Норова Ирода Мирзоғолиб қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ҳуснихатга ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3602
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна , филология фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Рустам Авезмуродович п.ф.д.(DSc).,профессор, Жулматова Саодат Журъатжон қизи п.ф.ф.д (PhD).
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида ҳарф кўринишларининг шаклланиши, ўзгариш омиллари ҳамда тўғри ва чиройли ёзиш, ҳуснихат кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича ўқув-методик таъминот яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида чиройли ёзув кўникмасини ҳосил қилиш, ҳуснихат ўқитиш жараёнида ёзилиши қийин ҳарфларини ўргатишда одатлантирувчи машқлардан фойдаланиш, ҳарф шаклларини тўғри ва чиройли ёзиш кўникмасини ўзлаштириш жараёнининг компонент (мақсад, мазмун, услубият, шакл ва восита)ларини такомиллаштириш асосида ривожлантириш тамойиллари асосланган;
ўқувчиларида ҳарф кўринишларининг шаклланиши, ўзгариш омиллари ва ҳуснихат кўникмаларини ривожлантиришнинг методологик, мазмунли-технологик, баҳоловчи-натижавийлик моделлари ишлаб чиқилиб, ҳуснихат кўникмасини ривожлантирувчи компонентлар, мезонлар ва даражалар такомиллаштирилган;
ёзма нутқий компетенсияга таъсир этувчи омилларни таснифлаш ва тавсифлашнинг шакл ва мазмун-моҳияти, коммуникатив компонентлар асосида ўқувчиларнинг психолингвистик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ҳарф ва товуш интеграцияси орқали ҳуснихат кўникмасини шакллантирувчи “Чиройли ёз” платформасининг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган ҳамда унинг мазмуни очиб берилган;
ҳарф кўринишларининг шаклланиши, ўзгариш омиллари ва ҳуснихатга ўргатишнинг мазмун, усул ва воситалари ўқувчида чиройли ёзув қобилиятини шакллантириш технологиялари (ижодий топшириқлар, ёзилишида муаммоси бор ҳарф шаклларни ўргатувчи интерфаол усуллар, инновацион таълимий муҳит ва воситалар интеграцияси) нинг назарий ва амалий жиҳатлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим тизимида ҳуснихатга доир ўқув материалларининг методик таъминотини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида чиройли ёзув кўникмаларини ҳосил қилиш, ҳуснихат ўқитиш жараёнида ёзилиши қийин ҳарфларини ўқитишда одатлантирувчи машқлардан фойдаланиш ҳарф шаклларини тўғри ва чиройли ёзиш кўникмасини ривожлантиришни исботлашга доир таклиф ва хулосаларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-февралдаги № 04/1-461-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг нутқий компетенсияларни ривожлантиришда ҳуснихат устида ишлашга ўргатиш бўйича методик таъминот такомиллашган;
графикага доир ўқув материалларини такомиллаштиришда ўқувчиларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ёш хусусиятларини инобатга олиш дарс самарадорлигини ошириши мумкинлиги аниқланган; чиройли ёзувга ўргатишда машқнинг аҳамияти, уларнинг асосий тарлари ҳамда қўлланилиш ўринлари, усуллари белгилаб берилган; нутқий компетенсияни ривожлантириш учун ҳуснихатга ўқитиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларида ҳарф шаклларини тўғри ёзиш кўникмаларини ривожлантирувчи ўқув материалларининг ҳажми ва мазмуни аниқлашга доир таклиф ва хулосаларидан 22021-2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165-рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-февралдаги № № 04/1-46-сон маълумотномаси). Натижада чиройли ёзишга ўргатиш орқали нутқий компетенсияни ривожлантирувчи ўқув топшириқлари қисми ишлаб чиқилган.
ҳарфларнинг шаклланиши, ўзгариш омиллари, ҳуснихат масаласи, бошланғич синф ўқувчиларига чиройли ёзувни ўргатишга оид бериладиган зарурий билим, кўникма ва малакаларни аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган (Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 25-февралдаги 01/11-1-162-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг имловий саводхонлигини ошириш, чиройли ёзишга ўргатиш бўйича топшириқлар тизими ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳарф кўринишларини шакллантириш методикаси, ёзув кўникмаларини шакллантиришда ўқувчиларининг ёш хусусиятлари, ҳарф кўринишларини шакллантиришнинг мавжуд аҳволи ҳамда ўзгариш омиллари, ўқувчиларни чиройли ёзувга ўргатишга доир таклиф ва тавсияларидан кўрсатувлар сифатини оширишда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-февралдаги 02-10/202-сон маълумотномаси). Натижада таълимга доир кўрсатувлар сифатини оширишда илмий-амалий аҳамият касб этган.