Санокулова Замиражон Бахтиёржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш бадиий гимнастикачиларнинг ўқув-машгʻулот жараёнини оптималлаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.PhD/Ped1468.
Илмий раҳбар: Умаров Марс Нарзиевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат  жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Бабичева Ирина Вячеславовна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машғулот босқичидаги ёш гимнастикачиларнинг машғулот юкламаларини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
8–10 ёшли гимнастикачиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун техник элементларнинг тузилишига яқин тўлқинли тананинг кетма-кет силжишлари, сегментлараро координацияни шакллантирувчи, элементнинг биомеханик структурасига мослаштирилган амплитудали эгилиш–чўзилиш ҳаракатлари асосида элементларга ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
техник элементларнинг мотор тузилишига мослаштирилган тайёрловчи фаза машқлари, сегментлараро координацион микросилжишлар, амплитудани оширувчи эгилиш–чўзилиш комплекслари ва элементнинг якуний фазасини моделлаштирувчи махсус машқлардан иборат яқинлаштирувчи машқлар натижасида бадиий гимнастикада техник элементларни изчил бажариш кўникмалари шакллантирилган;
ёш гимнастикачиларда жисмоний, техник ва хореографик тайёргарлик воситаларининг мезотцикллар бўйича куч–эгилувчанликни ривожлантириш, координацион–техник аниқликни шакллантириш ҳамда ритмик–артистик ифодани мустаҳкамлаш каби фунсионал вазифаларга мос тарзда тақсимланиши орқали тайёргарлик жараёнининг фунсионал йўналтирилганлиги ва машғулот юкламалари таъсирининг барқарорлиги таъминланган;
ёш бадиий гимнастикачиларда эгилувчанликни ривожлантириш жараёнида стретчинг машқларининг давомийлиги ва такрорланиш интервалларини кунлик машғулот юкламасининг ҳажм–шидати билан фунсионал мувофиқликда — паст юклама кунларида қисқа (10–15 сония), ўрта юклама кунларида ўрта давомийликдаги (20–30 сония), юқори юклама кунларида эса узун давомийликдаги (30–45 сония), енгил амплитудали стретчинг усулларини қўллаш тамойиллари асосида ҳаракат амплитудасининг изчил ўсиши таъминланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув-машғулот босқичидаги ёш гимнастикачиларнинг машғулот юкламаларини оптималлаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
8–10 ёшли гимнастикачиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун техник элементларнинг тузилишига яқин тўлқинли тананинг кетма-кет силжишлари, сегментлараро координацияни шакллантирувчи, элементнинг биомеханик структурасига мослаштирилган амплитудали эгилиш–чўзилиш ҳаракатлари бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳридаги Гимнастика спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби, Сирдарё ва Бухоро вилоятларидаги гимнастика спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаблари шуғулланувчиларинг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 02-16/4067-сонли маълумотнома). Натижада, техник ҳаракатларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 7,9 % га; ҳаракатларнинг стабилланган хореографик ўқитиш 5,9 % га яхшиланган;
техник элементларнинг мотор тузилишига мослаштирилган тайёрловчи фаза машқлари, сегментлараро координацион микросилжишлар, амплитудани оширувчи эгилиш–чўзилиш комплекслари ва элементнинг якуний фазасини моделлаштирувчи махсус машқлардан иборат яқинлаштирувчи машқлар бўйича таклифлар Олий маҳорат мактаби ва  Республикаси Олимпия захираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 02-16/4067-сонли маълумотнома). Натижада, махсус кординацион тайёргарлик: 6,9 % га; мувозанат сақлаш 4,9 % га; бўгʻимлар ҳаракатчанлиги 12,9 % га ошган;
ёш гимнастикачиларда жисмоний, техник ва хореографик тайёргарлик воситаларининг мезотцикллар бўйича куч–эгилувчанликни ривожлантириш, координацион–техник аниқликни шакллантириш ҳамда ритмик–артистик ифодани мустаҳкамлаш каби фунсионал вазифаларга мос тарзда тақсимланиши бўйича таклифлар “Гимнастикачиларининг назарияси ва методологияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва Бухоро вилояти Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 02-16/4067-сонли маълумотнома). Натижада, арқон билан тахмин қилинган ва бажарилган машқларининг сони ва интенсивлиги 5,0 % га, ҳалқа билан 7,0 % га, тўп билан 7,2 % га ўсган;
ёш бадиий гимнастикачиларда эгилувчанликни ривожлантириш жараёнида стретчинг машқларининг давомийлиги ва такрорланиш интервалларини кунлик машғулот юкламасининг ҳажм–шидати билан фунсионал мувофиқликда — паст юклама кунларида қисқа (10–15 сония), ўрта юклама кунларида ўрта давомийликдаги (20–30 сония), юқори юклама кунларида эса узун давомийликдаги (30–45 сония), енгил амплитудали стретчинг усулларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика Олий спорт маҳорати мактабининг ўқув машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 02-16/4067-сонли маълумотнома). Натижада, махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) - 7,9 % га; махсус харакат тайёргарлик (МҲТ)- 5,7 % га ошган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish