Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилова Сурайё Абдухалимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишда ҳамшира ролини оптималлаштиришнинг илмий асослари», 14.00.23–Ҳамширалик ишини ташкил этиш (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib369.

Илмий рахбар: Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппоненлар: Салиходжаева Рихси Камиловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент педиатрия тиббиёт инситути.

Диссертациянинг йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: бачадон бўйни касалликларини эрта аниқлаш ва унинг олдини олишда ҳамширалар иштирокини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тиббиёт ҳамширалари томонидан аёллар орасида бачадон бўйни касалликларининг профилактикаси, хавф омиллари, клиник белгилари борасида билим даражасини ошириш натижасида уларнинг поликлиникага барвақт мурожаатининг таъминланиши исботланган;

махсус тайёрланган тиббий ҳамшираларнинг бачадон бўйни касалликлари (ББК) скринингидаги ўрни кўрсатилган;

илк бор тиббий хамширалар томонидан клиник визуал усули билан бачадон бўйни касалликларини барвакт аниқлашда кетма-кетлик ишлаб чикилган;

соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинидаги даволаш- профилактика муассасаларида бачадон бўйни касалликларини олдини олиш ва эрта аниқлашда хамшираларни жалб қилишнинг тиббий ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бачадон бўйни касаллигини олдини олиш ва эрта ташхислаш тадбирларида ҳамширалар ролини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

«Бачадон бўйни касалликларини олдини олиш ва эрта аниқлашда ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланмада бачадон бўйни касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ижтимоий омилларнинг аҳамиятини тушинтиришда ўрта тиббиёт ходимларининг вазифалари, тутган ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган;

«Бачадон бўйни саратони касаллиги скрининг текширувининг клиник-визуал усулини жорий этиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг амалиётчи ҳамшираларини бачадон бўйни касалликларни эрта белгиларини аниқлаш хамда скрининг назорати олиб бориш тартиб ва механизмларини татбиқ этиш имконини берган;

бачадон бўйни касалликларни олдини олиш ва эрта ташхислаш тадбирларида ҳамширалар ўрни оптималлаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Уч тепа тумани марказий поликлиникаси ва Тошкент вилояти Занги-ота тумани 16 сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 декабрдаги 8н-з/234-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши гинекологик хоналарида текширув унумдорлигини ошириш ва аёллар профилактик кўриги қамрови кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish