Мурадов Фаррух Абдукахаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи): Зарарли моддаларнинг атмосферада ночизиқли кўчиши ва диффузияси масалаларини моделлаштириш ва сонли тадқиқ қилиш, 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Т747. 
Илмий маслаҳатчи: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Шахло Азимбаевна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор; Джайков Гафур Муратбаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади саноат ҳудудлари ҳаво ҳавзаларининг экологик ҳолатини кузатиш ва башоратлаш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
атмосфера газ аралашмасида ифлослантирувчи моддалар ва зичлиги ҳаво массасидан катта бўлган зарарли моддаларнинг бир вақтда тарқалишини кузатиш ҳамда башоратлаш учун тизимли конструктив услубиятга асосланган ҳолда математик моделлар ишлаб чиқилган;
зарарли моддаларнинг физик-механик хусусиятларини ва иқлимий омилларини инобатга олган ҳолда атмосферада кўчиши ҳамда тарқалиши жараёнларининг ночизиқли математик моделлари ишлаб чиқилган;
зарарли аерозол заррачаларнинг тарқалишига таъсир этувчи асосий омил ҳаво оқимининг динамик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ночизиқли математик модели ишлаб чиқилган;
атмосфера газ аралашмасида ифлослантирувчи моддалар, зичлиги ҳаво массасидан катта бўлган зарарли моддаларнинг атмосферада кўчиши ва диффузияси масалаларини ечиш учун вақт ва фазовий ўзгарувчиларга нисбатан юқори тартибли аниқликка эга самарали сонли алгоритм ишлаб чиқилган;
атмосфера газ аралашмасида ифлослантирувчи моддалар, зичлиги ҳаво массасидан катта бўлган зарарли моддаларнинг атмосферада кўчиши ва диффузияси масаласини ечиш учун физик хусусиятларга мос қисмларга ажратиш усулига асосланган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
зарарли моддаларнинг физик-механик хусусиятларини ва иқлимий омилларини инобатга олган ҳолда атмосферада адвексия-диффузия жараёнларини ифодаловчи сферик координаталар системасида ночизиқли математик моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Саноат ҳудудлари атмосферасининг экологик ҳолатини таҳлил қилиш, баҳолаш ва башорат қилиш учун математик моделлар, сонли алгоритмлар ҳамда уларнинг дастурий таъминотини қўллаш асосида:
атмосферага ташланаётган зарарли моддаларнинг механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг атмосфера ҳавосида тарқалиши жараёнини мониторинг қилиш ва башоратлаш, шунингдек, янги барпо этилаётган саноат обектларининг оптимал жойлаштирилиши билан богʻлиқ қарорларни қабул қилишни қўллаб қувватлаш учун математик модел ва дастурий мажмуа Самарқанд вилоятида жойлашган “ШИРИНКЕНТ НУРИ” МЧЖда жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотнома № 33-8/7164-сон, 23.10.2024-й.). Жорий қилиш натижасида донни майдалаш ва чиқиндилардан тозалаш ускуналарини ишлатиш жараёнида атмосферага чиқариладиган зарарли кичик ўлчамли заррачалар консентрациясини баҳолаш аниқлиги 5-7 фоизга оширилган;
зарарли моддаларнинг атмосфера ҳавосида кўчиши ва диффузияси жараёнини таҳлил қилиш, кузатиш ва башоратлаш бўйича математик ва дастурий мажмуа Самарқанд вилоятида жойлашган “ЖОМБОЙ ЯШИЛ ЧИРОҚЛАРИ” МЧЖда жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотнома № 33-8/7164-сон, 23.10.2024-й.). Жорий қилиш натижасида атмосферанинг чегаравий қатламидаги ва ер сатҳига тушган цемент чанг зарралари ва ёнгʻин маҳсулотлари (клинкер ёқиш печининг ишлаш режимлари белгиланган ҳолда) консетрациясини баҳолаш аниқлиги 5-7 фоизга оширилган;
ҳаво массаси тезлигининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда атмосфера ҳавосида газли аралашмалар ва зарарли моддалар кўчиши ҳамда диффузияси жараёнлари таҳлил қилиш, кузатиш ва башоратлаш бўйича математик ва дастурий мажмуаси Самарқанд вилоятида жойлашган “505-СОН МКМК” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотнома № 33-8/7164-сон, 23.10.2024-й.). Жорий қилиш натижасида атмосферанинг чегара қатламидаги зарарли заррачаларининг консентрациясини башоратлаш аниқлиги 4-5 фоизга оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish