Худойқулов Алимжон Облоқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсмирларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10709
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эшонқулова Сурайё Исомиддиновна, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус университети, PhD.03/25.08.2025.Ped.193.02. 
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулло Қолдошевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хасанбоев Бегзоджон Валижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсмирларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантириш муаммосининг редагогик-психологик адабиётларда  ўрганилиши ҳамда ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик диагностик мезонлари асосида “ўқувчи-оила-маҳалла-мактаб-ватанпарвар ташкилоти” субектларининг ҳамкорлик фаолияти мазмуни аниқлаштирилган;
ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришда аксиологик ёндашувларнинг педагогик имкониятлари ва илмий-методологик асосларини аниқлаш орқали ўсмирларда дедуктив жараёнларини интенсив оптималлаштиришга қаратилган ижодий-фаолиятли имкониятларини максимал даражада ошириш, янги билим ва кўникмаларни қабул қилишга, турли ҳаётий вазиятларда мустақил, фаол ва масъулиятли қарорлар қабул қилишни шакллантиришда шахсга йўналтирилган ёндашувларни (“Мен танлаган касб”, “Мен ота-она бўлганимда!” мавзуларида) коуч суҳбат ва (“10 йилдан кейин мен”, “Мен Нобел мукофотини олишим учун…”, “Мен қаҳрамон бўлганимда”) интуиция машқи, (“Мен ҳеч қачон қилмаганман…”, “Менинг қадриятларим”, “Менинг хатоларим мен учун сабоқ бўлди”) каби рефлексив машқларини коллабаратив қўллаш асосида аниқлаштирилган; 
ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг функсионал модели мақсад, мазмун, жараён, баҳоловчи натижавий босқичларда ва педагогик-методик шарт-шароитларни таъминлашга устуворлик берувчи таълимга алоқадор субектлар (оила-маҳалла-мактаб-маҳалла-ватанпарвар ташкилоти)ни ҳамкорлик фаолиятини яккадан умумийлик тамойилига кўра ҳаётий сабоқлар акс этган визуал контентлар диагностикаси ва реал вазиятларни лойиҳалаш машқларини амалга оширишда “Рокич қадриятлар шкаласи, Шварценинг қадриятлар тизими, Будаев ва Колесовнинг “Фуқаролик позицияси” сўровномаси, Дембо–Рубинштейн ўз-ўзини баҳолаш шкаласи, Тҳомас-Килманн муаммоларни ҳал қилиш тести, Леонтевнинг “мақсадни англаш” тестини аксиологик ёндашувларга интеграциён қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг усуллари, педагогик механизмларини шахсга йўналтирилган ва аксиологик ёндашувларга имплементация қилишда (“Менинг қаҳрамоним”, “Менинг оилам”, “Маҳалламнинг жонкуярлари”, “Қадриятлар шажараси”, “Мен Ватан ҳимоясидаман”, “Миллий қаҳрамонлар галереяси” (Виртуал ёки мактаб бурчаги кўринишида), “Маҳаллам – менинг қалъам”, “Биринчи қадам – тўғри танлов”, “Қарор қабул қилиш дарахти”, “Ёшлар хавфсизлиги форуми”, “Она тилим – ватаним тимсоли”, “Келажак аскари”) ижтимоий таълимий лойиҳалар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аксиологик ёндашувлар асосида ўсмирларда ҳарбий ватанпарварликни шакллантириш механизмлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантириш муаммосининг редагогик-психологик адабиётларда ўрганилиши ҳамда ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик диагностик мезонлари асосида “ўқувчи-оила-маҳалла-мактаб-ватанпарвар ташкилоти” субектларининг ҳамкорлик фаолияти мазмунини аниқлаштиришга доир илмий-методик хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва адлия вазирликларининг 2025-йил 20-январдаги “Тазйиқ ўтказувчи, шу жумладан, тарбияси оғир вояга етмаганларга кучайтирилган ҳуқуқий таълим бериш ва тарбиялашга оид махсус дастурларни қўллаш тўғрисида”ги 
4/30/7-1/2252-сон қўшма қарори билан тасдиқланган дастур лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 1 августдаги 2/3657-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларнинг психологик ҳолати, уларнинг ижтимоий муҳитдаги ўрни, шунингдек, уларнинг шахсий қизиқишлари ва мотивациялари инобатга олинди ва ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришда “ўқувчи-оила-маҳалла-мактаб-ватанпарвар ташкилоти” каби субектларнинг ҳамкорлик фаолияти мустаҳкамланди ҳамда ҳамкорлик натижасида ўсмирлар учун қулай педагогик муҳит яратилди. Оила ва мактаб ўртасидаги яқин алоқалар, маҳалла ва ватанпарвар ташкилотлари билан ҳамкорлик, ўсмирларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилди;
ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришда аксиологик ёндашувларнинг педагогик имкониятлари ва илмий-методологик асосларини аниқлаш орқали ўсмирларда дедуктив жараёнларини интенсив оптималлаштиришга қаратилган ижодий-фаолиятли имкониятларини максимал даражада ошириш, янги билим ва кўникмаларни қабул қилишга, турли ҳаётий вазиятларда мустақил, фаол ва масъулиятли қарорлар қабул қилишни шакллантиришда шахсга йўналтирилган ёндашувларни  (“Мен танлаган касб”, “Мен ота-она бўлганимда!” мавзуларида) коуч суҳбат ва (“10 йилдан кейин мен”, “Мен Нобел мукофотини олишим учун…”, “Мен қаҳрамон бўлганимда”) интуиция машқи, (“Мен ҳеч қачон қилмаганман…”, “Менинг қадриятларим”, “Менинг хатоларим мен учун сабоқ бўлди”) каби рефлексив машқларини коллабаратив қўллаш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 11-июндаги 15-33/418-сон маълумотномаси). Натижада аксиологик ёндашувлар асосида ўсмирларда ҳарбий ватанпарварликни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ва илмий-методологик асослари такомиллаштирилган;
ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг функсионал модели мақсад, мазмун, жараён, баҳоловчи натижавий босқичларда ва педагогик-методик шарт-шароитларни таъминлашга устуворлик берувчи таълимга алоқадор субектлар (оила-маҳалла-мактаб-маҳалла-ватанпарвар ташкилоти)ни ҳамкорлик фаолиятини яккадан умумийлик тамойилига кўра ҳаётий сабоқлар акс этган визуал контентлар диагностикаси ва реал вазиятларни лойиҳалаш машқларини амалга оширишда “Рокич” қадриятлар шкаласи, “Шварце”нинг қадриятлар тизими, Будаев ва Колесовнинг “Фуқаролик позицияси” сўровномаси, Дембо-Рубинштейн ўз-ўзини баҳолаш шкаласи, Тҳомас-Килманн муаммоларни ҳал қилиш тести, Леонтевнинг “мақсадни англаш” тестини аксиологик ёндашувларга интеграциён қўллаш асосида ишлаб чиқилган таклифлар амалий амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 31-июлдаги 01/11-10-495-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел ўсмирларда ижтимоий мослашувчанлик ва ҳаётий кўникмаларини шакллантириш даражасини оширган;
ўсмирларда ҳарбий ватанпарварлик кўникмаларини шакллантиришнинг усуллари, педагогик механизмларини шахсга йўналтирилган ва аксиологик ёндашувларга имплементация қилишда (“Менинг қаҳрамоним”, “Менинг оилам”, “Маҳалламнинг жонкуярлари”, “Қадриятлар шажараси”, “Мен Ватан ҳимоясидаман”, “Миллий қаҳрамонлар галереяси” (Виртуал ёки мактаб бурчаги кўринишида), “Маҳаллам – менинг қалъам”, “Биринчи қадам – тўғри танлов”, “Қарор қабул қилиш дарахти”, “Ёшлар хавфсизлиги форуми”, “Она тилим – ватаним тимсоли”, “Келажак аскари”) ижтимоий таълимий лойиҳалар асосида  ишлаб чиқилган ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024-йил 
5-февралдаги “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ҳамда 2024-йил 2-декабрдаги “Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-201-сон Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 8-майдаги 10/979-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик ишланмалар ва ижтимоий контентлар ўсмирларда ҳарбий ватанпарварликни шакллантиришнинг  методик тизимини такомиллаштиришга ҳамда ўсмирларда ижтимоий мослашувчанликни оширишга ҳамда уларда ҳаётий кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish