Махмудов Анваржон Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссерция мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража берадиган фан тармоғи)
“Солиқ тизимида солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ва тартибга солишни бошқаришни такомиллаштириш”; 08.00.13 – “Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3889
Илмий раҳбар: Носиров Илхом Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар)номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Жўраева Нодирахон Қурбоновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: солиқ тизимида солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ва тартибга солишни бошқаришнинг такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг самарали ҳал этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида мазкур жараённи солиқ органлари ходимларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) тизимига интеграция қилиш бўйича тавсия берилган;
АОС бўйича “нол” ҳисоботларни камайтиришда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳолатларини самарали назорат қилиш мақсадида, солиқ органлари томонидан амалга оширилаётган назорат жараёнларини уларнинг ходимлари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида баҳолаш таклиф этилган;
Солиқ соҳасида юзага келадиган турли хил ҳуқуқбузарликларда солиқ органлари ходимларининг иштироки ёки улар билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, комплаенс назорат бошқарув тизими доирасида ходимларнинг фаолиятини реал вақт режимида мониторинг қилиш, манфаатлар тўқнашувини аниқловчи индикаторларни жорий этиш ҳамда ички аудит таҳлили механизмларини қўллаш орқали коррупсиявий хавфларнинг олдини олишга йўналтирилган профилактик чора-тадбирлари ишлаб чиқилган;
“Солиқ тушумларининг умумий ҳажми”, “Жазо қўлланилган солиқ ҳуқуқбузарликлари сониъъ, “Жиноий иш қўзғатилган солиқ ҳуқуқбузарликлари сони”, “Солиқ тўловчиларнинг умумий сони”, “Юридик шахсларнинг ўртача йиллик солиқ юки, фоиз” асосида такомиллаштирилган мултипликатив модел орқали 2029-йилгача бўлган давр учун солиқ тушумларининг умумий прогноз сенарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ тизимида солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ва тартибга солишнинг бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни самарали ҳал этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида мазкур жараённи солиқ органлари ходимларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) тизимига интеграция қилиш бўйича берган тавсиясидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг 2025-йил 15-январдаги 13-сон “Ходимлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича услубий қўлланмаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг “Ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг масъул оʻринбосарини умумий самарадорлик коʻрсаткичлари асосида рагʻбатлантириш ёки масʼулиятини белгилаш тартиби” номли 2-иловаси лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 23-октябр 26-120226-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни реал вақтда мониторинг қилинишига ва бу орқали кечикиш ҳолатлари кескин камайишига, солиқ идоралари, статистика, банк ва суд органлари ўртасида маълумот алмашинуви тезлашишига, иш самарадорлиги индекси орқали ходимларнинг фаолиятини обектив баҳоланишига ҳамда маъсулият марказларининг шаклланишига, шунингдек, фуқароларнинг солиқ органларига ишончини мустаҳкамланиши ва солиқ идораларида бошқарув салоҳияти ҳамда хизмат кўрсатиш сифати яхшиланишига эришилган. Ариза ёки шикоятларни кўриб чиқиш муддатларини 15 кундан 5 кунгача қисқаришига ҳамда уларга самарали ечим берилишига эришилган;
АОС бўйича “нол” ҳисоботларни камайтиришда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳолатларини самарали назорат қилиш мақсадида, солиқ органлари томонидан амалга оширилаётган назорат жараёнларини уларнинг ходимлари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида баҳолаш таклифидан (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 23-октябр
26-120226-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг 2025 йил 15-январдаги 13-сон “Ходимлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича услубий қўлланмаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган.
Солиқ соҳасида юзага келадиган турли хил ҳуқуқбузарликларда солиқ органлари ходимларининг иштироки ёки улар билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, комплаенс назорат бошқарув тизими доирасида ходимларнинг фаолиятини реал вақт режимида мониторинг қилиш, манфаатлар тўқнашувини аниқловчи индикаторларни жорий этиш ҳамда ички аудит таҳлили механизмларини қўллаш орқали коррупсиявий хавфларнинг олдини олишга йўналтирилган профилактик чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил
23-октябр 26-120226-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни жорий этилиши натижасида солиқ қўмитасининг ички аудит назорат механизми, рақамлаштириш (э-ҳисобот, э-мониторинг), ходимларга комплаенс маданиятининг сингдирилиши, сохта операцияларнинг камайиши ҳисобига доимий солиқ мажбуриятларининг бажартирувчи қонуний ҳаракатлар ҳамда солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиниши, ҳамкорлик, маълумот алмашинуви ҳамда автоматлаштирилган назорат тизимлари шаклланган, бошқарувда ўзгаришларга тезкор мослашиш ва тезкор қарор қабул қилиш имкониятини оширишга хизмат қилган.
“Солиқ тушумларининг умумий ҳажми”, “Жазо қўлланилган солиқ ҳуқуқбузарликлари сониъъ, “Жиноий иш қўзғатилган солиқ ҳуқуқбузарликлари сони”, “Солиқ тўловчиларнинг умумий сони”, “Юридик шахсларнинг ўртача йиллик солиқ юки, фоиз” асосида такомиллаштирилган мултипликатив модел орқали 2029-йилгача бўлган давр учун солиқ тушумларининг умумий прогноз сенарийлари ишлаб чиқилган.(Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 23-октябр
26-120226-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифдан Фарғона вилоятида солиқ тушумларининг барқарор ўсишини, солиқ ҳуқуқбузарликларини камайтирилишини, солиқ юкини тартибга солилинишини йиллар кесимида кузатиб бориш ҳамда бошқарув механизмларини такомиллаштириш орқали жорий солиқ тушумларига нисбатан қўшимча бюджет тушумларини шакллантириш имконияти ошган.