Норалиева Дилдора Абдуваликовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Гўрўғлининг туғилиши” достонининг лингвомаданий тадқиқи” 10.00.01 - Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Жумаев Турсунали; филология фанлари доктори, профессор Ҳусейин Байдемир. (Туркия Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади “Гўрўғлининг туғилиши” достонида қўлланган маданий тушунча ифодаловчи бирликларни тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тил ва маданиятни ўзаро боғлиқликда очиб бериб; маданий меросни сақлаш; халқлар орасидаги алоқани мустаҳкамлашдаги аҳамияти достон матнидаги лингвокултурологик бирликлар таҳлили воситасида далилланган;
достон матнида қўлланган рамз, мифологема, эталон, метафора, паремиологик бирлик, лакуна, стереотип, прецедент бирлик каби лингвокултурологик бирликларнинг гуруҳлари изоҳланган ва уларнинг аъзолари аниқланган;
 сандиқ, тахмон, элак, тўн, палов, дўмбира, карнай, сурнай, ясовулбоши, қуръандоз, мунажжим, эгар, эгарнинг қоши, сайисхона, парқин, тўриқ, шафақ от, байтал, қулун, юган, кировка, камон, никоҳ, тўй, совчи каби этнографизмлар ажратилган ва уларнинг лингвокултурологик аҳамияти очиб берилган;
достон матнида қўлланган 78 ибора ва 65 та мақолнинг лингвокултурологик вазифа бажариши асар сюжети таҳлили воситасида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Гўрўғлининг туғилиши” достонининг лингвокултурологик хаусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тил ва маданиятни ўзаро боғлиқликда очиб бериб; маданий меросни сақлаш; халқлар орасидаги алоқани мустаҳкамлашдаги аҳамияти достон матнидаги лингвокултурологик бирликлар таҳлили воситасида далилланганига оид хулосаларидан АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 03-ноябрдаги 385-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари ечимларини топиш имконини берган;
достон матнида қўлланган рамз, мифологема, эталон, метафора, паремиологик бирлик, лакуна, стереотип, прецедент бирлик каби лингвокултурологик бирликларнинг гуруҳлари изоҳланган ва уларнинг аъзолари аниқланганига оид хулосаларидан АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 03-ноябрдаги 385-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари ечимларинитопишда достонларнинг ўрни топиш имконини берган;
сандиқ, тахмон, элак, тўн, палов, дўмбира, карнай, сурнай, ясовулбоши, қуръандоз, мунажжим, эгар, эгарнинг қоши, сайисхона, парқин, тўриқ, шафақ от, байтал, қулун, юган, кировка, камон, никоҳ, тўй, совчи каби этнографизмлар ажратилган ва уларнинг лингвокултурологик аҳамияти очиб берилганига доир хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун” номли  кўрсатув дастури ссенарийсида фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-сентябрдаги 17-05/148-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар радиоешиттиришларнинг мазмунли бўлишига, кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish