Шералиев Аббос Холмуминовичвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг рентабеллигини таъминлаш йўллари”
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2598
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Илмий раҳбар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хатамов Очилди Курбонович ва, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исмаилов Алишер Агзамовичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг рентабеллигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларининг ўз бизнес модели, риск-апатити ва капитал етарлилиги талабларини регулятор талаблари, инвестор кутилмалари ва бозор рентабеллиги билан солиштириш асосида танланган “мақсад қиймат”ни белгилаб олиш орқали соф фойданинг банк активларини рискка тортилган суммасига нисбатан оптимал даражасини таъминлаш таклиф этилган;
кредитларнинг таннархини эрта огоҳлантириш тизимларини қўллаш билан боғлиқ инновациялар асосида камайтириш орқали уларнинг даромадлилик даражасини ошириш таклиф қилинган;
тижорат банкларида фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан барқарор даражасига эришиш ҳамда соф фоизли даромаднинг ўсиш суръати билан брутто активларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан соф фоизли маржа кўрсаткичининг даражасини ошириш асосланган;
тижорат банкларининг қўшимча акциялар эмиссияси, стратегик инвесторлардан тўғридан-тўғри капитал қўйилмалар, айрим қарз мажбуриятларини капиталга конвертация қилишни кўзда тутувчи қўшилган капитал ҳисобидан биринчи даражали капитал миқдорини кўпайтириш орқали капиталнинг рентабеллик даражасини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тижорат банкларининг рентабеллигини таъминлаш борасида ишлаб чиқишдан таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банкларининг ўз бизнес модели, риск-апатити ва капитал етарлилиги талабларини регулятор талаблари, инвестор кутилмалари ва бозор рентабеллиги билан солиштириш асосида танланган “мақсад қиймат”ни белгилаб олиш орқали соф фойданинг банк активларини рискка тортилган суммасига нисбатан оптимал даражасини таъминлаш таклифи АТ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий этилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 20-февралдаги №03-12/3510-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Микрокредитбанкда брутто активларнинг рентабеллиги 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 0,09 фоизли пунктга ошган;
кредитларнинг таннархини эрта огоҳлантириш тизимларини қўллаш билан боғлиқ инновациялар асосида камайтириш орқали уларнинг даромадлилик даражасини ошириш таклифи АТ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий этилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 20-февралдаги №03-12/3510-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Микрокредитбанккда кредитларнинг даромадлилик даражаси 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 1,6 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларида фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан барқарор даражасига эришиш ҳамда соф фоизли даромаднинг ўсиш суръати билан брутто активларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан соф фоизли маржа кўрсаткичининг даражасини ошириш таклифи АТ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий этилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 20-февралдаги №03-12/3510-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Микрокредитбанкда соф фоизли маржанинг даражаси 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 2,3 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларининг қўшимча акциялар эмиссияси, стратегик инвесторлардан тўғридан-тўғри капитал қўйилмалар, айрим қарз мажбуриятларини капиталга конвертация қилишни кўзда тутувчи қўшилган капитал ҳисобидан биринчи даражали капитал миқдорини кўпайтириш орқали капиталнинг рентабеллик даражасини ошириш таклифи АТ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий этилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 20-февралдаги №03-12/3510-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Микрокредитбанкда регулятив капиталнинг рентабеллиги 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 0,4 фоизли пунктга ошган.