Файзиева Убайда Юнусовна педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон Республикасида инклюзив таълим кластер моделининг назарий асослари” 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped674
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Қодирова Феруза Усмоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абидова Нилуфар Закировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Красилникова Олга Александровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив таълимни самарали ташкил этишнинг кластер моделини илмий-назарий асослаш ва педагогик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кластер субектлари ҳамкорлигида инклюзив таълимни ташкил этиш ва амалга оширишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари реал таълимий муҳитда соғлом ва ногирон ўқувчилар фаолияти самарадорлигини барқарорлаштирувчи толерантлик, инсонпарварлик тамойилларини вариативлаштирилган ўқув жараёнига ижобий импулсда киритиш асосида аниқлаштирилган;
инклюзив таълимда кластер субектларининг инновасион фаолияти мазмуни ва мотивасион, методик, психологик компонентлари ижтимоий-ташкилий вазифаларни мос порцияли тақсимлашга мўлжалланган мониторинг инструментларини қулайлик, хавфсизлик каби сифатли таълим мезонларига интегратив-динамикада оптималлаштириш асосида очиб берилган;
инклюзив таълимнинг жараёнга мослашиши қийин кечган ўқувчиларида таянч ва фанларга оид компетенсияларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари интеллектуал билиш ва мулоқотни фаоллаштирувчи алгоритмик ўқув кейсларни ижтимоий-амалий йўналганлик муҳитида академик персонализация даражаларига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълимда педагогик жараённи ташкил этишнинг муаммоли ва шахсга йўналтирилган технологиялари таълимни ахборотлаштириш шароитида билиш жараёнлари мобилизациясини кучайтирувчи имитасион ўқитиш шаклларини дўстона, эркин-креатив мушоҳада жараёнида эргономик талабларга кўра адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим кластер модели самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти ўқувчилар билан якка ва жамоада ишлашнинг яхлит прогнозли диагностика талабларига мослашувчан методик тайёргарликни ўқитувчиларда шакллантиришни таъминловчи рақобатли муҳитни ақлий ва нутқий топшириқлар реализациясида қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда инлюзив таълимнинг кластер моделини илмий-назарий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида:
кластер субектлари ҳамкорлигида инклюзив таълимни ташкил этиш ва амалга оширишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари реал таълимий муҳитда соғлом ва ногирон ўқувчилар фаолияти самарадорлигини барқарорлаштирувчи толерантлик, инсонпарварлик тамойилларини вариативлаштирилган ўқув жараёнига ижобий импулсда киритишга оид таклифлари “Нутқ ўстириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 2023 йил 12 июлдаги 06.06/3-1598-сон маълумотномаси). Натижада, кластер субектлари ўртасида инклюзив таълимга эришишнинг оптимал йўллари кенг тарғиб этилишига эришилган;
инклюзив таълимда кластер субектларининг инновасион фаолияти мазмуни ва мотивасион, методик, психологик компонентлари ижтимоий-ташкилий вазифаларни мос порцияли тақсимлашга мўлжалланган мониторинг инструментларини қулайлик, хавфсизлик каби сифатли таълим мезонларига интегратив-динамикада оптималлаштиришга оид тавсиялари “Алифбе” номли дарслик мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 2023 йил 12 июлдаги 06.06/3-1598-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда алоҳида эҳтиёжли болаларнинг нутқий имкониятларини инклюзив таълим шароитига мос ривожлантириш шароити яратилган;
инклюзив таълим ўқувчиларида таянч ва фанларга оид компетенсияларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари интеллектуал билиш ва мулоқотни фаоллаштирувчи алгоритмик ўқув кейсларни ижтимоий-амалий йўналганлик муҳитида дифференциал-интегративлик даражаларига кўра қўллашга оид тавсиялари “Математика” номли дарслик мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 2023 йил 12 июлдаги 06.06/3-1598-сон маълумотномаси). Натижада, дарс ва коррексион машғулотларни интегратив ташкил этиш технологияларини жорий этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
инклюзив таълимда педагогик жараённи ташкил этишнинг муаммоли ва шахсга йўналтирилган технологиялари таълимни ахборотлаштириш шароитида билиш жараёнлари мобилизациясини кучайтирувчи имитацион ўқитиш шаклларини дўстона, эркин-креатив мушоҳада жараёнида эргономик талабларга кўра адаптивлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар республиканинг инклюзив таълим ташкил этилган мактаблари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 2023 йил 12 июлдаги 06.06/3-1598-сон маълумотномаси). Натижада, кластер субектлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган тавсияларнинг оммлаштирилишига эришилган.