Абидова Дилдора Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипофиз  аденомаларида  бўш турк эгари синдроми: клиник-гормонал жихатлари ва беморлар ҳаёт сифат даражасини баҳолаш», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib4455.
Илмий раҳбар: Холикова Адлия Омонуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамансуровa Зулайхо Муралимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипофиз аденомаси билан боғлиқ бўлган иккиламчи бўш турк эгари синдромининг (иБТЭС) клиник, гормонал ва яллиғланиш хусусиятларини комплекс тавсифлаш ҳамда гипопитуитаризм ва олиб борилган ўринбосар гормонал терапия фонида беморларнинг ҳаёт сифати даражасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор иБТЭС билан оғриган беморларда касалликнинг турли босқичларида гормонал етишмовчилик хавфини аниқроқ прогнозлаш имконини берадиган гипофиз безининг баландлиги ва троп гормонлар даражаси ўртасидаги боғлиқликнинг аниқланиши гипопитуитаризмни эрта аниқлаш учун визуализацион усулларининг (МРТ, КТ) диагностик аҳамиятини таъкидлаши исботланган;
юқори прогноз аниқлигини намоён этадиган (AUC=0,873) ва  гипопитуитаризмни ривожланиш хавфини миқдорий баҳолаш имконини берадиган пангипопитуитаризмни прогноз қилиш учун морфометрик, клиник, лаборатория ва яллиғланиш белгиларини ўз ичига олган мултифакториал модели ишлаб чиқилган; 
TNF-α ва IL-6 яллиғланиш цитокинлари даражасининг ошиши билан сурункали яллиғланишнинг гипофиз бези барча гормонлари  камайишида роли аниқланган;
илк бор иБТЭС билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифат даражаси ва олиб борилган даво самарадорлигини объектив баҳолаш учун тасдиқланган QoL-AGHDA сўровномасидан фойдаланиш беморларнинг ҳолатини кузатиш ва даволашни коррекция қилиш имкониятларини кенгайтириши исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипофиз аденомаларида бўш турк эгари синдроми: клиник-гормонал жихатлари ва беморлар ҳаёт сифат даражасини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор иБТЭС билан оғриган беморларда касалликнинг турли босқичларида гормонал етишмовчилик хавфини аниқроқ прогнозлаш имконини берадиган гипофиз безининг баландлиги ва троп гормонлар даражаси ўртасидаги боғлиқликнинг аниқланиши гипопитуитаризмни эрта аниқлаш учун визуализацион усулларининг (МРТ, КТ) диагностик аҳамиятини таъкидлаши исботланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ илмий кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Иккиламчи «бўш» турк эгари синдроми бўлган беморларда ҳаёт сифатини баҳолашда халқаро QoL-AGHDA сўровномасини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 79-T-сон ва Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 22-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: комплекс равишда гипофиз аденомаси тури, гипофиз ўлчами, касаллик давомийлиги ва олинаётган даволашга қараб БТЭС ривожланиш механизмлари ва шаклланиш хусусиятларини комплекс баҳолаш мазкур касалликни ҳар томонлама қамраб олишга хизмат қилади. Бу эса беморларни замонавий тиббий технологиялар билан кузатиш ва даволашнинг янги усулларига бўлган имкониятларини оширишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 7,5 млн сўм бюджет маблағлари иБТЭС бўлган беморларни тўғри юритиш орқали стационар даволанишга эҳтиёж бўлмаслиги ҳамда улар амбулатор шароитда кузатилиши натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: юқори прогноз аниқлигини намоён этадиган (AUC=0,873) ва гипопитуитаризмни ривожланиш хавфини миқдорий баҳолаш имконини берадиган пангипопитуитаризмни прогноз қилиш учун морфометрик, клиник, лаборатория ва яллиғланиш белгиларини ўз ичига олган мултифакториал модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ илмий кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Иккиламчи «бўш» турк эгари синдроми бўлган беморларда ҳаёт сифатини баҳолашда халқаро QoL-AGHDA сўровномасини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 79-T-сон ва Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 22-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган кўп омилли модел беморларнинг клиник-гормонал профили ва яллиғланиш фаоллиги даражасини ҳисобга олган ҳолда индивидуал ёндашувни амалга ошириш имконини беради. Бу юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, ўрнини босувчи гормонал терапияни бошлаш муддатларини оптималлаштириш ва ифодаланган пангипопитуитаризмнинг олдини олишга хизмат қилади. Ушбу моделни амалиётга жорий этиш клиник натижаларни яхшилайди, даволаш самарадорлигини оширади ва оғир эндокрин етишмовчилик намоён бўлишининг олдини олиш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган йилига ўртача 2,5-5,0 млн сўм бюджет маблағлари клиник-лаборатор ва яллиғланиш маркерлари комбинацияси асосида ишлаб чиқилган пангипопитуитаризмни прогнозлаш бўйича кўп омилли модел индивидуал гормон етишмовчилиги ривожланиш хавфини миқдорий баҳолаш, ташхис ва даволаш самарадорлигини ошириш, оғир асоратлар сонини камайтириш ҳамда иБТЭС бўлган беморларни иқтисодий жиҳатдан мақбул бошқариш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: TNF-α ва IL-6 яллиғланиш цитокинлари даражасининг ошиши билан сурункали яллиғланишнинг гипофиз бези барча гормонлари  камайишида роли аниқланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ илмий кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Иккиламчи «бўш» турк эгари синдроми бўлган беморларда ҳаёт сифатини баҳолашда халқаро QoL-AGHDA сўровномасини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 79-T-сон ва Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 22-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иБТЭС бўлган беморларда TNF-α ва IL-6 даражаларини аниқлаш ва миқдори ўзгаришини кузатиш яллиғланиш орқали юзага келадиган гипопитуитаризм ривожланишини эртароқ аниқлаш имконини беради, бу эса ўз вақтида яллиғланишга қарши ва ўрин босувчи гормонал терапияни тайинлашга ёрдам беради. Бу гормонал бузилишларнинг оғирлигини камайтириш, умумий ҳолатни яхшилаш, когнитив функцияларни тиклаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган йилига ўртача 1,8-4,2 млн сўм бюджет маблағлари иБТЭС бўлган беморларда гипофиз бези фаолиятини пасайтиришда асосий омил сифатида сурункали яллиғланишнинг ва ТNF-α ҳамда IL-6 даражасининг ортиши роли аниқланиши орқали эрта даво муолажаларини тавсия қилиш, асоратларнинг олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда тиббий ва ижтимоий харажатларни сезиларли даражада камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: Илк бор иБТЭС билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифат даражаси ва олиб борилган даво самарадорлигини объектив баҳолаш учун тасдиқланган QoL-AGHDA сўровномасидан фойдаланиш беморларнинг ҳолатини кузатиш ва даволашни коррекция қилиш имкониятларини кенгайтириши исботланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ илмий кенгаши томонидан 2024 йил 4 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Иккиламчи «бўш» турк эгари синдроми бўлган беморларда ҳаёт сифатини баҳолашда халқаро QoL-AGHDA сўровномасини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 79-T-сон ва Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги 22-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иБТЭС бўлган ва СТГ етишмовчилиги аниқланган беморларда ген-инженерия орқали ишлаб чиқарилган ўсиш гормонини ўз вақтида тайинлаш катта амалиёт аҳамиятига эга. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 7 млн сўм бюджет маблағлари гипофиз аденомаси ва СТГ етишмовчилиги бўлган беморларда QoL-AGHDA халқаро сўровномаси орқали баҳолаш ва текшириш иБТЭС асоратларини дастлабки босқичларда аниқлаш натижасида иқтисод қилинади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish