Давронов Дилшодбек Исмоиловичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили дарсларида бадиий матн устида ишлашда медиатаълим воситаларидан фойдаланиш методикаси” 13.00.02 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2444
Илмий раҳбар: Ядгаров Нодир Джалолович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Феруза Нуруллоевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Бухоро давлат педагогика институти доценти.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: она тили дарсларида бадиий матн устида ишлашда медиатаълим воситаларидан фойдаланишнинг методик асосларини ишлаб чиқиш ва ўқув жарайонига татбиқ етишдан иборат..
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқиш дарсларида бадиий матн устида ишлашда медиатаълим воситаларидан фойдаланишнинг интеграцийалашган фаолийатли тузилмаси ўқувчиларда тайанч компетенсийаларни ривожлантиришнинг педагогик компонентларни (мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик-жарайонли, назорат-баҳоловчи) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқиш дарсларида бадиий матн устида ишлаш мазмуни медиаманбаларнинг ўзаро интегратив хусусийатларига (таълимий, тарбийавий, ривожлантирувчи, мақсадли, умумдидактик, функсионал, мазмунли) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг бадиий матнга оид ахборотлар билан ишлаш компетенсийаларини ривожлантиришга йўналтирилган таклиф ва тавсийалар ўқиш дарсларида медиахабарларнинг функсионал таркибини (ахборот-коммуникацион, илмий, тарбийавий, когнитив, коррексион, ижтимоий, психологик, маданий, естетик) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг бадиий матнга оид тасаввурлари ва медиакомпетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот медиаматериалларнинг ўқиш дарсларидаги дидактик имконийатлари мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқиш дарсларида бадиий матн устида ишлашда медиатаълим воситаларидан фойдаланишнинг интеграцийалашган фаолийатли тузилмаси ўқувчиларда тайанч компетенсийаларни ривожлантиришнинг педагогик компонентларни (мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик-жарайонли, назорат-баҳоловчи) аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсийалардан “Она тили ўқитиш методикаси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-буйруқ. Гувоҳнома №68-626). Натижада, ўқувчиларнинг тайанч ва фанга оид умумий компетенсийалари таркибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқиш дарсларида бадиий матн устида ишлаш мазмуни медиаманбаларнинг ўзаро интегратив хусусийатларига (таълимий, тарбийавий, ривожлантирувчи, мақсадли, умумдидактик, функсионал, мазмунли) устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга оид маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 27-октабрдаги 89-03-4234-сон маълумотномаси). Натижада, медиатаълим асосида ишлаб чиқилган инновацион йондашув методи ўқувчиларнинг ўқиш фани бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, ўқиш фанининг мазмунини такомиллаштириш имконини берган;
ўқувчиларнинг бадиий матнга оид ахборотлар билан ишлаш компетенсийаларини ривожлантиришга йўналтирилган таклиф ва тавсийалар ўқиш дарсларида медиахабарларнинг функсионал таркибини (ахборот-коммуникацион, илмий, тарбийавий, когнитив, коррексион, ижтимоий, психологик, маданий, естетик) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқишга оид маълумотлардан фойдаланиб, 21.06.2020 йил «Бухоро ТВ» канали «Бошланғич таълимда ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш» телемулоқот кўрсатувида диссертацийа материаллари оммалаштирилган оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувларини тайёрлашда, телевидение жамоасининг соҳавий ишларида, хусусан, маданий, долзарб ҳамда илмий йўналишдаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-майдаги 02-09-130-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқиш дарсларида бадиий матн устида ишлашда ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ривожлантиришнинг зарурий кўникмалар тизимини ишлаб чиқиш имконини берган.