Рахманов Шароф Диёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5443.
Илмий раҳбар: Алиқулов Меҳмонали Салоҳиддин ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззоқов Жасур Хамрабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш истиқболлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида саноат зоналари ҳудудида қурилган ишлаб чиқариш обектларини 5 йилдан 7 йилгача муддатда тўловни босқичма-босқич амалга ошириш ёки узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиш учун ажратиш мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
хорижий бозорларда рақобатбардош бўлиш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро брендлар тармоғига интеграция қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг 50 фоизигача қисми қоплаб бериш таклиф этилган;
иқтисодиётга янги технологиялар уа инновацияларни олиб кирувчи инвесторлар усҳун “Рионеер Статус” тизимини жорий этиш ҳамда инновацион соҳаларга инвестиция киритган компанияларга 5-10 йиллик солиқ имтиёзларини бериш таклиф этилган;
маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар томонидан ишлаб чиқарган маҳсулотининг камида 50 фоизини экспорт қиладиган инвестиция лойиҳалари учун тўлиқ солиқ таътиллари тақдим этиш ва экспорт ҳажми ортиб бориши билан солиқ таътиллари муддатини узайтириш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида саноат зоналари ҳудудида қурилган ишлаб чиқариш обектларини 5 йилдан 7 йилгача муддатда тўловни босқичма-босқич амалга ошириш ёки узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиш учун ажратиш таклифи 2023-2025-уилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 6-апрелдаги №01/10-00391-сонли маълумотнома). Натижада, тадбиркорларга молиявий енгилликлар яратилиб, уларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини кенгайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва сармояларни жалб қилишда ижобий таъсир кўгсатади.
хорижий бозорларда рақобатбардош бўлиш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро брендлар тармоғига интеграция қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг 50 фоизигача қисми қоплаб бериш таклифи 2023-2025-уилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 6-апрелдаги №01/10-00391-сонли маълумотнома). Натижада, экспорт салоҳиятини оширишга, маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорга чиқаришга ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга катта уордам беради. Ву таклиф тадбиркорларни янги бозорларни забт этишга ва глобал бозорларда рақобатбардош боълишга ундайди.
иқтисодиётга янги технологиялар уа инновацияларни олиб кирувчи инвесторлар усҳун “Рионеер Статус” тизимини жорий этиш ҳамда инновацион соҳаларга инвестиция киритган компанияларга 5-10 йиллик солиқ имтиёзларини бериш таклифи 2023-2025-йилларга рнўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 6-апрелдаги №01/10-00391-сонли маълумотнома). Натижада, “Рионеер Статус” тизими ва 5-10 йиллик солиқ имтиёзларини тақдим этиш, инновацион ва ууқори технологияли компанияларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Ву Ўзбекистоннинг технологик тараққиётига ҳисса қўшади, иқтисодиётнинг диверсификациясини рағбатлантиради, янги иш ўринлари яратади ва экспорт салоҳиятини оширади.
маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар томонидан ишлаб чиқарган маҳсулотининг камида 50 фоизини экспорт қиладиган инвестиция лойиҳалари учун тўлиқ солиқ таътиллари тақдим этиш ва экспорт ҳажми ортиб бориши билан солиқ таътиллари муддатини узайтириш таклифи 2023-2025-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 6-апрелдаги №01/10-00391-сонли маълумотнома). Натижада, иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошликни ошириш учун муҳим қадарн бўлиб, мамлакатни инвестициявий ва ташқи савдо муҳитида янада жозибадор қилади.