Каримов Марат Махмаражабовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Кўп қатламли бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда ер ости сувларининг филтрация жараёнини моделлаштириш, 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5639. 
Илмий раҳбар: Яхшибоев Махмадиёр Умирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунʼий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Эшматов Бахтиёр Хасанович - физика-математика фанлари доктори, профессор; Далиев Шерзод Каршиевич - техника фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бир жинсли бўлмаган кўп қатламли ғовак муҳитларда ер ости сувлари филтрацияси жараёни учун математик моделларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ҳамда сонли ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуани ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инфилтрация ва буғланиш жараёнларининг мавсумий ўзгаришини тавсифловчи функсионал боғлиқликларни ҳисобга олган ҳолда ночизиқли чегаравий шартлар асосида ер ости сувлари сатҳи ўзгариши жараёнининг математик моделлари такомиллаштирилган;
бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда ер ости сувлари сатҳи ўзгариши масалаларини ечиш учун абсолут турғун ошкормас схемага асосланган сонли ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;    
кўп қатламли бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда сув олиш қудуқлари, инфилтрация, буғланиш каби омиллар таъсирини ва қатламлараро ўзаро таъсирни ҳисобга олган ҳолда ер ости сувлари филтрация жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;    
кўп қатламли бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда ер ости сувлари филтрация жараёни математик моделини сонли ечиш учун шартли турғун ошкор схемага асосланган сонли ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кўп қатламли бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда ер ости сувлари филтрацияси жараёнларининг математик моделлари, сонли ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси асосида:
“Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш” бошқармасида сув омбори тўғони ҳудудида геологик муҳитнинг кўп қатламли тузилиши ва қатламларнинг турлича филтрация хусусиятлари мураккаб гидродинамик жараёнларни миқдорий баҳолаш ва сув йўқотишларини ҳисоблашни автоматлаштириш учун жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 05-05/611-сонли маълумотномаси асосида) Натижда, “Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш” бошқармасида техник хавфсизлик ва иқтисодий талаблардан келиб чиқиб, рухсат этилган йўқотишлар чегарасини аниқлашда ҳисоблашларни амалга ошириш учун тадқиқотчи таклиф этган сонли ҳисоблаш алгоритмининг ҳисоблаш аниқлигини 8 % га ошириш имконини берган.
 “Зарафшон ирригация тизмлари” ҳавза бошқармасида ер ости сувлари филтрация жараёнини мониторинг қилишда сув олувчи қудуқлар сони, қуввати ва жойлашувини баҳолашда ҳисоблашларни автоматлаштириш учун жорий қилинди  (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 05-05/611-сонли маълумотномаси асосида). Натижда, “Зарафшон ирригация тизмлари” ҳавза бошқармасида муҳандислик ҳисоблашларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнатни сарфини 6-7 % га қисқартириш имконини берган.
“НИНА СТРОЙ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятида ер ости сувлари ҳаракатланиши ва сатҳининг ўзгаришини визуаллаштириш учун жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 05-05/611-сонли маълумотномаси асосида). Натижда, “НИНА СТРОЙ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятида ер ости сувларининг тўпланиши мумкин бўлган жойларда мониторингни амалга ошириш учун зарур параметрлар аниқланган ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish