Сулейманова Раъно Дусбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.1.PhD/Ped4401.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бобоёров Шухрат Сувонқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари медиа ресурсларни семиотик қайта қуришга кўра маълумотларни синхрон феедбаcк орқали касбий-стратегик интерпретациялаш асосида аниқланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантиришнинг модели инновацион-интерактив технологиялар медиатаълимнинг шахсга йўналтирилган ҳиссий жиҳатларнинг рационал прагматиклигини таъминлашда медиаахборотларни семантик хусусиятлари локолизациясига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш методикаси медиа муҳитда когнитив диспозиция ва касбий диспозициялар контрастлиги миқдорий нисбатини медиа-метакогнитив трансформацияга мувофиқ касбий ривожланиш траекториясига идентификациялашга кўра аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратини ривожлантириш методикасининг самарадорлиги репродуктив субъект-объект муносабатларни продуктив субъект-субъект муносабатларига ўтказишда намоён бўладиган имитацион сифатларни медиакогнитив латент ўлчовларга кўра белгилаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларининг педагогик маҳоратларини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантириш методикаси юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари медиа ресурсларни семиотик қайта қуришга кўра маълумотларни синхрон феедбаcк орқали касбий-стратегик интерпретациялаш асосида аниқлашга оид таклифлар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-майдаги 11-05-340/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини методикасини ривожлантириш жараёнининг моҳияти ва педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантиришнинг модели инновацион-интерактив технологиялар медиатаълимнинг шахсга йўналтирилган ҳиссий жиҳатларнинг рационал прагматиклигини таъминлашда медиаахборотларни семантик хусусиятлари локолизациясига кўра қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика ва психология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-майдаги 11-05-340/04 рақамли маълумотномаси) Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имконияти оширилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш методикаси медиа муҳитда когнитив диспозиция ва касбий диспозициялар контрастлиги миқдорий нисбатини медиа-метакогнитив трансформацияга мувофиқ касбий ривожланиш траекториясига идентификациялашга кўра аниқлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик ва психологик фанларни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-майдаги 11-05-340/04 рақамли маълумотномаси) Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини медиатаълим ресурслари воситасида ривожлантириш методикаси ҳолатини баҳолаш мезонлари аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратини ривожлантириш методикасининг самарадорлиги репродуктив субъект-объект муносабатларни продуктив субъект-субъект муносабатларига ўтказишда намоён бўладиган имитацион сифатларни медиакогнитив латент ўлчовларга кўра белгилаш асосида оширишга оид тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-майдаги 11-05-340/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларни педагогик маҳоратини ўсиш даражалари аниқланган.