Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Отабек Мирхалиловичнинг

техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишлаб чиқариш мажмуалари ҳимояланган интегрирлашган бошқариш тизимларининг автоматлаштирилган лойиҳалаш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/T244.

Илмий маслаҳатчи: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Камилов Мирзаян Мирзаахмедович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Каримов Мажит Маликович, техника фанлари доктори, профессор. 

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш мажмуаларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимларининг автоматлаштирилган лойиҳалаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ахборот ва саноат технологияларини унификация қилиш шароитида ишлаб чиқариш мажмуаларининг ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимини лойиҳалашнинг асосий принциплари аниқланган ҳамда концепцияси ва услубияти ишлаб чиқилган;

тадқиқ қилинаётган объект хусусиятларини ҳисобга олиб, мураккаб ишлаб чиқариш технологик объектларини бошқариш тизимлари таҳдидлари ва заиф томонларини таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқариш мажмуаларининг ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимини структураси ишлаб чиқилган;

статистик таҳлил концепцияси асосида дискрет маълумотлар оқимига эга бўлган ишлаб чиқариш мажмуаларининг ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимидаги тармоқ трафигини мониторинг қилишни модернизация қилинган математик моделлари ишлаб чиқилган;

дискрет маълумотлар оқимига эга бўлган ишлаб чиқариш мажмуаларини ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимидаги тармоқ трафигини фрактал таҳлилининг такомиллаштирилган алгоритмлари ва моделлари ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқариш объектларини интеграллашган бошқариш тизимларида ахборотни мажмуавий криптографик ҳимоялаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқариш мажмуаларининг ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимларидаги исталмаган оқимларни мониторинг қилиш ва идентификациялашнинг қисман ўз-ўзини ўқитиш қобилиятига эга бўлган гибридли алгоритмлари ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқаришни интеграллашган бошқариш тизимларида маълумотлар базасини носозликларга чидамлилигини ошириш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишлаб чиқариш мажмуалари ҳимояланган интеграллашган бошқариш тизимларининг автоматлаштирилган лойиҳалаш усуллари ва алгоритмларини яратиш бўйича ишда олинган илмий натижалар асосида:

исталмаган оқимларни мониторинг қилиш ва таниб олишнинг қисман ўз-ўзини ўқитиш қобилиятига эга бўлган гибридли алгоритмлар, ишлаб чиқаришнинг интеграллашган бошқариш тизимларида ахборотни мажмуавий криптографик ҳимоялаш ва маълумотлар базасини носозликларга чидамлилигини ошириш усуллари ва алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборотлаштириш Бош марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 33-8/1449-сон маълумотномаси). Натижада тармоқ трафигини таҳлил қилиш тизимининг ишлаш унумдорлигини 12 % га ошириш имконини берган;

статистик таҳлил концепцияси асосида дискрет маълумотлар оқимига эга бўлган ИЧМ ҲИБТдаги тармоқ трафигини мониторинг қилишнинг модернизация қилинган математик моделлари ва дискрет маълумотлар оқимига эга бўлган ИЧМ ҲИБТдаги тармоқ трафигининг фрактал таҳлилини такомиллаштирилган алгоритмлари ва моделлари «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 33-8/1449-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган математик моделлар ва саноат тармоқларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш алгоритмлари ИЧМ ҲИБТни тўхтовсиз ишлаш имконини берган;

ахборот ва саноат технологияларини унификация қилиш шароитида ИЧМ ҲИБТни лойиҳалашнинг аниқланган асосий принциплари ҳамда ишлаб чиқилган концепцияси ва услубияти Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот ва жамоатчилик хавфсизлиги Маркази ҳамда «UNICON.UZ» ДУКда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 33-8/1449-сон маълумотномаси). Натижада ИЧМ ҲИБТдаги трафикни мониторинг қилиш тизими самарадорлигини 15 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish