Қосимов Ахмаджон Абдуқодировичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олтинсимон қорағат (Рибес Ауреум Пурш) нинг серхосил, йирик мевали, абиотик омилларга чидамли ва экспортбоп навларини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Qx367.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Хилола Равшановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: олтинсимон қорағатнинг “Гулноза” (НАП 516) нави, “Наргиз” (НАП 515) нави ва “Дўстлик” (НАП 514) навлари.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олтинсимон қорағатнинг маҳаллий навларини ўзаро чатиштириш орқали абиотик омилларга чидамли, серҳосил, йирик мевали экспортбоп навларни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор республикамиз кескин континентал иқлим шароитига мос олтинсимон қорағатнинг “Крондал” (АҚШ) ва “Мичурин” (Россия) навларини чатиштириш орқали олинган 13 та (Ф1) дурагайлари ва “Узбекистанская крупноплодная” навининг 146 та популяциясидан аналитик селекция орқали танлаб олинган намуналар морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича комплекс баҳоланган;
олтинсимон қорағатнинг 13 та (Ф1) дурагайларидан 1 та (№15-10) ва 146 та дурагай популяцияларидан серҳосил, йирик мевали, витамин ва минералларга бой, янгилигича ва қайта ишлашга яроқли 2 та (№15-5; №13-7) танлаб олинган намуналари асосида “Гулноза”, Дўстлик ва “Наргиз” навлари яратилган;
олтинсимон қорағатнинг 13 та нав ҳамда дурагайлари морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича олинган ва келгусида селекция жараёнини қисқартириш учун хизмат қиладиган илмий натижалар институт генофонд ахборот базасига киритилган;
янги яратилган “Гулноза”, Дўстлик ва “Наргиз” навлари андоза “Сиюма” навига нисбатан ҳосилдорлиги 7,3-8,4 с/га.га, қурғоқчиликка чидамлилиги 2-4 фоизгача, баргларнинг иссиққа чидамлилиги 5-15 фоизгача юқорилиги билан ажралиб туриши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олтинсимон қорағат (Рибес Ауреум Пруш) нинг серҳосил, йирик мевали, абиотик омилларга чидамли ва экспортбоп навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
илк бор Тошкент ва Андижон вилоятлари шароитида олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пруш) нинг серҳосил, йирик мевали, абиотик омилларга чидамли ва экспортбоп янги “Дўстлик” (НАП 514) нави яратилиб, 2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро учун патент олинган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги 05/06-03-183-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли учун олтинсимон қорағатнинг C витаминига бой бўлган, қурғоқчиликка чидамли, серҳосил, йирик мевали янги нави сифатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилган; 
олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пруш) нинг серҳосил, йирик мевали, абиотик омилларга чидамли ва экспортбоп янги “Наргиз” (НАП 515) нави яратилиб, 2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро учун патент олинган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги  05/06-03-183-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли учун олтинсимон қорағатнинг C витаминига бой бўлган, қурғоқчиликка чидамли, серҳосил, йирик мевали янги нави сифатида ички бозорни юқори сифатли, таннархи арзон маҳаллий қорағат мева маҳсулотлари билан таъминлашда хизмат қилган;
олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пруш) нинг серҳосил, йирик мевали, абиотик омилларга чидамли ва экспортбоп янги “Гулноза” (НАП 516) нави яратилиб, 2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро учун патент олинган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги  05/06-03-183-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка чидамли, серҳосил, йирик мевали янги нав сифатида аҳоли ва озиқ-овқат саноатини C витаминига бой олтинсимон қорағат билан таъминлашга хизмат қилган;
олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пруш) нинг “Гулноза”, “Наргиз”, “Дўстлик” навлари Тошкент вилояти Паркент тумани “Бойқозон агро замин” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Бойқозон Паркент боғи” фермер хўжалигида 0,8 гектар, жами 1,8 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги 05/06-03-183-сон маълумотномаси). Натижада, 3х1 м схемада экиб, парваришашланган янги олтинсимон қорағат навларидан гектаридан 6,0-7,0 т ҳосил олиниб, 50-60% иқтисодий самарадорликка эришиш билан бир қаторда, ушбу навларнинг серҳосил, йирик мевали, экспортбоп эканлиги амалий жиҳатдан тадиқланган.
олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пруш) нинг “Гулноза”, “Наргиз”, “Дўстлик” навлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Равшанбек Ишонч меваси” фермер хўжалигида 0,25 гектар, Қўрғонтепа туманидаги “Мўминжон ота Исмоилов” фермер хўжалигида 0,25 гектар, “Алижон Иқболжон ерлари” фермер хўжалигида 0,32 гектар, жами 0,82 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги 05/06-03-183-сон маълумотномаси). Натижада, 3х1 м схемада экиб парваришланган мазкур янги навларнинг абиотик омилларга (иссиққа ва қурғоқчиликка) чидамли эканлиги тасдиқланган ҳолда, гектаридан 6,0-7,0 т ҳосил олиниб, 50-60% иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish