Ишанкулова Дилдора Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетик ичимлик таъсирида аёллар жинсий аъзолари морфо-структураси ва репродуктив тизимида бўладиган ўзгаришларни экспериментал баҳолаш”, 14.00.02– Морфология ва 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2649.
Илмий раҳбарлар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиева Нодира Ҳакимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади тажрибада энергетик ичимлик таъсирида бачадоннинг репродуктив, гестацион даврларида морфо-функционал ўзгаришларини экспериментал бахолаш ва ҳомиладорлар ўртасида  эмбриохореал етишмовчиликни башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 3 ой давомида энергетик ичимлик истеъмол қилган репродуктив ҳамда гестацион даврдаги 6 ойлик каламушлар бачадон эндометрий қаватининг экзокрин безлари атрофида ва миометрийсида III - турдаги коллаген тола тутами миқдорининг ошиши - фиброзланиш, ва бачадон эндометрий қавати стромасида ҳамда қон-томир мушак қавати интимасида юқори даражадаги СД-138 маркёр экспрессияси яллиғланишли инфильтратларнинг мавжудлигидан далолат бериши аниқланган;
илк бор гестацион даврда энергетик ичимликни 3 ой истеъмол қилган урғочи 6 ойлик каламушлар бачадони эндометрий қавати безлари ва миометрий қаватидаги миоцитларининг ҳажмининг ошиши ва уларни бириктирувчи тўқима билан алмашиниши, бачадон мушак қаватининг қисқариш функцияси, миометрий қавати ва плацентадаги томирлар зичлигининг 4-5 баравар пасайганлигига олиб келиб, ҳомила гипоксияси ривожланишига олиб келиши исботланган;
экспериментал гуруҳдаги ҳомиладор 6 ойлик урғочи каламушларда эстрадиол миқдори 1,1 баравар, прогестерон миқдори 1,4 баравар, хореон гонадотропин биокимёвий маркёрининг 1,7 баравар камайиши, альфафетопротеин кўрсаткичининг эса 1,1 баравар ошиши, каламушлар бачадонида намоён бўлган гистоморфометрик кўрсаткичлар билан юқори r≈ 0,96 мусбат чизиқли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
гестация даврида ҳомиладорларнинг қонида энергетик ичимлик таъсирида хореон гонадотропин биокимёвий маркёри 3-4 баравар, прогестерон ва эстрадиол гормонларининг 2-3 баравар пасайиши, альфа-фетопротеин кўрсаткичларининг эса 1,5 баравар ошиши, бунинг натижасида эса эмбриохореал етишмовчилик белгиларининг намоён бўлиши кузатилганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Энергетик ичимлик таъсирида аёллар жинсий аъзолари морфо-структураси ва репродуктив тизимида бўладиган ўзгаришларни экспериментал баҳолашни ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
биринчи илмий янгилик:  илк бор ривожланишнинг репродуктив даврида 3 ой давомида энергетик ичимлик истеъмол қилган 3 ойлик каламушлар бачадони қаватларида қалинлашиш, эндометрий қавати экзокрин безлари атрофида ва миометрий қават мушак катламлари орасида III - турдаги коллаген тола тутами миқдорининг ошиши - фиброзланишга хос морфологик ўзгаришлар ҳамда, иммуногистокимёвий таҳлилда каламушларнинг бачадонидан олинган тўқималарда CД-138 маркёри экспрессиясининг кузатилиши, яллиғланишли инфильтратларнинг мавжудлиги аниқланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 13 мартдаги 24-m/043 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимликнинг бачадон ва ҳомиладорликка таъсири (клиник-экспериментал таҳлил)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюросининг 25.11.2024 йилдаги 17-сон ҳамда, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Давлат муассасасининг Бухоро вилоят филиалининг 20.01.2025 йилдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июльдаги 22/63-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 3 ой энергетик ичимлмлик ичирилган урғочи каламушлар бачадонидаги морфологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши сурункали эндометрит, бачадоннинг бошқа ўсма касалликлари ва бепуштлик патологиялари асоратлари олди олиниб, хавфли ва хавфсиз ўсмаларнинг пайдо бўлишини эрта аниқлашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида бачадони тўқимасидаги морфологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши тажрибада лаборатория ҳайвонларини тежамкорлик билан қўллаш ва морфологик текширишларни оптималлаштиришга эришилади ҳамда, сурункали эндометрит сабаб юзага келувчи бепуштликни даволаш ва дори-дармонларни сотиб олиш харажатларини камайтиришга эришилади. Хулоса: урғочи каламушлар бачадонидаги морфологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 180000 сўмдан 1965000 сўмгача тежалишига эришилади. 
иккинчи илмий янгилик: илк бор гестацион даврда энергетик ичимликни 3 ой истеъмол қилган урғочи 6 ойлик каламушлар бачадони эндометрий қавати безлари ва миометрий қаватидаги миоцитларининг ҳажмининг ошиши ва уларни бириктирувчи тўқима билан алмашиниши, бачадон мушак қаватининг қисқариш функцияси, миометрий қавати ва плацентадаги томирлар зичлигининг 4-5 баравар пасайганлигига олиб келиб, ҳомила гипоксияси ривожланишига олиб келиши исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 13 мартдаги 24-m/043 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимликнинг бачадон ва ҳомиладорликка таъсири (клиник-экспериментал таҳлил)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюросининг 25.11.2024 йилдаги 17-сон ҳамда, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Давлат муассасасининг Бухоро вилоят филиалининг 20.01.2025 йилдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июльдаги 22/63-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 3 ой энергетик ичимлик ичирилган урғочи каламушлар бачадонидаги морфологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши бепуштлик патологиялари асоратлари олди олиниб, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширди ва оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берди ҳамда, бунинг натижасида бепуштлик кўрсаткичи яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида бачадон тўқимасидаги морфологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг тежалишига эришилди. Хулоса: тажрибавий тадқиқот натижасида аниқланган сурункали эндометрит сабаб юзага келувчи бепуштликни даволаш ва дори-дармонларни сотиб олиш учун харажатларнинг 1500000 сўмгача иқтисод қилинишига эришилади.
учинчи илмий янгилик: экспериментал гуруҳдаги ҳомиладор 6 ойлик урғочи каламушларда эстрадиол миқдори 1,1 баравар, прогестерон миқдори 1,4 баравар, хореон гонадотропин биокимёвий маркёрининг 1,7 баравар камайиши, альфафетопротеин кўрсаткичининг эса 1,1 баравар ошиши, каламушлар бачадонида намоён бўлган гистоморфометрик кўрсаткичлар билан юқори r≈ 0,96 мусбат чизиқли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 13 мартдаги 24-m/043 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимликнинг бачадон ва ҳомиладорликка таъсири (клиник-экспериментал таҳлил)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюросининг 25.11.2024 йилдаги 17-сон ҳамда, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Давлат муассасасининг Бухоро вилоят филиалининг 20.01.2025 йилдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июльдаги 22/63-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-экспериментал кузатувда энергетик ичимлик истеъмол қилиш натижасида бачадон деворидаги морфологик ўзгаришлар морфометрик ҳамда инструментал - каламушлар ҳамда ҳомиладор аёллар ультратовуш таҳлили натижалари орқали тасдиқланиши, касалликларни дифференциал диагностика қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширади ва оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик истеъмол қилган ҳомиладор аёлларда юзага келиши мумкин бўлган акушерлик патологияларни эрта башорат қилиш ва олдини олиш, мазкур патология билан боғлиқ даволаниш харажатини ўртача 1 нафар бемор учун 2500000 сўмгача тежашга эришилади. Хулоса: клиник-экспериментал кузатувда олиб борилган сўровнома ҳамда, инструментал текширувлар натижасида ҳомиладорларда аниқланган касалликларни даволаш ишида бюджет маблағлари 12,4% гача иқтисод қилинади. 
тўртинчи илмий янгилик: гестация даврида ҳомиладорларнинг қонида энергетик ичимлик таъсирида хореон гонадотропин биокимёвий маркёри 3-4 баравар, прогестерон ва эстрадиол гормонларининг 2-3 баравар пасайиши, альфа-фетопротеин кўрсаткичларининг эса 1,5 баравар ошиши, бунинг натижасида эса эмбриохореал етишмовчилик белгиларининг намоён бўлиши кузатилганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 13 мартдаги 24-m/043 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимликнинг бачадон ва ҳомиладорликка таъсири (клиник-экспериментал таҳлил)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюросининг 25.11.2024 йилдаги 17-сон ҳамда, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Давлат муассасасининг Бухоро вилоят филиалининг 20.01.2025 йилдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июльдаги 22/63-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимлик таъсирида қонда эстрадиол ва прогестерон гормонлари миқдорини ҳамда, хореон гонадотропин биокимёвий маркёри миқдорини аниқлаш диагностик усулларига ва даволаш тактикасига ўзгартиришлар киритилишини инобатга олиниши бепуштлик, ҳомиладорликни вақтидан олдин тушиш хавфини олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга асос бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик таъсирида қонда эстрадиол ва прогестерон гормонлари миқдорининг ҳамда, хореон гонадотропин биокимёвий маркёри миқдорининг камайишини аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва мукаммал даволаш тактикасини олиб бориш орқали бир нафар беморга сарфланадиган 1 кунлик койка учун бюджет маблағларининг  250000 сўми иқтисод қилинади. Хулоса: энергетик ичимлик таъсирида гормонал бузилишларнинг гистоморфометрик ўзгаришлар билан мос келиши, ҳомиладорларда эмбриохореал етишмовчиликни эрта башоратлашга имкон беради.
Энергетик ичимликнинг бачадон ва ҳомиладорликка таъсири (клиник ва експериментал таҳлил) соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Давлат муассасасининг Бухоро вилоят филиали (20.01.2025 йилдаги 21-сон буйруқ асосида) ва Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюросида (25.11.2024 йилдаги 17-сон буйруқ асосида) клиник амалиётга тадбиқ этилган. Амалиётга тадбиқ бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги қарори асосида 22/63-сонли ягона хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish