Бабаева Зарифахон Актам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш меъёрлари ва уруғга биологик препаратлар билан ишлов беришни кроталария (Cроталариа жунcеа Л.)нинг дон ҳосили ва сифатига таъсири (Навоий вилояти мисолида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Qx.1694
Илмий раҳбар: Негматова Сурайё Тешаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар Академияси Навоий Бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD.05/28.08.2024.Qx.182.01.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Элмурод, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ташпулатов Йигитали Шавкатиллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Навоий вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида асосий экин кроталария (Cроталариа жунcеа Л.) ўсимлигидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришни таъминлайдиган мақбул биологик препаратларни қўллаш ва экиш меъёрларини илмий асослаган ҳолда ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Навоий вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида асосий экин сифатида кроталария (Cроталариа жунcеа Л.) ўсимлигини парваришлашда юқори дон ҳосили етиштиришни таъминлайдиган мақбул биологик препарат тури (Микроўстиргич) ва экиш меъёри (12 кг\га) аниқланган; 
кроталария уруғларини дала шароитида унувчанлиги ўсимлик уруғига экиш олди “Микроўстиргич” биологик препарати қўлланган ва гектарига 12 кг меъёрда экилганда юқори (95 %) бўлиб, экиш меъёрини гектарига 4,0 кг га камайиши билан унувчанлик 1,5 - 1,6 % га ва экиш меъёрини 4,0 кг/га ошиши билан 0,9 – 1,5 % га кам бўлиши аниқланган;
ўсимлик уруғига экиш олди “Микроўстиргич” биологик препарати қўлланган ва гектарига 12,0 кг меъёрда экилганда ён шохлари ва барглари кўплиги ҳисобига барг юзаси, қуруқ масса миқдори, фотосинтез соф маҳсулдорлигини ошиши ва уруғларга биологик препарати қўлланмаганда нисбатан барг сони - 41 дона; барг юзаси – 1202,5 см2/ўс.; қуруқ масса миқдори – 4,7 г.га ортиқ бўлганлиги аниқланган;
ўсимлик уруғига экиш олди “Микроўстиргич” биологик препарати қўлланган ва гектарига 8,0 кг меъёрда экилганда ўсув даври давомийлиги 176 кун, фойдали ҳарорат йиғиндиси 2499 0C бўлиб, экиш меъёрини ошиши билан донни тўлиқ пишиши 4-8 кунга кечикиши ҳамда 42-113 0C миқдорида қўшимча фойдали ҳарорат талаб қилганлиги аниқланган;
ўсимлик уруғига экиш олди “Микроўстиргич” биологик препарати қўлланган ва гектарига 12,0 кг меъёрда экилганда уч йилда ўртача энг юқори 19,0 с/га дон ҳосили олинган бўлиб, биологик препарат қўлланмаганга нисбатан 5,3 с/га ва экиш меъёрига нисбатан 3,8 с/га қўшимча ҳосил олинганлиги ҳамда дон таркибидаги азот ва оқсил миқдори экиш меъёри ошиши билан 0,52; 0,9 % гача камайганлиги, экиш олди уруғларга биологик препаратлар билан ишлов берилганда 0,50; 0,8 % га юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навоий вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кроталарияни асосий экин сифатида парваришлашда уруғларга экиш олди биологик препаратлар қўллаш ва экиш меъёрларининг ўсимликни ўсиши, ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига таъсири бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
Кроталария уруғларига экиш олди биологик препаратлар билан ишлов бериш ҳамда мақбул экиш меъёрлари бўйича “Навоий вилояти тупроқ-иқлим шароитида кроталярия (Cроталариа жунcеа Л.) дан мўл ва сифатли дон ҳосили етиштириш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11-ноябр № 05/05-04-752-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома дуккакли дон экинлари етиштириладиган фермер хўжаликлари, чорвачилик кластерлари томонидан қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
кроталариядан дон ҳосили етиштиришда уруғларга экиш олди ивитиш ёки намлаш орқали Микроўстиргич биологик препарати 1 литр биопрепарат 300 литр сувга аралаштирилиб кроталария уруғларига ишлов берилган ҳолда Навоий вилоятининг Қизилтепа (1,0 га), Навбаҳор (1,2 га) ва Кармана (1,0 га) туманларида, жами 3,2 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябр № 05/05-04-752-сон маълумотномаси). Натижада, кроталария уруғига биологик препарат қўлланмаганга нисбатан дала унувчанлиги 6,8 – 8,0 %, кўчат сақланувчанлиги 1,5-2,3%, дуккаклар сони 3-9 дона, туганаклар миқдори 20-22 донага ошишига эришилган;
оч тусли бўз тупроқлари шароитида кроталария уруғларига экиш олди “Микроўстиргич” биологик препарати билан 12 мл препаратга 36 литр сув қўшиб уруғга ишлов бериш ва гектарига 12,0 кг меъёрда экиш технологияси Навоий вилоятининг Қизилтепа, Навбаҳор ва Кармана туманларида, жами 3,2 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябр № 05/05-04-752-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, кроталария уруғларига экиш олди “Микроўстиргич” биологик препарати билан ишлов берилган ва гектарига 12,0 кг меъёрда экилганда гектаридан 17,3-18,4 с/га дон ҳосили олиниб, юқори рентабелликка (88,7-100,7 %) эришилган.
  

Yangiliklarga obuna bo‘lish