Турсунов Акмалжон Ҳамиджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХИХ-ХХ асрлар немисзабон шарқшунослиги: таҳлил ва талқин”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.DSc/Fil858
Илмий маслаҳатчи: Ҳаллиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат чет тиллари институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Муҳибова Улфатхон Учкуновна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, профессор; Қаҳҳаров Қобилжон Шухрат ўғли, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ-ХХ асрларда немисзабон шарқшунослиги тараққиёти, унинг назарий-методологик асослари, маданиятлараро алоқалардаги ўрни ва немис адабиётида Шарқ образининг ғоявий-бадиий талқинини тизимли, тарихий-типологик ҳамда компаратив ёндашувлар асосида илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Шарқ ҳақидаги европача тасаввурлар эволюцияси антик юнон-рим муҳитидаги “экзотик макон” консепсиясидан бошлаб, Уйғониш ва Маърифат даврларида юзага келган илмий ва фалсафий тафаккур шакллари орқали тизимли ёритилган. Айниқса, немис илмий тафаккурида шаклланган метафизик, гуманистик ва филологик қарашларнинг Шарқ ҳақидаги эпистемологик қарорларига таъсири намоён этилиб, Ҳердер, Кант, Лессинг, Ҳаманн каби мутафаккирларнинг асарларида Шарқни идрок этишдаги консептуал ўзгаришлар конкрет матнлар ва тарихий мисоллар асосида далилланган. Шу орқали, Европа тафаккурида Шарқ образининг тарихий-маданий асослари қандай шакллангани ва бу жараёнда немис маданий муҳитининг ўзига хос ҳиссаси далилланган;
ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида немисзабон ҳудудларда шаклланган шарқшунослик мактаблари фаолиятининг илмий-институционал асослари қайта таҳлил қилиниб, уларнинг “Билдунг” консепсияси билан узвий алоқаси очиб берилган. Хусусан, Берлин, Бонн, Вена университетлари ҳамда Деуцче Моргенлäндисче ГЭСеллсчафт каби илмий марказларнинг шаклланиши ва фаолияти Германиядаги кутубхона ва архив материалларига таянган ҳолда, янги фактлар ва замонавий эпистемологик ёндашувлар асосида ёритилган. Бу жараёнда немис илмий тафаккурининг маданий-ахлоқий парадигмалари билан шарқшунослик тадқиқотлари ўртасидаги ўзаро таъсирнинг тарихий асослари аниқланган;
филологик-танқидий, тарихий-генетик ва қиёсий методларнинг немис шарқшунослигидаги ўрни янгича назарда таҳлил қилиниб, бу методологик асослар орқали илмий тафаккурнинг шаклланиши қайта баҳоланган. Айниқса, Франц Боппнинг қиёсий тилшуносликдаги тамойиллари, Юлиус Велҳаусеннинг ислом тарихига танқидий ёндашуви ҳамда Игнас Голдзиҳернинг мусулмон тафаккури ва матншунослигига доир ишлари немис ориентализми доирасидан чиқиб, Европа гуманитар тафаккурининг тараққиётига таъсир этган муҳим эпистемологик манбалар сифатида талқин қилинган. Бу ёндашувлар, шунингдек, замонавий маданиятшунослик ва компаратив адабиётшуносликдаги методик изланишлар учун мустаҳкам илмий замин яратганлиги изчил асосланган; 
таржима фаолияти маданий воситачилик модели сифатида талқин қилиниб, Ҳаммер-Пургшталл, Фридрих Рукерт каби таржимонлар асарларининг Шарқ поетикасини Европа маданий контекстига олиб киришдаги роли адабий-эстетик ва эпистемологик жараён экани,  Шарқ поетикасининг немис адабиётига интеграцияси янги назарий асосда ёритилиб, Гёте, Рукерт ва Аннамари Шиммел ижодида шарқий поетик шакл ва рамзларнинг немис адабий-эстетик тизимига сингиши, бу жараёнда юзага келган маданиятлараро диалог ва бадиий синтез замонавий компаративистик методлар асосида интерпретация қилинган;
Амир Темур ва Бобур образлари даврий-типологик ёндашув асосида қиёсий ўрганилган. Романтизм, реализм, модернизм ва постколониализм даврларида бу тарихий шахсларнинг немис адабиётидаги бадиий талқинлари тарихий-фалсафий, эстетик ва идеологик контекстда очиб берилди. Темур – куч ва ирода тимсоли, Бобур – лирик шахсият ва маданий уйғунлик модели сифатида қайта консептуализация қилинган;
тарихий шахслар орқали Шарқ меросининг немис адабиётидаги акс этиш жараёни янгича талқин қилинди. Амир Темур, Бобур ва бошқа шарқона тарихий шахсларнинг бадиий ва илмий тасвирлари немис адабиётида қандай эпистемологик трансформацияга учрагани типологик ва компаратив методлар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ-ХХ асрларда немисзабон шарқшунослиги тараққиёти, унинг назарий-методологик асослари, маданиятлараро алоқалардаги ўрни ва немис адабиётида Шарқ образининг ғоявий-бадиий талқини тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
Диссертациясининг немисзабон шарқшуносликнинг туркий адабий меросни таҳлил қилишдаги ўрни, илмий-матншунослик ёндашувлари, Шарқ образининг бадиий талқини, шарқшунослик ва маданиятлараро алоқалар, туркийшуносликнинг ривожланиши, шарқ маданиятининг Ғарбга таъсири, ўзаро маданий таъсирлар, бадиий адабиётда шарқона тарбиянинг бадиий талқини каби тадқиқот натижалари ва материалларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳа доирасида диссертациянинг қуйидаги илмий натижаларидан фойдаланилган (2025-йил 5-июл, № 01/4-2950-сонли Маълумотнома). Натижада ўзбек тилининг морфологик таҳлилига туркий манбалар асосида илмий қўшимчалар киритилди, электрон морфолексикон базаси бойитилди ва қидирув тизимлари учун тил ресурсларининг қўлланиш имкониятлари кенгайди.
тадқиқотнинг тарихий-маданий асосларнинг узлюксиз эволюцияси, туркийшуносликнинг ривожланиши, шарқ маданиятининг Ғарбга таъсири, ўзаро маданий таъсирлар ва шарқшуносликдаги талқинлар, бадиий адабиётда шарқона тарбиянинг идеологик-бадиий талқини каби тадқиқот натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” бўйича амалий лойиҳа доирасида диссертациянинг қуйидаги илмий натижаларидан фойдаланилган (2025-йил 8-июл, № 01/4-3004-сонли Маълумотнома). Натижада платформада шарқ ва ғарб маданий меросига оид манбалар интеграцияси, туркий тиллар ўқитилишида тарихий-маданий материаллар асосида электрон ресурслар яратилиши ва уларнинг қўлланиш доираси кенгайиши ҳисобига лойиҳа амалий натижаларининг самарадорлиги ва фойдаланиш кўлами ортган.
тадқиқотда акс этган Шарқ поетикасининг немис адабиётига интеграцияси, поетик шакл ва рамзларнинг немис адабий-эстетик тизимига сингиши, бу жараёнда юзага келган маданиятлараро диалог ва бадиий синтез жараёнлари, тарихий шахслар орқали Шарқ меросининг немис адабиётидаги акс этиш жараёни ва уларнинг Ғарб адабиётида эстетик интеграция, маданий идентитет шаклланиши ҳамда трансмаданий воситачиликдаги ўрни ҳақидаги янгиликлар, шунингдек Ҳаммер-Пургшталл, Фридрих Рукерт каби таржимонлар асарларининг Шарқ поетикасини Европа маданий контекстига олиб киришдаги роли, адабий-эстетик ва эпистемологик жараёнларга қўшган ҳиссаси ҳамда бу таржималар Шарқ ва Ғарб ўртасида икки йўналишли маданий синтез ва семантик бойиш жараёнини шакллантиргани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти” ва “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларнинг 2025-йил феврал ва май сонларида фойдаланилди (2025-йил 26-август, № 05-09-1360-сонли Маълумотнома). Натижада Шарқ ва Ғарб адабий-бадиий алоқаларининг маънавий-маърифий, ижтимоий-эстетик аҳамиятини ёритишга хизмат қилувчи илмий маълумотлар асосида радиоешиттиришларнинг мазмун-моҳияти бойиган.
тадқиқотда очиб берилган Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий ҳамкорлик жараёнлари, немис адабиётида Шарқ образининг бадиий талқинлари, тарихий шахслар (Амир Темур, Бобур ва бошқалар) образларининг Ғарб маданий муҳитида қайта талқин қилиниши ва бу жараёнларда юзага келган эстетик интеграция, маданий идентитет ҳамда трансмаданий воситачиликнинг ўрни каби илмий натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2023-2025-йилларга мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилди. Лойиҳа ижросида диссертация доирасида олинган илмий натижалар асосида электрон платформанинг контенти бойитилди, маданий ва адабий манбалар базаси кенгайтирилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида нашр этиладиган “Компаративистика” (Cомпаративе Студиес) илмий-электрон журналининг 6-сонида А.Турсуновнинг “Немис адиби М. Правдин ижодида Бобур Мирзо талқини” (262–272-бетлар) номли мақоласи чоп этилди. Ушбу мақола орқали диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар амалиётга татбиқ қилинди, тарихий шахсларнинг немис адабиётидаги талқинлари бўйича олинган манбалар платформа фойдаланувчилари учун очиқ илмий ресурс сифатида тақдим этилди (2025-йил 5-сентябр, № 04-04-1/4985-сонли Маълумотнома). Натижада тадқиқот материали электрон платформанинг илмий-назарий базасини бойитди ҳамда қиёсий адабиётшунослик йўналишидаги тадқиқотлар учун янги асослар яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish