ХОДЖИЕВ Данияр Шамуратовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib485.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Релапаротомия: даволаш-диагностика жараёнида замонавий услублар ва ёндашувлари», 14.00.27–хирургия (тиббиёт фанлари).
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказива Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 16.07.2013.Tib.20.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Д.М.Красильников тиббиёт фанлари доктори, профессор; А.М.Хаджибаев тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ш.Х.Хашимов тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «С.М.Киров номидаги Ҳарбий-тиббий академияси» олий касбий таълимнинг федерал бюджет ҳарбий таълим муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Нашр ишлари.
Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 3 та миллий илмий журналда 9 та илмий мақола, 2 та хорижий илмий журналда 2 та илмий мақола нашр қилинган.
б) диссертация мавзуси бўйича 6 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2007, Сочи; 2008, Баку; 2012, Омск).
III.Тадқиқотнинг мақсади: операциядан сўнгги интраабдоминал асоратлар ривожланиш сабабларини тизимли мультимарказ таҳлил қилиш орқали беморларда даволаш натижаларини яхшилаш, релапаротомия тактикаси ва эрта ташхисотини чуқурлаштиришдан иборат.
IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:
илк бор интраабдоминал асоратлар бўлганда эрта такрорий аралашувлар натижасида шакллантирилган кўп марказли исботли база асосида, релапаротомиянинг частотаси, асосий сабаблари ва прогноз омиллари аниқланиб, Республиканинг турли миқёсдаги жарроҳлик хизмати кўрсатувчи тиббиёт муассасаларининг потенциалидан келиб чиққан ҳолда диагностика-даволаш тактикасини танлашнинг асосий принциплари ва оптимал ёндашув усуллари аниқланган;
паренхиматоз аъзолардан ва кавак органларда чоклар етишмовчилигида оқадиган қонни тўхтатиш учун мўлжалланган коллаген асосида «МГС–1» маҳаллий гемостатик плёнканинг янги тури ишлаб чиқилган;
экспериментал ва морфологик тадқиқотлар ёрдамида «МГС–1» хусусияти ўрганиб чиқилди, қимматбаҳо чет эл муқобиллардан асло қолишмайдиган, гемостатик самараси оширилган плёнкани олишнинг технологик регламенти оптималлаштирилган;
«in vitro» тажрибалари орқали «МГС–1» гемостатик таъсир механизми қон томир-тромбоцитар гемостаз, қон таркибида тромбоцитлар миқдори ва уларнинг адгезив-агрегацион хусусиятларининг ошиши билан боғлиқлиги исботланган;
«in vivo» тажрибалари орқали «МГС–1» гемостатик воситаси зарарланган ҳудудига аппликациялашда тромбоцитар тизимнинг фаоллашуви билан бирга, капиллярлар ўтказиш қобилиятининг пасайиши ва кейинчалик 1,5–2,0 дақиқа ичида қон оқишининг тўхташи аниқланган;
илк бор клиник шароитларда геморрагик синдром рецидивларини тўхтатиш ва олдини олишда «МГС–1»нинг юқори самарадорлиги исботланган;
прогностик интеграл шкалаларни қўллашни қиёсий ва комплекс баҳолаш операциядан кейинги интраабдоминал асоратлари бор беморлар терапиясини олиб боришнинг кўп босқичли жарроҳлик хизмати учун мослаштирилган протоколларини ишлаб чиқиш, қайта оператив аралашувларнинг оптимал тактикасини танлаш ва хавфини оқилона баҳолаш имконини берган;
операциядан кейинги интраабдоминал йирингли-септик (перитонит, ўткир деструктив панкреатит, қорин бўшлиғи абцесслари) ва бошқа махсус (қорин ичида қон кетиши, ўткир ичак тутилиши) асоратлари бўлган беморларда жарроҳлик тактикасининг таклиф этилган алгоритмнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги исботланган.
V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари:
Қорин бўшлиғи операциядан кейинги абсцесслари, ичак тутилиб қолиши, операциядан кейинги перитонитларни жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини танлаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм ва «МГС–1» янги маҳаллий гемостатик воситаси соғлиқни сақлаш амалиёти, шу жумладан, В.Воҳидов номидаги РИХМ, РИХМнинг Нукус, Бухоро ва Самарқанд шаҳридаги филиаллари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 мартдаги №19-сонли хулосаси). Тадқиқотдан олинган натижалар релапаротомияни тақозо этувчи асоратлар оғирлигини диагностик баҳолаш усулларини оптималлаштириш, мазкур беморлар контингентини даволашнинг тактик жиҳатларини аниқлаштириш, паренхиматоз қон кетиши рецидивларини 23,1 фоиздан 10 фоизгача, ўлим кўрсаткичларини 20–25 фоиз ва беморларнинг стационарда қолиш муддатини 30 фоиз пасайтириш имконини берди.