Режабов Сарвар Абдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуёш қуритгичида қуритиш жараёнини интеллектуал бошқариш тизимининг моделлари ва алгоритмлари”, 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5310.
Илмий раҳбар: Усмонов Ботир, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Мухитдинов Джалолитдин Пахритдинович, техника фанлари доктори, доцент Кабулов Нозимжон Абдукаримович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интеллектуал бошқариш асосида қуёш қуритгичларида қуритиш жараёнини бошқариш тизимларини моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш қуритгичида қуритиш жараёнининг иссиқлик-масса алмашиниш қонуниятлари асосида жараён параметрларининг вақт бўйича ўзгаришини аниқлашга имкон берувчи динамик модел ишлаб чиқилган; 
тажриба маълумотлари асосида қуёш қуритгичи камерасидаги ҳаво намлиги ва температурасини интеллектуал бошқаришга имкон берадиган сунъий нейрон тармоқлар орқали башоратловчи бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
қуритиш жараёнининг параметрларининг ўзгарувчанлиги ва ноаниқлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда технологик жараённи интеллектуал бошқариш учун адаптив нейро-ноқатъий мантиқий ростлагичнинг созлаш параметрларини оптималлаштиришга қаратилган синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
ишлаб чиқилган сунъий нейрон тармоқ орқали бошоратлаш ҳамда адаптив нейро-ноқатъий мантиқий бошқариш моделлари ва алгоритмлари асосида жараённинг самарадорлигини ошириш имконини берувчи интеллектуал бошқариш тизими ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш қуритгичларида қуритиш жараёнини интеллектуал бошқариш тизимларини алгоритмик синтезлаш боʻйича олинган натижалар асосида: 
қуёш қуритгичларида маҳсулотларни қуритиш жараёнинининг такомиллашган бошқариш тизимини тадқиқ қилишнинг интеллектуал ёндашув асосида ишлаб чиқилган динамик модели “НАТЕCО ИМПЕХ” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноат уюшмасининг 2025-йил 11-мартдаги №11-20/03-25 сонли маълумотномаси). Натижада, қуёш қуритгичларида қуритиш жараёнининг параметрларини оптимал бошқариш масаласини ечиш имкониятига эришилган;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда қуритиш жараёнининг технологик параметрларини оптимал қийматларини таъминловчи адаптив нейро-ноқатъий мантиқ асосида бошқариш тизими “БЕСТ ТАС ТЕС ТЕЧНОЛОГЙ” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноат уюшмасининг 2025-йил 11-мартдаги №11-20/03-25 сонли маълумотномаси). Натижада, маълумотларнинг ноаниқликлари шароитида қуёш қуритгичида қуритиш жараёнининг сифат кўрсаткичларини оптимал бошқариш имконини берган;
Интеллектуал бошқариш назарияси усулларини қўллаш асосида қуритиш жараёнининг асосий бошқарилувчи параметрларини технологик регламентга мос равишда ушлаб туришни таъминловчи микроконтроллерли бошқариш тизими “НАТЕCО ИМПЕХ” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноат уюшмасининг 2025-йил 11-мартдаги №11-20/03-25 сонли маълумотномаси). Натижада, технологик параметрларни адаптив нейро-ноқатъий мантиқий бошқариш қуритиш камерасидаги ҳароратни ва намликни технологик регламентга мос аниқликда ушлаб туриш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish