Мирзаева Юлдузхон Тахиржоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Айрим индол, дитерпеноид алкалоидлари ва триазолларнинг вазорелаксант таъсир механизмларини тавсифлаш”, 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология, 03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/В262.
Илмий маслаҳатчи: Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Мирходжаев Улугбек Закирович, биология фанлари доктори, профессор; Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим индол ва дитерпеноид алкалоидлари ҳамда триазолларнинг вазорелаксант таъсир механизмларини аниқлаш ва тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индол алкалоидлари (винканин, пирозалин) ва дитерпеноид алкалоидлари (1-О-БК, 14-О-БК, 1-О-АК), шунингдек, триазоллар (Д-280, Д-286, Д-378) аниқ ифодаланган вазорелаксант фаолликка эга бўлиб, каламуш аортасининг гиперкалийли (50 мМ КCл) ва фенилефрин (1 µМ) таъсирида олдиндан қисқарган препаратларини самарали равишда бўшатиш хусусиятига эга эканлиги биринчи марта қайд этилган;
винканин, пирозалин, 1-О-БК, 14-О-БК, 1-О-АК, шунингдек Д-280, Д-286 ва Д-378 моддаларининг вазорелаксант таъсири силлиқ мушак ҳужайраларига Cа²⁺ ионларининг кириб келишини потенсиалга боғлиқ ва рецепторлар томонидан бошқариладиган Cа²⁺-каналлар, шунингдек На⁺/Cа²⁺ алмашинув тизими орқали сусайиши ҳисобига таъминланиши аниқланган;
1-О-БК, винканин ва Д-286 моддалари вазорелаксант таъсирини амалга ошириш жараёнида силлиқ мушак ҳужайраларининг КАТФ-каналлари муҳим рол ўйнаши кўрсатилган;
винканиннинг вазорелаксант таъсири эндотелийга боғлиқ бўлиб, асосан НО/сГC/cГМП/ПКГ сигнал йўли ва силлиқ мушак ҳужайраларидаги КАТФ-каналлар фаоллашуви орқали амалга ошиши аниқланган;
винканин, 1-О-бензоилкараколин ва 14-О-бензоилкараколиннинг вазорелаксант таъсирини таъминлашда саркоплазматик ретикулумнинг инозитолтрифосфат (ИП₃) ва рианодин (РйР) рецепторлари ҳамда Cа²⁺-АТФаза тизимининг иштироки аниқланган;
индол қаторига мансуб алкалоид винканин, дитерпеноид алкалоид 1-О-БК, шунингдек, триазол қаторига мансуб Д-286 моддаси каламуш аортасининг гипоксия таъсирида бузилган қисқариш фаоллигини барқарорлаштириб, аниқ ифодаланган вазопротекторлик таъсирини намоён этган;
молекуляр докинг методида винканин ва 1-О-БК, ҳамда триазол Д-286 нинг силлиқ мушак ҳужайралари плазмалеммасининг Л-типдаги Cа2+ каналлари, На⁺/Cа²⁺ алмашинувчиси, На⁺/К+-АТФаза, шунингдек КАТФ-каналлари ва саркоплазматик ретикулум РйР ва Cа2+- АТФаза билан ўзаро боғланиш энергияси юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индол алкалоидлар винканин ва пирозалин ёдид), дитерпеноид алкалоидлар (1-О-БК, 14-О-БК ва 1-О-АК) ҳамда триазоллар (Д-280, Д-286 ва Д-378)нинг вазорелаксант таъсир механизмларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар асосида:
индол ва дитерпеноид алкалоидлари, шунингдек триазолларнинг таъсир механизмига оид ўзига хос хусусиятлар қон томир фаолиятини бошқаришнинг умумий қонуниятлари ва органлардаги қон айланиши хусусиятларини тавсифлашда қўлланилган. Ушбу маълумотлар «Юрак-қон томир тизими физиологияси» номли ўқув қўлланмасига киритилган бўлиб, у «5510400 - Стоматология», «5510200 – Педиатрия» ва «5510100 – Даволаш иши» йўналишлари бўйича бакалавриат талабалари учун мўлжалланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги №428268-сонли нашрга рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг юрак-қон томир тизими физиологияси соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш ва тизимлаштириш, шунингдек, уларнинг кейинги касбий тайёргарлиги учун мустаҳкам назарий асосни шакллантириш имконини берган;
индол алкалоидларининг вазорелаксант таъсири бўйича натижалардан ПЗ-20170929764 рақамли «Индол алкалоидлари асосида саратонга қарши препарат олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада винканин гидрохлорид, пирозалин хлорид ва пирозалин ёдидларнинг кардиопротектив таъсир механизмини аниқлашда ҳамда фармакологик ва онкологик тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 17 июндаги №4/1255-1449 – сон маълумотномаси). Натижада саркома ва эрлиха штамларини ривожланишига қарши фаоллик кўрсатиши баҳоланган;
индол алкалоидларининг аорта силлиқ мускул қисқаришига таъсири бўйича натижалардан ПЗ-20170929764 рақамли «Индол алкалоидлари асосида саратонга қарши препарат олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада оқсил моддаларининг мембрана фаол хоссаларини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 17 июндаги №4/1255-1449 – сон маълумотномаси). Натижада индол алкалоидларининг алдегид гуруҳини пирозалинга ўтиши ҳисобига унинг токсик хусусиятини камайишига эришилган;
биофаол моддаларни вазорелаксант хоссаларини аниқлаш бўйича олинган натижалардан АП176397- “Биологик фаол бирикмаларнинг юрак-қон томир тизимига таъсири механизмлари” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида кардиомиоцитлар ва қон томир силлиқ мушак ҳужайраларининг саломатлик ва касалликларда тартибга солиш хусусиятларини ўрганишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикасининг М.Х.Дулати номидаги Тарас университетининг 2025 йил 17 сентябрадаги №1.5-37/7-3-323-сон маълумотномаси). Натижада, экспериментал моделларни ишлаб чиқиш ва ион гомеостаз параметрларини аниқлаш ҳамда молекуляр механизмларни асослаш бўйича янги маълумотларни олиш имконини берган.