Хусенова Садоқат Ботировнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Бўлажак педагогларни компетенсиявий ёндашув асосида синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш (педагогика фанлари мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9539
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Муҳаммадовна педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори, профессор;
Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак синф раҳбарининг профессиограммаси синф раҳбарининг касбий-функсионал фаолият йўналишлари ва компетенсиялар мажмуасини ўз ичига олган ҳолда, менторлик фаолиятининг инновацион элементлари ҳамда психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимларини интегратив ёндашув асосида уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш технологияси алгоритмик босқичлари кейс-стади, муаммо, лойиҳа, ҳамкорликда ўқитиш ва интерфаол таълим технологияларини интенсив қўллаш, ҳамда уларнинг продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш жараёнини амалга оширишнинг оптимал вариантлари танлаб олиниб, “Бош қаҳрамонга хат”, “Муаммо ва ечим”, “Тезкор тақдимот” методлари мавзулараро ҳамда индивидуал хусусиятларга мос равишда таълим ресурсларини дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни синф раҳбари фаолиятига тайёрлашга уоъналтирилган оъқув-методик таъминоти амалий машғулот ишланмалари, ота-оналар ва синф мажлиси, синф раҳбарининг иш дафтарининг наъмунавий лойиҳаларини яратиш каби вазифаларга устуворлик бериш асосида “Замонавий синф раҳбари” платформасини яратиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларни компетенсиявий ёндашув асосида синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак синф раҳбарининг профессиограммаси синф раҳбарининг касбий-функсионал фаолият йўналишлари ва компетенсиялар мажмуасини ўз ичига олган ҳолда, менторлик фаолиятининг инновацион элементлари ҳамда психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимларини интегратив ёндашув асосида уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилганига оид таклифлари “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, 367924-рақамли нашр рухсатномаси) Натижада синф раҳбари профессиаграммаси тузимасини такомиллаширишга эришилган;
бўлажак педагогларни синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш технологияси алгоритмик босқичлари кейс-стади, муаммо, лойиҳа, ҳамкорликда ўқитиш ва интерфаол таълим технологияларини интенсив қўллаш, ҳамда уларнинг продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлари “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, 367924-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак педагогларни синф раҳбари фаолиятига тайёрлаш жараёнини амалга оширишнинг оптимал вариантлари танлаб олиниб, “Бош қаҳрамонга хат”, “Муаммо ва ечим”, “Тезкор тақдимот” методлари мавзулараро ҳамда индивидуал хусусиятларга мос равишда таълим ресурсларини дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилганига доир тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, 367924-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада синф раҳбари фаолиятига тайёрлашнинг таълим ресурсларини дифференциаллаштириш ва методларни қўллаш стратегияси асосланган.