, Кармана туманидаги “Аслиддин Асадбек келажаги” фермер хўжалигида 5 гектарга жами 20 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-ноябрдаги 534-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижасида кузги буғдойдан “Баширнинг баракали ҳосили” фермер хўжалиги 80,2 с/га ни, “Қўшработ келажаги” фермер хўжалиги 78,2 с/га ва “Аслиддин Асадбек келажаги” фермер хўжалиги 75,4 с/га ни ташкил этган ва рентабиллик даражаси ҳам мос равишда 30,1; 28,6 ва 26,5% бўлишига эришилган.