Махсудов Фаррух Махсудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Травматик касалликнинг эрта даврларида болдир суякларининг синишларини даволаш хусусиятлари», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4320
Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Акрамов Вохиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Валиев Эркин Юлдашович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: остеосинтезнинг оптимал усулларини жорий этиш ва ишлаб чиқиш йули билан травматик касалликнинг эрта даврларидаги болдир суяклари синишларининг даволаш усуллари ва натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 илк бор болдир суяклари синишларини босқичма-босқич даволаш травматик касалликни эрта босқичларини кечишини яхшилашга ва асоратлар ривожланиш эҳтимолини камайтиришга олиб келиши исботланган;
илк бор травматик касаллик босқичларига асосланган остеосинтез алгоритми суяк бўлакларининг тез ва асоратларсиз битишига эришиш имконини бериши исботланган;
болдир суяклари ҳолатини адекват клиник баҳолаш ва остеосинтез турини дифференциал танлаш доимий остеосинтезга ўтиш учун оптимал шароит яратилиши асосланган;
травматик касаллик даврлари бўйича даволанган беморларни қиёслама ўрганиш таклиф этилган усуллар асосида яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар остеорегенерация жараёнлари натижаларини сезиларли яхшиланиши ва беморларни эрта активланиши учун имконият яратилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиши бўйича 2025 йил 7 июлдаги 21/17-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор болдир суяклари синишларини босқичма-босқич даволаш травматик касалликни эрта босқичларини кечишини яхшилашга ва асоратлар ривожланиш эҳтимолини камайтиришга олиб келиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, улар травматик касалликнинг эрта босқичлари болдир суяклари синишларида юзага келадиган патофизиологик механизмларни деталлаштириш имконини беради. Бу тизимли яллиғланиш реакциялари, гемодинамик ва метаболик ўзгаришларни тушунишни ўз ичига олади, бу эса янада аниқ ташхис қўйиш ва натижаларни башорат қилиш учун асос бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (29.04.2025 й. № 75 -У ); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (02.05.2025 й. №148) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган болдир суяклари синишларида босқичли остеосинтез алгоритми травматик касалликнинг ҳар бир босқичида фиксациянинг оптимал усулини танлаш орқали даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради, бу эса асоратлар хавфини камайтиради ва реабилитация муддатини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш тиббий ёрдам сифатини оширди ва соғлиқни сақлаш тизимига сезиларли иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: Беморларни оғир ҳолатдан тезроқ олиб чиқиш, травматик касалликнинг ўткир реакция даврининг яхшиланиши ва вақтинчалик остеосинтез қўлланилиши ҳисобига кейинги давр асоратлари келиб чиқиши эҳтимолини камайтиришга эришилди (мувофиқ равишда 1,85% ва 3%).
иккинчи илмий янгилик: илк бор травматик касаллик босқичларига асосланган остеосинтез алгоритми суяк бўлакларининг тез ва асоратларсиз битишига эришиш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижалари травматик касалликнинг оғирлиги ва ёндош омилларнинг мавжудлигига асосланиб, жарроҳлик ва консерватив даволаш усулларини танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва аниқлаштириш имконини беради. Бу беморнинг умумий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суякларни фиксация вақти ва усулини янада самарали аниқлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (29.04.2025 й. № 75 -У ); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (02.05.2025 й. №148) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: стерженли ташқи фиксация аппаратларидан фойдаланган ҳолда остеосинтезнинг инновацион кам инвазив технологияларини жорий этиш суяк бўлакларининг барқарор фиксациясини таъминлайди, юмшоқ тўқималарнинг шикастланишини минималлаштиради ва беморларнинг эрта тикланишига ёрдам беради, даволашнинг функционал натижаларини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш тиббий ёрдам сифатини оширди ва соғлиқни сақлаш тизимига сезиларли иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: Вақт фактори ва травматик касалликнинг босқичларига, шунингдек, остеосинтезнинг турли усулларини қўллаш кўрсаткичлари ва қарши кўрсаткичларига асосланган ишлаб чиқилган остеосинтез алгоритми, даволаш жараёнини регенерациянинг ҳар бир босқичида суяк битишининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш имконини беради. Эришилган натижалар: яхши — 75 (89,3%) ва 6 (84%), қониқарли — 6 (7,1%) ва 5 (6%), қониқарсиз — 6 (3,6%) ва 9 (10%).
учинчи илмий янгилик: болдир суяклари ҳолатини адекват клиник баҳолаш ва остеосинтез турини дифференциал танлаш доимий остеосинтезга ўтиш учун оптимал шароит яратилиши асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот эрта асоратларнинг ривожланиш механизмларини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради, бу эса замонавий илмий маълумотлар асосида уларнинг олдини олиш ва даволашнинг янги йўлларини таклиф қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (29.04.2025 й. № 75 -У ); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (02.05.2025 й. №148) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётда таклиф этилган даволаш усуллари ва алгоритмларидан фойдаланиш беморларнинг шифохонада қолиш муддатини сезиларли даражада қисқартириш, такрорий операциялар сонини камайтириш ва оёқ-қўллар функцияларини тезда тиклаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш тиббий ёрдам сифатини оширди ва соғлиқни сақлаш тизимига сезиларли иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: Травматик касалликнинг дастлабки босқичларида болдир суяклари ҳолатини тўғри клиник баҳолаш ва кейинги босқичларда доимий остеосинтез турини танлаш фиксация барқарорлигини 20–30% га оширади ҳамда шикастланган аъзо функциясини тиклаш жараёнини 25–35% га тезлаштиради. Бу маълумотлар энг яхши клиник натижаларга эришиш учун индивидуал ёндашувнинг аҳамиятини таъкидлайди.
тўртинчи илмий янгилик: травматик касаллик даврлари бўйича даволанган беморларни қиёслама ўрганиш таклиф этилган усуллар асосида яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар остеорегенерация жараёнлари натижаларини сезиларли яхшиланиши ва беморларни эрта активланиши учун имконият яратилганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: травматик касалликнинг эрта даврларида болдир суяклари синишларида суяк бўлакларининг узлуксиз битишини таъминлайдиган, асоратлар хавфини камайтирадиган ва беморларнинг реабилитациясини тезлаштирадиган босқичли остеосинтез алгоритмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан изоҳланади. Тадқиқот натижалари диагностика ва даволаш тактикасини такомиллаштиришга ёрдам беради, травматик касалликнинг босқичи ва беморнинг аҳволига қараб фиксациянинг энг мос усулини танлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (29.04.2025 й. № 75 -У ); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (02.05.2025 й. №148) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётда таклиф этилган даволаш усуллари ва алгоритмларидан фойдаланиш беморларнинг шифохонада қолиш муддатини сезиларли даражада қисқартириш, такрорий операциялар сонини камайтириш ва оёқ-қўллар функцияларини тезда тиклаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш тиббий ёрдам сифатини оширди ва соғлиқни сақлаш тизимига сезиларли иқтисодий фойда келтирди. Хулоса: Травматик касалликда ўтказилган даволаш самарадорлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, болдир суяклари синғининг травматик касалликнинг дастлабки босқичларида кечиш хусусиятларини ўрганиш ҳамда босқичма-босқич остеосинтез усулларини қўллаш касалликнинг биринчи даврида шиш ва оғриқ синдромининг кўринишини 40% гача камайтириш ва доимий остеосинтезга оптимал ўтишни таъминлаш имконини беради. Даволаш самарадорлиги ўз вақтидаги ташхис қўйиш, беморни индивидуал тарзда бошқариш тактикасига боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида терапиянинг якуний натижаларини яхшилашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish