Мирзаева Шахноза Хамиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритнинг клиник кечиши ва авжланишида тизимли яллиғланиш биомаркерларнинг ўрни» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Тib5843.
Илмий раҳбар: Эшмурзаева Аида Абдиганиевна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурод Саьдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор. Юлдашева Гулчеҳра Рустамовна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артритнинг клиник кечиши оғирлигини тизимли яллиғланиш маркерлари ҳамда Toll-like 2 рецептор кўрсаткичларни аниқлаш асосида баҳолаш ва унинг оқибатлари ривожланишида прогностик аҳамиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритда TLR2 миқдорининг ортиши касаллик фаолланиш даражаси ва унинг авжланиши билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
ревматоид артритнинг клиник кечиши зўрайишида интерлейкин 1, интерлейкин 6, α- ўсма некроз омили билан қон зардобидаги Toll-like рецептор фаоллиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
ревматоид артритда тизимли яллиғланиш жараёни авжланишини TLR2 даражасини ўзгариши билан ҳаққоний боғлиқлиги касаллик зўрайишининг предиктори сифатидаги ўрни асосланган;
ревматоид артритда TLR2 миқдори ўзгаришига кўра касаллик кечиши, фаоллик даражасини турғунлиги ва асоратлар ривожланишини башоратлаш мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ревматоид артритда тизимли яллиғланиш биомаркерларини аниқлаш ва ташхислаш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ревматоид артритда TLR2 миқдорининг ортиши касаллик фаолланиш даражаси ва унинг авжланиши билан ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 07.04.2025 йил 36-сонли ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 16.05.2025 йилдаги 01-66-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октабрдаги 26/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда РА фаоллигини эрта ташхислаш ва баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: РА фаоллигини эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида беморларнинг шифохонада даволаниш муддати қисқартирилди ҳамда ташхислаш ва даволашга кетадиган маблағлар тежалишига эришилди. Хулоса: РА мавжуд беморлар ҳолатини олдиндан башорат қилиш ва ўз вақтида ташхислаш уларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ муддат давомида сақлаб қолиш, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артритнинг клиник кечиши зўрайишида интерлейкин 1, интерлейкин 6, α- ўсма некроз омили билан қон зардобидаги Toll-like рецептор фаоллиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 07.04.2025 йил 36-сонли ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 16.05.2025 йилдаги 01-66-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октабрдаги 26/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: РА билан оғриган беморларда иммунологик, клиник-биокимёвий ва инструментал тадқиқотлар натижаларининг аҳамияти исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: бўғим синдромининг оғирлик даражасини эрта ташхислашда яллиғланиш олди ситокинларининг фаоллашиш даражасини аниқлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: РА бўлган беморлар тақдирини башоратлаш ва ўз вақтида ташхислаш соғлиқни сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ муддат давомида сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик ва ўлим хавфини камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ревматоид артритда тизимли яллиғланиш жараёни авжланишини TLR2 даражасини ўзгариши билан ҳаққоний боғлиқлиги касаллик зўрайишининг предиктори сифатидаги ўрни асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 07.04.2025 йил 36-сонли ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 16.05.2025 йилдаги 01-66-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 07-октабрдаги 26/45-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: РА билан оғриган беморларда иммунологик яллиғланиш кўрсаткичларини аниқлаш орқали эрта ташхислаш ва башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: РА ни эрта ташхислаш ва башоратлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: РА билан оғриган беморларда яллиғланиш кўрсаткичларини ўз вақтида ташхислаш натижасида соғлиқни сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ вақт давомида сақлаб қолиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артритда TLR2 миқдори ўзгаришига кўра касаллик кечиши, фаоллик даражасини турғунлиги ва асоратлар ривожланишини башоратлаш мезонлари асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 07.04.2025 йил 36-сонли ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 16.05.2025 йилдаги 01-66-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 11-октабрдаги 000108-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари ревматоид артрит билан оғриган беморларда TLR2 миқдорининг ўзгаришларини баҳолаш орқали касаллик кечиши, фаоллик даражаси ва оқибатлар ривожланишини башорат қилиш имконини беради. Бу иммунологик кўрсаткичлардан амалда фойдаланиш орқали ревматоид артритнинг турғун ва оғир кечувчи шаклларини эрта аниқлаш, клиник ҳолатни кузатиш ҳамда индивидуал терапевтик ёндашувни белгилаш имконини яратади. Шундай қилиб, TLR2 кўрсаткичларини клиник амалиётга жорий этиш ревматоид артритнинг тизимли кўринишларини эрта босқичда аниқлаш ва касалликни бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ремиссия даврини узайтириш ва ижтимоий фаоллигини тиклаш имконини беради .Хулоса Ревматоид артрит билан оғриган беморларда TLR2 миқдорининг ўзгариши касалликнинг фаоллик даражаси, кечиши ва эҳтимолий оқибатларини башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди. Ушбу кўрсаткични клиник ва лаборатор усуллар ёрдамида баҳолаш ревматоид артритнинг оғир ва турғун шаклларини эрта аниқлаш, касаллик динамикасини назорат қилиш ҳамда беморга индивидуал ёндашув асосида даволаш тактикасини белгилаш имконини беради. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ремиссия даврини узайтириш ва асоратлар ривожланишининг олдини олишда муҳим клиник ва амалий аҳамиятга эга.