Бабаджанов Умидбек Камилджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий аутсорсинг хизматлари бозорини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каленов Кузберген Тлегенович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: молиявий аутсорсинг хизматлари бозорини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти молиявий аутсорсинг хизматлари бозори самарадорлигини баҳолаш “аъло” (3.9< ≤5.0), “яхши” (3.4< ≤3.8), “қониқарли” (2.4< ≤3.3), “қониқарсиз” (1.0< ≤2.3) стратегик дифференциал чегаравий ҳудудларни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
молиявий аутсорсинг хизматлари бозорининг индикаторлараро тизимли-интеграцион стратегик мувозанатни таъминлайдиган инновацион қарор қабул қилиш механизми молиявий аутсорсинг провайдерлари учун рақамли хизматлар жорий этиш, рискларни бошқариш, оптимал мувозанатни аниқлаш, операцион самарадорликни ошириш ва инновацион бошқарув ечимларини татбиқ этиш имкониятларини кенгайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
Хоразм вилояти молиявий аутсорсинг хизматлари бозорининг динамик ривожланиши (∆S=19.98%), истиқболли фаоллаштириш (∆O=7.86%), заифликлар кучайиши (∆W=2.80%) ва таҳдидли потенциал хавф сегментлари (∆T=10.44%) меъёрий чегараларини аниқлаш орқали молиявий аутсорсинг провайдерларининг самарадорлигини ошириш бўйича қарорларни оптималлаштириш таклифи асосланган;
Хоразм вилояти молиявий аутсорсинг хизматлари бозорига таъсир кўрсатувчи омилларни интеграл баҳолашнинг кўп вариантли эконометрик моделлари асосида 2025-2029 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МАХБ ни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган тизимли илмий ёндашув натижалари асосида:
Хоразм вилояти молиявий аутсорсинг хизматлари бозори самарадорлигини баҳолаш “аъло” (3.9< ≤5.0), “яхши” (3.4< ≤3.8), “қониқарли” (2.4< ≤3.3), “қониқарсиз” (1.0< ≤2.3) стратегик дифференциал чегаравий ҳудудларни белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 02-05-33-13336-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши хизматлар сифати ва рақобатбардошлик даражасини ошириш ҳамда ҳар бир провайдер ўзининг стратегик ривожланиш зонасини аниқ белгилаб, ресурсларни тўғри йўналтириш имконини яратган;
молиявий аутсорсинг хизматлари бозорининг индикаторлараро тизимли-интеграцион стратегик мувозанатни таъминлайдиган инновацион қарор қабул қилиш механизми молиявий аутсорсинг провайдерлари учун рақамли хизматлар жорий этиш, рискларни бошқариш, оптимал мувозанатни аниқлаш, операцион самарадорликни ошириш ва инновацион бошқарув ечимларини татбиқ этиш имкониятларини кенгайтириш жиҳатидан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 02-05-33-13336-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Хоразм вилоятида фаолият юритаётган молиявий аутсорсинг провайдерлари учун рақамли хизматлар жорий этиш, рискларни бошқариш, операцион самарадорликни ошириш ва инновацион ечимларни татбиқ этишда методик асос бўлиб хизмат қилган;
Хоразм вилояти молиявий аутсорсинг хизматлари бозорининг динамик ривожланиши (∆S=19.98%), истиқболли фаоллаштириш (∆O=7.86%), заифликлар кучайиши (∆W=2.80%) ва таҳдидли потенциал хавф сегментлари (∆T=10.44%) меъёрий чегараларини аниқлаш орқали молиявий аутсорсинг провайдерларининг самарадорлигини ошириш бўйича қарорларни оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 02-05-33-13336-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши бозор мониторинг тизимида эрта огоҳлантириш индикаторлари сифатида қўлланилиб, ҳудудий инвестицион сиёсатда хавфларни камайтириш ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади;
Хоразм вилояти молиявий аутсорсинг хизматлари бозорига таъсир кўрсатувчи омилларни интеграл баҳолашнинг кўп вариантли эконометрик моделлари асосида ишлаб чиқилган 2025-2029 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 02-05-33-13336-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳар йили бозор самарадорлиги, ресурслардан фойдаланиш даражаси ва инсон капиталининг ўсиш динамикаси баҳоланиб, минтақавий ривожланиш стратегиясининг илмий асосланган мониторинг тизимини яратиш имконини берган.