Истамов Хаёт Йўлчиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Синтетик полимерлар асосида биопарчаланувчи композицион материалларнинг олиниши ва тадқиқоти», 02.00.14 ‒ Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6081.
Илмий раҳбар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03. 
Расмий оппонентлар: Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Қиёмов Шариф Нозимович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: синтетик полимерлар (ПЗПЭ ва ПВХ (ДОФ)) асосида биологик парчаланадиган полимер композицион материалларнинг таркибини ишлаб чиқиш техзнологиясини яратиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ПЗПЭ ва пластификацияланган ПВХ асосида кенг концентрация диапазонида (5–55 масс.%) термомодификацияланган гуруч крахмалини ўз ичига олган ҳамда компатибилизатор (ГМС) билан модификацияланган полимер композициялари ишлаб чиқилган ва ушбу қўшимчаларнинг материаллар тузилиши ва хусусиятларига таъсир этиш қонуниятлари аниқланган;
полиэтилен матрицасига катта миқдорда крахмал киритилиши ривожланган ғовакли тузилмани ҳосил қилиши ва полимернинг кристаллик даражасини сезиларли даражада пасайтириши (55 масс.% крахмал миқдорида ~42% дан ~28% гача) аниқланган, пластификацияланган ПВХ-матрицасида эса тўлдирувчи асосий полимер тузилишини кескин ўзгартирмасдан, янада гомоген тақсимланиши аниқланган;
глицерин моностеарати фазалараро тарангликни самарали пасайтириши ва компонентларнинг мослашувини яхшилаши, бу билан ПЗПЭ композицияларининг чўзилишдаги мустаҳкамлигини 15–25% га ва узилишдаги узайишини 20–35% га ошириши исботланган;
ПВХ (ДОФ) ҳолатида эса ГМС қўшимча пластификацияловчи эффект намоён қилиб, материалнинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини сақлаб қолиши исботланган;
турли муҳитларда масса йўқотилиши ва кимёвий тузилиш ўзгаришларини ҳисобга олувчи биодеградация индекслари тизими ёрдамида композитларнинг биологик парчаланиш қобилиятини миқдорий баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
илк бор ПЗПЭ ва пластификацияланган ПВХ ва  термомодификацияланган гуруч крахмалини ўз ичига олган ҳамда компатибилизатор (ГМС) билан модификацияланган полимер композициялари ишлаб чиқаришнинг технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синтетик полимерлар асосида биологик парчаланувчи композицион материалларнинг олиниши ва тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
модификаторлар (модификация қилинган крахмаллар, глицерин моностеарати) асосида олинган полиэтилен ва поливинилхлориднинг модификация қилинган биопарчаланучи композициялари «Навоийазот» АЖда амалиётга жорий этилган («Навоийазот» АЖнинг 2025 йил 23 октябрдаги 007-1424-сонли маълумотномаси). Натижада, ПТР=4,2 г/10 мин бўлган биопарчаланувчи полиэтилен ва поливинилхлорид композицияларини олиш имконини берган;
поливинилхлорид ва полиэтилен асосида тайёрланган, қайта ишланиш қобилияти яхшилaнган биопарчаланувчи композициялар «Навоийазот» АЖда амалиётга жорий этилган («Навоийазот» АЖнинг 2025 йил 23 октябрдаги 007-1424-сонли маълумотномаси). Натижада, биопарчаланувчи композицияларни экструзия усулида қайта ишлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish