Кузиева Гулноза Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини оширишда инновациялардан фойдаланишнинг назарий асослари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3683.
Илмий раҳбар: Хажиев Бахтиёр Душабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Усманов Анвар Саидмаҳмудович, Тошкент давлат транспорт университети профессори, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор Шакирова Фароғат Болтаевна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишда инновациялардан фойдаланишни кенгайтириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан илмий таклифлар ва назарий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра, “тадбиркорлик фаолиятида инновациялар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг рақобат устунликларини шакллантириш ва барқарор ўсишга эришиш мақсадида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қўшилган қиймат яратиш билан боғлиқ фаолият жиҳатидан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра тадбиркорлик фаолиятида инновациялардан фойдаланиш даражасини баҳолашда қўшилган қиймат (ҚҚ = 0,25), рентабеллик (Р = 0,14), меҳнат унумдорлиги (МУ = 0,26) ва хатарлар (Х = 0,35) нисбатини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар тизими тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш воситаси сифатида асосланган;
инновацион ривожланиш консепсияси, эндоген ўсиш назарияси ва институционал иқтисодий мактаб йўналишларининг умумий қарашларига кўра инновацион жараёнларга жалб этилган иштирокчилар сонининг ортиши ҳамда ишчи кучи ва капитал самарадорлигининг ошиши ўзаро боғлиқ ижобий мултипликатив таъсир шаклида назарий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистонда инновацион муҳит ривожланиши таъсирида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели ёрдамида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда инновация фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
инновациянинг фақат янги ғоя эмас, балки уни амалиётга татбиқ қилиш, уни тижоратлаш, бозорда муваффақиятли фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қўшимча қиймат яратиш билан боғлиқ комплекс фаолияти эканлиги ҳақида такомиллаштирилган муаллифлик таърифи 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт ва бизнес» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи).  
назарий-услубий ёндашувга кўра тадбиркорлик фаолиятида инновациялардан фойдаланиш даражасини баҳолашда қўшилган қиймат (ҚҚ = 0,25), рентабеллик (Р = 0,14), меҳнат унумдорлиги (МУ = 0,26) ва хатарлар (Х = 0,35) нисбатини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар тизими тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш воситаси сифатида асосланган натижалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-декабрдаги ПҚ–4937-сон “Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари сифатида қўшилган қиймат, рентабеллик, меҳнат унумдорлиги ва хавф-хатарлар каби коеффициентлари келтирилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 2-декабрдаги 05-03-13590 сонли маълумотномаси). Тадқиқотда фойдаланилган (0.13≤ҚҚ≤0.29; 0.03≤Р≤0.15; 0.11≤МУ≤0.26; 0.2≤Х≤0.4) каби интерваллар мазкур қарорда назарда тутилган натижадорлик индикаторлари тизими билан тўлиқ мувофиқликда шакллантирилган.
инновацион ривожланиш консепсияси, эндоген ўсиш назарияси ва институционал иқтисодий мактаб йўналишларининг умумий қарашларига кўра инновацион жараёнларга жалб этилган иштирокчилар сонининг ортиши ҳамда ишчи кучи ва капитал самарадорлигининг ошиши ўзаро боғлиқ ижобий мултипликатив таъсир шаклида назарий жиҳатдан асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165-сон
 «2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонининг инновацион инфратузилмани кенгайтириш, илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида технологик янгиланиш жараёнини жадаллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 
2025-йил 2-декабрдаги 05-03-13590 сонли маълумотномаси).
Ўзбекистонда инновацион муҳит ривожланиши таъсирида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигидаги ўзгаришлар Арима модели ёрдамида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикасининг 2022–2024-йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инновациясини ривожлантириш дастури лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 2-декабрдаги 05-03-13590 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ижтимоий ва ишлаб чиқариш инновациясини ривожлантиришнинг 2023–2024-йиллар учун мақсадли мўлжалларга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish