Сотволдиев Муртаз Абдулазиз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Ўзбек ва қирғиз халқ сеҳрли эртакларининг қиёсий таҳлили 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2333
Диссертация бажарилган муассаса номи: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетида бажарилган.
Илмий раҳбар: Темирова Маҳбубахон Алибековна, филологоя фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шомусаров Шорустам Гиясович, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Жуманов Элбек Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Алишер Навои номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қирғиз халқ сеҳрли эртакларининг қиёсий-типологик таҳлили асосида уларнинг анъанавий образ ва мотивлари, генезиси, бадиий ифода шакли, поетик вазифаларидаги ўхшаш ҳамда фарқли белгиларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва қирғиз сеҳрли эртаклари тарихий-фолклорий асосларига кўра магия, анимизм, тотемизм ва фетишизмга ишонч излари тасвирини сақлаб қолганлиги, миф – дин – маросим тизимида бадиий-эстетик такомилга эришгани, воқеаликни фантастика+романтика+реализм уйғунлигида ифодалаб келиши асосланди;
ўзбек ва қирғиз сеҳрли эртакларида туркий халқларнинг ижтимоий-тарихий, маданий-ахлоқий, бадиий-эстетик қарашлари ифода этилгани уларнинг мазмун-моҳияти, ифода услуби, поетик-композицион хусусиятларига кўра ўхшашлик касб эца-да, ҳар бирининг ўз тарихи, миллий маданияти, яшаш шароити, урф-одат ва маросимлари асосида берилишига кўра фарқликларга ҳам эгалиги далилланди;
сарлавҳаси, мавзуси, мифологик, антропогоник, фитонимик, дендрар, зооморфик, орнитоморфик, тилсим нарса-буюмлар кўринишидаги бадиий образларнинг етакчи ва кўмакчи қаҳрамон сифатидаги иштироки, бефарзандлик, ғаройиб ҳомиладорлик, сирли туғилиш, етимлик, ўгайлик, эврилиш, туш, сафар, синов, мифологик жанг сингари анъанвий эпик мотивларнинг поетик вазифалари яқинлиги аниқланди;
ўзбек ва қирғиз сеҳрли эртакларида бошланма ва киришлар, гўзал аёллар, ботир қаҳрамонлар орқали инсон омилини идеаллаштиш, туркий қавмлар каби бўри ва отни тотем сифатида ардоқлаш, манистик қарашлар асосида сеҳрли суякни образлантириш, кенжа болани бош (етакчи) қаҳрамон сифатида талқин қилиш, унга рақиб ва ҳомий мифологик кучларни тасвирлаш жиҳатдан яқинлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек ва қирғиз халқ сеҳрли эртакларининг қиёсий-типологик таҳлилини амалга ошириш, уларнинг ўхшаш ва фарқли хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида ФА-Ф1-ОО5-рақамли «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақолпоғистон бўлимининг 2024-йил 20-декабрдаги маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот хулосалари ўзбек ва қирғиз халқ сеҳрли эртакларида муштарак сюжетли эртаклар, охшаш сеҳрли предметлар, персонажлар борлиги, уларнинг вазифалари, генезисини аниқлашга хизмат қилган.
2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. Хусусан, ўзбек ва қирғиз халқ сеҳрли эртакларининг қиёсий-типологик, қиёсий-тарихий, структурал-семиотик ҳамда этнофолклористик таҳлилига доир маълумотлар мисолида очиб берилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил, 12-майдаги 26-36-985-сонли маълумотномаси) Натижада, радиодастурларда фойдаланилган ўзбек ва қирғиз халқ сеҳрли эртакларининг қиёсий-типологик талқинига доир хулосалар орқали эшиттиришлар мазмуни бойитилиб, ғоявий, илмий таъсирчанлиги оширилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг маънавий-маърифий тадбирларида, халқаро илмий амалий анжуманларида, адабий мулоқот ва тарғибот ишларида муҳим назарий ва амалий манба сифатида диссертация иши натижалари, илмий-назарий қарашларидан, хусусан, ўзбек ва қирғиз халқларининг сеҳрли эртакларида туркий халқларнинг ижтимоий-тарихий, маданий-ахлоқий, бадиий-эстетик қарашлари ифода этилгани, мазмун-моҳияти, ифода услуби, поетик-композицион хусусиятлари, уларнинг бадиий-эстетик асосга эга эканлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан фойдаланилди (2025-йил, 10-июндаги 01-03/260-сонли маълумотнома). Натижада, туркий халқларга мансуб ўзбек ва қирғиз сеҳрли эртакларининг анъанавий мотивлари табиати, поетик вазифалари бу иккала халқнинг миллий маданияти, руҳияти, турмуш тарзи, яшаш ва меҳнат шароити, ўзига хос удумларига мос тарзда берилиши, мотивларининг структурал-поетик хусусиятлари, бадиий тил воситаларини янада кенг кўламда ўрганиш бўйича янги йўналишлар очилишига эришилди.
Қирғизистон Республикаси “ЭЛТР” давлат телерадиокомпаниясининг “Билим жана Илим” каналининг “Жан дүйнө” (“Қалб кўзгуси”), “Адабият айдыңы” (“Адабиёт сарчашмалари”), “Сөз таануу” (“Сўз танимоқ”) номли теледастурларини тайёрлашда ўзбек ва қирғиз фолклорида эртакларнинг ўрни, уларни тадқиқ этиш масалалари, образларининг поетик тасвири, типологиясига оид илмий қарашлар ва хулосалардан фойдаланилган (Қирғизистон Республикаси “ЭЛТР” давлат телерадиокомпаниясининг “Билим жана Илим” каналининг 2024-йил 17-декабрдаги 01-9/49-сонли маълумотномаси). Натижада юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсатувларнинг бадиий жиҳатдан янада қизиқарли, мазмунли ва жонли чиқишига эришилган.