Қудратов Иномжон Немат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида “яшил” молиялаштиришни жадаллаштириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5421. 
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Банк молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари фаолиятида “яшил” молиялаштириш амалиётининг назарий асослари ва амалий ҳолатини ўрганиш, уларнинг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳамда банкларда “яшил” кредитлашни жадаллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун уч йил муддатгача компенсация тўлаб бериш таклиф эилган;
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бериладиган кредитлар 5 млрд сўмгача бўлганда, асосий қарзни тўлаш учун 7 ойгача имтиёзли давр белгилаш ва харид қилинган яшил энергия ускуналари ва қуёш панеллари гаров эвазига кредит бериш таклиф этилган;
банкларда ресурсларни оқилона жойлаштиришда жалб этилган маблағлар бўйича ўртача фоиз ставкасининг ўсиш суръати жалб этилган маблағлар ўсиш суръатидан камида 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш орқали, тижорат банкларида яшил молия портфелларини оптималлаштириш таклиф этилган;
экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда яшил истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида “яшил” молиялаштиришни жадаллаштириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун уч йил муддатгача компенсация тўлаб бериш таклифи “Гарант банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган  (“Гарант банк” АЖнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 10/97-сонли маълумотнонамаси).  Натижада,  фоиз  ставкасининг  бир  қисмини компенсация қилиш орқали аҳоли учун энергия тежамкор техника, экологик тоза қурилиш материаллари ва бошқа яшил маҳсулотларни харид қилиш имкониятлари кенгайган;
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бериладиган кредитлар 5 млрд сўмгача бўлганда, асосий қарзни тўлаш учун 7 ойгача имтиёзли давр белгилаш ва харид қилинган яшил энергия ускуналари ва қуёш панеллари гаров эвазига кредит бериш таклифи “Гарант банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Гарант банк” АЖнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 10/97-сонли маълумотнонамаси).  Натижада, имтиёзли давр билан бериладиган яшил кредитлар кичик ва оилавий бизнеснинг барқарор ривожланишини таъминлаб, молиявий рискларни камайтиради ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилган;
банкларда ресурсларни оқилона жойлаштиришда жалб этилган маблағлар бўйича ўртача фоиз ставкасининг ўсиш суръати жалб этилган маблағлар ўсиш суръатидан камида 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш орқали, тижорат банкларида яшил молия портфелларини оптималлаштириш таклифи “Гарант банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Гарант банк” АЖнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 10/97-сонли маълумотнонамаси).  Натижада, фоиз ставкаларининг маблағлар ўсишидан 25% юқори суръатини таъминлаш орқали тижорат банкларида яшил молия портфеллари оптималлаштирилади, молиявий самарадорлик ошади ва экологик барқарор лойиҳаларга инвестициялар кенгайган;
экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда яшил истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш таклифи “Гарант банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Гарант банк” АЖнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 10/97-сонли маълумотнонамаси). Натижада, экологик тамойилларни кундалик ҳаётга жорий этган шахсларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ва уларга давлат хизматлари ҳамда яшил истеъмол кредитларида чегирмалар тақдим этиш орқали, аҳолининг экологик онгини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish