Федорова Светлана Вячеславовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув-машқ босқичида фигурали усҳувчиларнинг базавий тайёргарлигини ошириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7681.
Илмий раҳбар: Умаров Марс Нарзиевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Краснова Галина Мансуровна педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машқ босқичидаги фигурали учувчи қизларнинг базавий тайёргарлигини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
8–10 ёшли фигурали учувчиларнинг қуруқликда жисмоний тайёргарлиги ва айланиш ҳаракатларини шакллантиришда акробатика, флоорворк ва комтемпорари усулларининг ҳаракат пластикаси, марказий ўқни бошқариш ва мувозанатни сақлашга оид элементларини ўзаро мувофиқ қўллаш орқали муз устида ёй ва серпантинлардаги қадамли амалларни ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
ёш фигурали учувчиларнинг айланиш ҳаракатлари самарадорлигини ошириш учун айланиш марказига нисбатан тананинг биомеханик тўғри жойлашувини шакллантирадиган махсус машқлар тизимини қўллаш орқали айланиш элементларини барқарор ва техник аниқ ўзлаштириш имконияти таъминланган;
8–10 ёшли фигурали учувчиларда айланиш пайтида марказдан қочирувчи куч таъсири ортиши натижасида вестибуляр издан чиқиш ва мувозанат йўқотилиш эҳтимоли кучайиши инобати билан айланишни бир нуқтада хавфсиз такрорлашга имкон берувчи спиннер ва мини-ротацион воситаларни қўллаш орқали мувозанатни барқарор сақлаш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш фигурали учувчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш учун артистик тайёргарликка қаратилган ҳаракат пластикаси, ритм сезгирлигини шакллантирадиган дастур асосида мусобақа олди тайёргарлигининг таркибий қисми сифатида қўллаш орқали иштирок жараёнидаги мураккаб сенарийни образ ва ритм уйғунлигида ифода этиш қобилиятлари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув-машқ босқичидаги фигурали учувчи қизларнинг базавий тайёргарлигини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра:
8–10 ёшли фигурали учувчиларнинг қуруқликда жисмоний тайёргарлиги ва айланиш ҳаракатларини шакллантиришда акробатика, флоорворк ва комтемпорари усулларининг ҳаракат пластикаси, марказий ўқни бошқариш ва мувозанатни сақлашга оид элементларини ўзаро мувофиқ қўллаш бўйича таклифлар (РШВСМ) Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4494-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаракат тайёргарлиги ва спорт-техник маҳорат даражаси 9,7-10,4% оралиғида ошганлиги қайд этилган;
ёш фигурали учувчиларнинг айланиш ҳаракатлари самарадорлигини ошириш учун айланиш марказига нисбатан тананинг биомеханик тўғри жойлашувини шакллантирадиган махсус машқлар тизимини қўллаш бўйича таклифлар Қишки спорт турлари ассоциацияси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4494-сон маълумотномаси). Натижада, асосий жисмоний сифатлар бўғимлардаги ҳаракатчанлик (13,0%), сакровчанлик (19,9%), вестибуляр барқарорлик (21,5%) ва тезкор-куч сифатларини (13,3%) машқларни муваффақиятли ўзлаштириш таъминланган;
8–10 ёшли фигурали учувчиларда айланиш пайтида марказдан қочирувчи куч таъсири ортиши натижасида вестибуляр издан чиқиш ва мувозанат йўқотилиш эҳтимоли кучайиши инобати билан айланишни бир нуқтада хавфсиз такрорлашга имкон берувчи спиннер ва мини-ротацион воситалари бўйича таклифлар “Фигурали учиш назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-0001-сон буйруғига асосан берилган гувоҳнома). Алоҳида ўргатиш усулини қўллаш мураккаб координацион машқларнинг таркибий қисмларини муваффақиятли ўзлаштириш, техник тайёргарликнинг 10,4% га ўсишини кўрсатган;
ёш фигурали учувчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш учун артистик тайёргарликка қаратилган ҳаракат пластикаси, ритм сезгирлигини шакллантирадиган дастур асосида мусобақа олди тайёргарлигининг таркибий қисми сифатида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар «Олтин конки» хусусий спорт клуби фигурали учувчиларининг машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4494-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаракат тайёргарлиги даражаси 7,7 % га, мусобақа композициясини бажариш ишончлилиги 7,8 % га, техник маҳорат 10,4% га, артистизм ва ҳаракатларнинг ифодалилиги 9,8% га ошган.