Шухратова Юлдузхон Шакарбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синтактик сатҳда ўхшатиш ва тарз муносабатларининг ифодаланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil.1944
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон Бобоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Д.М.Жамолиддинова, филология фанлари доктори, профессор; Д.А.Нурмонова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида ўхшатиш ва тарз мазмунини ифодаловчи бирликларнинг грамматик, структурал-семантик ва прагматик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ишда ўзбек тилида ўхшатиш ва тарз мазмунини ифодаловчи воситалар монографик планда грамматик, сртуктурал-семантик ҳамда прагматик жиҳатдан тадқиққа тортилган; ўзбек тилида ўхшатиш ва тарз мазмунини ифодаловчи воситаларнинг парадигматик ҳамда синтагматик таҳлили амалга оширилган ҳамда шу асосда уларнинг тил сатҳидаги ўрни аниқланган;
боғловчисиз, боғланган, эргаш гапли қўшма гаплар, шунингдек, мураккаб қўшма гапларда ҳам ўхшатиш муносабати ифодаланиши, ўхшатиш асосида ҳосил бўлган матнлар ижодкорнинг бадиий тафаккур тарзини кўрсатувчи ҳодиса бўлиши билан бирга, матн референсиясининг ҳосил бўлишида матн яратувчи шахснинг когнитив-стилистик индивидуаллигини кўрсатувчи омиллардан саналиши, ўхшатишли қурилмалар ССБ таркибида қўлланиб, портрет, пейзаж, ҳолат, шахснинг характер-хусусияти тасвирини ифодалашга хизмат қилиши; ўхшатиш муносабати парцеллятив қурилмалар ва ажратилган бўлаклар орқали ҳам воқеланиши далилланган;
тарз ҳоли ҳолат равиши, сифат, сифатдош ва равишдош, от, олмош, тақлид сўз, ибора ҳамда ўхшатишли қурилмалар билан ифодаланиши, ҳолат равишларининг феъл билан бирикиб келиш (синтагматик) имконияти турлича бўлиб, айрим ҳолат равишлари ҳар қандай феъл билан бирикиб кела олишига кўра характерланса, айримлари муайян бир феъл гуруҳи билангина синтагматик муносабатга киришиши, ҳолат равишлари феълолди сўзлар бўлиб, уларнинг маъно тузилиши феъллар билан муносабатга киришганда ойдинлашиши, парадигматик муносабатга киришган ҳолат равишларининг семантик тузилишидаги нозик маъно фарқлари уларнинг валентлигига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши исботланган;
тарз (равиш) эргаш гап бош гапга деб, дея, деганча, дегандек, дегандай сўзлари орқали ҳамда -ки боғловчиси ёрдами билан боғланиши, тарз муносабати фақатгина эргаш гапли қўшма гаплар эмас, балки, боғловчисиз қўшма гаплар орқали ҳам ифодаланиши мумкинлиги, тарз (равиш) эргаш гап, кўпинча, ҳаракатнинг қандай кечаётганини, унинг руҳий, психологик, эстетик, ижтимоий ёки экспрессив ранг-барангликларини очиб беришга хизмат қилиши, бадиий матнда тарз эргаш гаплар сўзловчи ёки муаллифнинг нутққа бўлган муносабати, ҳаракатга берган баҳоси, образли талқини орқали бойиб, ўзига хос стилистик вазифа бажариши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синтактик сатҳда ўхшатиш ва тарз муносабатининг ифодаланиши тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
боғловчисиз, боғланган, эргаш гапли қўшма гаплар, шунингдек, мураккаб қўшма гапларда ҳам ўхшатиш муносабати ифодаланиши, ўхшатиш асосида ҳосил бўлган матнлар ижодкорнинг бадиий тафаккур тарзини кўрсатувчи ҳодиса бўлиши билан бирга, матн референсиясининг ҳосил бўлишида матн яратувчи шахснинг когнитив-стилистик индивидуаллигини кўрсатувчи омиллардан саналиши, ўхшатишли қурилмалар ССБ таркибида қўлланиб, портрет, пейзаж, ҳолат, шахснинг характер-хусусияти тасвирини ифодалашга хизмат қилиши; ўхшатиш муносабати парцеллятив қурилмалар ва ажратилган бўлаклар орқали ҳам воқеланиши далилланганлигига доир хулоса ҳамда тавсийалардан Ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ИЛ-52 тур -21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларига оид мақоллар базасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети университетининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01/04-4288-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий манбалари бойитилиб, лугʻатларнинг мукаммаллашувига эришилган;
тарз ҳоли ҳолат равиши, сифат, сифатдош ва равишдош, от, олмош, тақлид сўз, ибора ҳамда ўхшатишли қурилмалар билан ифодаланиши, ҳолат равишларининг феъл билан бирикиб келиш (синтагматик) имконияти турлича бўлиб, айрим ҳолат равишлари ҳар қандай феъл билан бирикиб кела олишига кўра характерланса, айримлари муайян бир феъл гуруҳи билангина синтагматик муносабатга киришиши, ҳолат равишлари феълолди сўзлар бўлиб, уларнинг маъно тузилиши феъллар билан муносабатга киришганда ойдинлашиши, парадигматик муносабатга киришган ҳолат равишларининг семантик тузилишидаги нозик маъно фарқлари уларнинг валентлигига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши исботланганлигига доир хулоса ҳамда тавсийалардан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2О22З07-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 29-сентябрдаги 04/9848-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида амалга оширилган антиплагиат текширувларининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
тарз (равиш) эргаш гап бош гапга деб, дея, деганча, дегандек, дегандай сўзлари орқали ҳамда -ки боғловчиси ёрдами билан боғланиши, тарз муносабати фақатгина эргаш гапли қўшма гаплар эмас, балки, боғловчисиз қўшма гаплар орқали ҳам ифодаланиши мумкинлиги, тарз (равиш) эргаш гап, кўпинча, ҳаракатнинг қандай кечаётганини, унинг руҳий, психологик, эстетик, ижтимоий ёки экспрессив ранг-барангликларини очиб беришга хизмат қилиши, бадиий матнда тарз эргаш гаплар сўзловчи ёки муаллифнинг нутққа бўлган муносабати, ҳаракатга берган баҳоси, образли талқини орқали бойиб, ўзига хос стилистик вазифа бажариши асосланганлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2025-йил 10-сентябрдаги 26-36-1030-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари тингловчиларнинг нутқнинг образлилигини оширувчи воситалардан фойдаланиш бўйича билимларини оширишга хизмат қилган.