Очилова Камола Илхом қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Дисертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда кино ва театр санъати тарихи (1991-2020-йй.), 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Таr629
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети PhD.03/27.02.2021.Таr.70.05. 
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамурадович тарих фанлари доктори, профессор Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович тарих фанлари номзоди, профессор   
Етакчи ташкилот:Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020-йилларда Ўзбекистонда кино ва театр санъати тарихини ёритиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мустақиллик йилларида кино ва театр соҳасида амалга оширилган ислоҳотларни уч даврга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқлиги: биринчи босқич 1991-2000-йилларни ўз ичига олиб, ушбу даврда кино ва театрда ижро этиладиган репертуарларда совет мафкурасидан ҳоли бўлиш жараёни ва ижодий эркинлик етакчилиги натижасида миллий, умуминсоний қадриятларимизни санъатда устуворлиги яққол акс этди; иккинчи босқич 2001-2015-йилларни ўз ичига олиб, ушбу даврда кинофилмларнинг сифати қуйи даражага тушиб кетиб, асосан кассабоб филмларга, театрларда эса маиший-кулгили, фолклор-этнографик спектакллар қаторида миллатимиздан етишиб чиққан буюк кишиларнинг ҳаётини саҳналаштирилишига эътибор берилди; учинчи босқич 2016-йилдан бошланиб, ушбу даврдан бошлаб кино ва театр соҳасида туб бурилиш амалга оширилиб, соҳа юзасидан меёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб тартибга солинди, халқаро ҳамкорлик, жаҳон даражасида кино ва театр асарларини яратиш, кадрлар масаласидаги муаммолар ечимига қаратилганлиги асосланган;
1991-2020-йилларида кино ва театр соҳасида фаолият олиб борган етук намоёндалар ҳаёти ва ижоди оърганилиб, театрда устоз-шогирд анъанаси миллий меросни сақлаш ва мустақиллик ғояларини тарғиб қилиш омиллари билан боғлиқ ҳолда кучли тарзда давом этганлиги ва бу жараён давлат томонидан ҳам қоъллаб-қувватланганлиги, кино соҳасида эса ижодий йоъналишлар бойиган боълса-да, моддий-техник база етишмаслиги, бозор муносабатларига коъпроқ боғлиқлик ва ижодий жамоаларнинг парокандалиги устоз-шогирд анъанасининг театрдагидек тизимли ривожланишини чекланганлиги боис театр санъати устоз-шогирд мактабини тиклаш ва ривожлантиришда етакчи оърин тутганлиги, кино соҳасида эса бу жараён алоҳида ижодий мисоллар асосида амал қилганлиги аниқланган; 
Мустақилликнинг илк йилларида кино ва театр соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашда иқтисодий қийинчиликлар, олий таълим муассасаларига берилган квоталарнинг камлиги туфайли бир қатор муаммолар вужудга келганлиги, уларни бартараф этиш мақсадида мавжуд ўқув юртларининг фаолияти такомиллаштирилганлиги ва янги турдагиларини таъсис этилиши соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришда муҳим омил бўлганлиги далилланган;
Мамлакатимизда кино ва театр соҳасида амалга оширилган ҳамкорлик алоқалари маданиятлар алмашинувига, ўзбек маданиятининг жаҳон маданий жараёнларида жадал интеграциялашувига ва тарғиботига хизмат қилганлиги, ўзаро тажриба алмашиш жараёнлари, ҳамкорликда амалга оширилган фестиваллар, юртимизда суръатга олинган филм ҳамда спектаклларнинг жаҳон саҳнасидан муваффақиятли ўрин эгалланганлиги, хориж мамлакатлари томонидан ушбу соҳани ривожлантириш учун грантлар ажратилганлиги, бу орқали маданий ва халқ дипломатияси ривожига катта ҳисса қўшилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда кино ва театр санъати тарихи бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва олинган илмий натижаларидан: 
•    Мустақиллик йилларида кино ва театр соҳасида амалга оширилган ислоҳотларни уч даврга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқлиги: биринчи босқич 1991-2000-йилларни ўз ичига олиб, ушбу даврда кино ва театрда ижро этиладиган репертуарларда совет мафкурасидан ҳоли бўлиш жараёни ва ижодий эркинлик етакчилиги натижасида миллий, умуминсоний қадриятларимизни санъатда устуворлиги яққол акс этди; иккинчи босқич 2001-2015-йилларни ўз ичига олиб, ушбу даврда кинофилмларнинг сифати қуйи даражага тушиб кетиб, асосан кассабоб филмларга, театрларда эса маиший-кулгили, фолклор-этнографик спектакллар қаторида миллатимиздан етишиб чиққан буюк кишиларнинг ҳаётини саҳналаштирилишига эътибор берилди; учинчи босқич 2016-йилдан бошланиб, ушбу даврдан бошлаб кино ва театр соҳасида туб бурилиш амалга оширилиб, соҳа юзасидан меёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб тартибга солинди, халқаро ҳамкорлик, жаҳон даражасида кино ва театр асарларини яратиш, кадрлар масаласидаги муаммолар ечимига қаратилганлиги асосланганлиги қиёсий таҳлиллар асосида очиб беришда фойдаланилган. (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия фондининг 2024-йил 21-февралдаги 01-13-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида мамлакатимиздаги кино ва театр соҳасини ривожлантириши ва юртимизда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар тарғиботида ҳал қилувчи соҳалардан бири эканлигини асослаб бериш имконини далиллар асоида тадқиқ этган. 
1991-2020-йилларида кино ва театр соҳасида фаолият олиб борган етук намоёндалар ҳаёти ва ижоди ўрганилиб, улардаги бой мерос устоз-шогирд анъанаси орқали шогирдларга етказиб бериш усуллари ўрганилиб, бу анъаналар театрда кино санъатига нисбатан кучлироқ эканлиги аниқланганлиги бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-декабрдаги 06/28/1886–сон маълумотномаси). Бу  мустақиллик кино ва театр санъати янада ривожланиши, янгиланиши даврида юзага келган зиддиятлар, уларни ҳал этиш билан биргаликда мустақиллик йиллари ушбу соҳаларда тарихий асарларни саҳналаштирилиши, бу асарларнинг халқаро танловларда иштирок этиши билан кенг томошабинлар оммасида ўзбек халқи тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилди.
Мустақилликнинг илк йилларида кино ва театр соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашда иқтисодий қийинчиликлар, олий таълим муассасаларига берилган квоталарнинг камлиги туфайли бир қатор муаммолар вужудга келганлиги, уларни бартараф этиш мақсадида мавжуд ўқув юртларининг фаолияти такомиллаштирилганлиги ва янги турдагиларини таъсис этилиши соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришда муҳим омил бўлганлиги далилланганлиги бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди (Республика маънавият-маърифат маркази ҳудудидаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 289-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар ижтимоий бошқарувнинг маънавий асосларини фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган.
Мамлакатимизда кино ва театр соҳасида амалга оширилган ҳамкорлик алоқалари маданиятлар алмашинувига, ўзбек маданиятининг жаҳон маданий жараёнларида жадал интеграциялашувига ва тарғиботига хизмат қилганлиги, ўзаро тажриба алмашиш жараёнлари, ҳамкорликда амалга оширилган фестиваллар, юртимизда суръатга олинган филм ҳамда спектаклларнинг жаҳон саҳнасидан муваффақиятли ўрин эгалланганлиги, хориж мамлакатлари томонидан ушбу соҳани ривожлантириш учун грантлар ажратилганлиги, бу орқали маданий ва халқ дипломатияси ривожига катта ҳисса қўшилганлиги асосланганлиги бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди (Республика маънавият-маърифат маркази ҳудудидаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 289-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар ижтимоий бошқарувнинг маънавий асосларини фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish