Валиханов Азизбек Равшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида туризм секторининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини статистик тадқиқоти”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt1684
Илмий раҳбар: Болтабаев Маҳмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ғайибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм секторининг иқтисодий фаолиятини статистик баҳолаш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий туризм соҳаси иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий туристик кластерлар рақобатбардошлигини баҳолаш ва прогноз қилиш функсияларига эга бўлган “Миллий туризм иқтисодиёти ва рақобатбардошлик маркази” фаолиятини ташкил этиш таклифи асосланган;
туризм сектори фаолиятини баҳоловчи ахборотлар базасини ёппасига ва қисман кузатиш усуллари ёрдамида электрон чипта тизими, меҳмонхона ахборот базалари, транспорт мониторинги ва онлайн сўровномалар ўртасида мақбул мутаносибликни таʼминлаш орқали миллий туризм хизматларини статистик ҳисобга олиш қамровини (МСА = 15%–18%) ошириш имкони асосланган;
Давлат статистика тизимида туризм соҳаси маълумотларини ягона стандартлар асосида йиғиш ва таҳлил қилишни таъминловчи “Туризм статистикаси ва бозор таҳлили хизмати”ни жорий этиш орқали институционал ва ахборот-таҳлилий механизмини такомиллаштириш таклифи илмий асосланган;
Ўзбекистон Республикасида туризм сектори фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва динамикасига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар ўрта муддатли прогноз вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм секторининг ҳисоб ва статистика тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
миллий туризм соҳаси иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий туристик кластерлар рақобатбардошлигини баҳолаш ва прогноз қилиш функсияларига эга бўлган “Миллий туризм иқтисодиёти ва рақобатбардошлик маркази” фаолиятини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалий фаолиятга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 февралдаги 03-10-17-1696-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида туризми инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-102-сон фармонида белгиланган йўл харитасига киритилган туризм секторини кенгайтирилган ҳолда қиёсий баҳолаш ва комплекс таҳлил қилиш имкони яратилган;
туризм сектори фаолиятини баҳоловчи ахборотлар базасини ёппасига ва қисман кузатиш усуллари ёрдамида электрон чипта тизими, меҳмонхона ахборот базалари, транспорт мониторинги ва онлайн сўровномалар ўртасида мақбул мутаносибликни таъминлаш орқали миллий туризм хизматларини статистик ҳисобга олиш қамровини (МСА = 15%–18%) ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалий фаолиятга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 февралдаги 03-10-17-1696-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида туризми инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-102-сон фармони иловасидаги мамлакатимиз туризм секторининг иқтисодий фаолиятини замонавий иқтисодий усулларда баҳолаш имконини оширишда фойдаланилган;
Давлат статистика тизимида туризм соҳаси маълумотларини ягона стандартлар асосида йиғиш ва таҳлил қилишни таъминловчи “Туризм статистикаси ва бозор таҳлили хизмати”ни жорий этиш орқали институционал ва ахборот-таҳлилий механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалий фаолиятга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 февралдаги 03-10-17-1696-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 588-сон қарорига киритиш орқали туризмни ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикасида туризм сектори фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва динамикасига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз вариантлари бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалий фаолиятга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 февралдаги 03-10-17-1696-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида туризми инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-102-сон фармони асосида миллий туризм сектори фаолиятининг истиқболли йўналишларини баҳолаш имкони яратилган.