Уролов Икром Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “C60, C20, C60@Cн, C20@Cн (н=1-5, Cн- чизиқли кластер) фуллеренларнинг реконструксияланган кремний Си(100)2×1 ва Си(111)7×7 сиртида адсорбсия жараёнларини моделлаштириш”, 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/FM1368.
Илмий раҳбар: Ядгаров Ишмумин Джаббарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
Расмий оппонентлар: Халилов Умеджон Боймаматович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуваитов Акбаржон Абдумаджидович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компютерда моделлаштириш (компютер эксперименти) ёрдамида C20 ва C60 фуллерен молекулаларининг Си(100) ва Си(111) сиртда ва C20@Cн ва C60@Cн (н=1-5) экзофуллеренларининг реконструксияланган кремний Си(100) сиртда адсорбсия жараёнларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Cн углерод кластерлари экзодрилланган C20 ва C60 фуллерен молекулалари (C20@Cн ва C60@Cн) нинг реконструксияланган кремний Си(100) сиртида Cн углерод кластерлари орқали адсорбсия энергиялари аниқланди;
илк маротаба C20 фуллерен молекуласининг рекоснтруксияланган кремний Си(100) ва Си(111) сиртида адсорбсияси моделлаштириш орқали адсорбсия энергияси баҳоланди;
илк маротаба кремний (100) сиртида адсорбсияланган C20@Cн ва C60@Cн экзофуллеренларининг фуллеренлар адсорбсияси кузатилмаган ҳолатида улар билан боғлиқ динамик жараёнлар вақт параметрлари бўйича баҳоланди;
C60 фуллерен молекуласининг реконструксияланган нуқсонли кремний Си(100) сиртида нуқсонли соҳаларда адсорбсиясининг нуқсон турига боғлиги ва барқарор адсорбсияланиш конфигурациялари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация иши доирасида бажарилган илмий ишлар асосида олинган: C20@Cн ва C60@Cн (н=1-5) углерод кластерлари ҳамда C20 ва C60 фуллерен молекулаларининг реконструксияланган кремний Си(001)2×1 сиртида адсорбсияланиши жараёнида углерод кластерларининг таглик билан боғланиш энергияси юқори эканлигини аниқлаш; C20@Cн ва C60@Cн углерод кластерларининг димер қаторидаги адсорбсиялари тренчдаги адсорбсияларга нисбатан барқарор ва Си-C боғлар узунлигига кўра улар ковалент боғлар эканлигини аниқлаш илмий натижалардан ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида проф. Ш.Д. Пайзиев раҳбарлигида 2022-2024- йилларда олиб борилган «Лазер нурланишидан фойдаланган ҳолда турли муҳитларнинг чизиқли бўлмаган оптик ва вақтли релаксация хусусиятларини ўрганиш ва материал сиртларини микро ва наноструктурали ва функсионал материаллар билан ўзгартириш» бюджет мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар илмий-техникавий вазифаларини бажаришда, хусусан, бир рангли (1030) ва икки рангли (1030 нм+515 нм) лазер майдонлари ёрдамида Зн ва ЗнСе нанозарраларини ўз ичига олган плазмадаги юқори гармоникаларни яратишни ўрганишда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2025-йил 29- сентябрдаги № 2/1255-2326 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларидан фойдаланиш Зн ва ЗнСе нанозарраларини ҳосил бўлиш жараёнини ва ушбу нанозарраларни ўз ичига олган плазмадаги юқори гармоникаларни генерация қилиш самарадорлигини баҳолаш имконини берган.
реконструксияланган кремний Си(100) 2×1 сиртида C60 фуллерен молекуласинг адсорбсия энергияси адсорбсия геометриясига, яъни молекула тагликнинг қайси нуқтасида ва қандай конфигурация билан адсорбсияланишига боғлигидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фотоника” кафедрасида 2021-2023- йилларда бажарилган Узб-Инд-2021-78- сонли “Металл оксидлари билан легирланган силикатларнинг термоелектрик хоссалари ва ўз-ўзидан ташкил бўлиш жараёнлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилди (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллиу университетининг 2025 уил 25- сентябрдаги № 04/11-20358 сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш силикат шиша таркибидаги нанокристалларнинг электр ўтказувчанлиги ва термоЕЮК коеффициентига РуО2 билан легирлашнинг таъсирини ўрганиш ва ўлчамлари 1-2 нм бўлган нанокристалларда 700-1100 К оралиғида структура ўтишларини моделлаштириш имконини берган.